Ярашев Жўрабек Тўраевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Арт-терапия воситасида талабаларнинг эстетик маданиятини ривожлантириш назарияси ва амалиёти (“Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисми мисолида)” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Ped1229.
Илмий маслаҳатчи: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc01/2025.27.12.Ped13.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори, профессор; Самиева Шахноз Хикматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисми асосида мусиқий арт-терапия воситасида талабаларнинг эстетик маданиятини ривожлантиришнинг назарий-педагогик асослари ҳамда ташкилий-методик тизимини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисмидаги асарларни ўргатишда ижрочилик тайёргарлигини эстетик тарбия билан боғлаш заруратидан келиб чиқиб, мусиқий арт-терапия орқали талабаларнинг ҳиссий-эстетик идрокини чуқурлаштириш, миллий меросга қадриятли муносабатини шакллантириш, мустақил бадиий талқинини ривожлантириш ва шахсий кечинмаларини англашга кўмаклашиш каби педагогик имкониятлари тинглаш, таҳлил қилиш, ижро этиш ва рефлексив баҳолаш фаолиятларини ўзаро боғлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг мусиқий тайёргарлиги, эстетик қизиқиши ва асарни ҳиссий қабул қилишидаги индивидуал фарқларни ҳисобга олиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, “Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисми асосидаги мусиқий арт-терапия жараёнининг педагогик шарт-шароитлари эстетик-психологик жиҳатдан қулай муҳит яратиш, асар ва топшириқларни талаба хусусиятларига мос танлаш, индивидуал ҳамда гуруҳий мусиқий фаолиятни уйғунлаштириш ва ижодий фаолликни қўллаб-қувватлашнинг ўзаро боғлиқ тизими сифатида илмий асосланган;
мусиқий арт-терапия машғулотларида талабанинг асар ҳақидаги билими, ҳиссий кечинмаси ва ижодий ифодаси алоҳида эмас, изчил ривожлантирилиши лозимлиги ҳисобга олиниб, “Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисми воситасида эстетик маданиятни ривожлантириш модели мақсад, мазмун, тамойиллар, методлар ва кутиладиган натижаларни “билим → эстетик идрок → эмоционал-қадриятли муносабат → ижодий фаолият → рефлексия” кетма-кетлигида бирлаштириш ҳамда педагогик таъсирни талабанинг тайёргарлик даражасига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
“Мушкулот” таркибидаги “Тасниф”, “Тарже”, “Гардун”, “Мухаммас” ва “Сақил” куйларининг лад-интонацион ҳамда ритмик мураккаблиги уларни талабаларнинг тайёргарлик даражасига мос изчилликда ўргатишни тақозо этгани боис, “Чолғу ижрочилиги” машғулотларининг ташкилий-методик тизими асарларни мураккаблик даражаси бўйича танлаш, ритмик ва оҳангий тузилишини кўргазмали таҳлил қилиш, якка ҳамда жамоавий ижрони ташкил этиш ва бадиий талқинни муҳокама қилиш босқичларини модулли-компетенсиявий ёндашув асосида боғлаш орқали такомиллаштирилган;
ижрочилик маҳоратига қўйилган баҳо талабанинг эстетик маданиятидаги ўзгаришларни тўлиқ акс эттирмаслигини инобатга олиб, “Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисми асосидаги мусиқий арт-терапия самарадорлигини баҳолаш тизими когнитив, эмоционал-қадриятли, ижодий-фаолиятли ва рефлексив мезонларни уларга мос кузатиладиган кўрсаткичлар, ижодий топшириқлар ҳамда ривожланиш даражалари билан боғлаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Арт-терапия воситасида талабаларда эстетик маданиятни ривожлантириш назарияси ва амалиёти юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методик ва амалий таклифлар асосида:
“Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисмидаги асарларни ўргатишда ижрочилик тайёргарлигини эстетик тарбия билан боғлаш заруратидан келиб чиқиб, мусиқий арт-терапия орқали талабаларнинг ҳиссий-эстетик идрокини чуқурлаштириш, миллий меросга қадриятли муносабатини шакллантириш, мустақил бадиий талқинини ривожлантириш ва шахсий кечинмаларини англашга кўмаклашиш каби педагогик имкониятлари тинглаш, таҳлил қилиш, ижро этиш ва рефлексив баҳолаш фаолиятларига оид назарий маълумотлар “Мусиқий терапия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи; 258-970-сон нашр рухсатномаси). Натижада мазкур дарслик “Чолғу ижрочилиги” фани йўналиши талабалари таълимига татбиқ этилган ва уларнинг мусиқий арт-терапия ёрдамида эстетик маданиятини ривожлантириш назарияси ва амалиёти миллий қадриятларга муҳаббат руҳида таълим-тарбия бериш, уларнинг мусиқани ҳис эта олиш сезгирлигини мустаҳкамлашга қаратилган маълумотлар базаси бойитилган; 
талабаларнинг мусиқий тайёргарлиги, эстетик қизиқиши ва асарни ҳиссий қабул қилишидаги индивидуал фарқларни ҳисобга олиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, “Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисми асосидаги мусиқий арт-терапия жараёнининг педагогик шарт-шароитлари эстетик-психологик жиҳатдан қулай муҳит яратиш, асар ва топшириқларни талаба хусусиятларига мос танлаш, индивидуал ҳамда гуруҳий мусиқий фаолиятни уйғунлаштириш ва ижодий фаолликни қўллаб-қувватлашнинг ўзаро боғлиқ тизимига оид таклиф ва тавсиялардан “Мусиқа дарси учун домино” номли патент иловасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг № САП 2684 рақамли патенти). Натижада мусиқа таълим йўналишида “Чолғу ижрочилиги” фанини ўқитиш жараёни учун мўлжалланган материаллар замонавий патент иловаси асосида такомиллаштирилган;
мусиқий арт-терапия машғулотларида талабанинг асар ҳақидаги билими, ҳиссий кечинмаси ва ижодий ифодаси алоҳида эмас, изчил ривожлантирилиши лозимлиги ҳисобга олиниб, “Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисми воситасида эстетик маданиятни ривожлантириш модели мақсад, мазмун, тамойиллар, методлар ва кутиладиган натижаларни “билим → эстетик идрок → эмоционал-қадриятли муносабат → ижодий фаолият → рефлексия” кетма-кетлигида бирлаштириш ҳамда педагогик таъсирни талабанинг тайёргарлик даражасига мослаштиришга  оид таклиф ва хулосалар  “Мусиқа назарияси” номли дарслик  мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи; 149-0990-сон нашр рухсатномаси). Натижада  “Чолғу ижрочилиги” фани мусиқа таълими йўналиши талабаларнинг арт-терапия ёрдамида эстетик маданиятини ривожлантириш назарияси ва амалиёти, миллий қадриятларга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда таълим беришда уланинг маънавиятини юксалтириш амалиёти материаллар базаси янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
 “Мушкулот” таркибидаги “Тасниф”, “Тарже”, “Гардун”, “Мухаммас” ва “Сақил” куйларининг лад-интонацион ҳамда ритмик мураккаблиги уларни талабаларнинг тайёргарлик даражасига мос изчилликда ўргатишни тақозо этгани боис, “Чолғу ижрочилиги” машғулотларининг ташкилий-методик тизими асарларни мураккаблик даражаси бўйича танлаш, ритмик ва оҳангий тузилишини кўргазмали таҳлил қилиш, якка ҳамда жамоавий ижрони ташкил этиш ва бадиий талқинни муҳокама қилиш босқичларини модулли-компетенсиявий ёндашув асосида боғлаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан 2020-2024-йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-002‒Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари”  номли  фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда амалий фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 21-апрел 01-11-05/2968-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни арт-терапия ёрдамида ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмларини ишлаб чиқиш, арт-терапия ёшларни миллий қадриятларга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қила олиши мумкин, деган талқин билан ривожлантирилган;
ижрочилик маҳоратига қўйилган баҳо талабанинг эстетик маданиятидаги ўзгаришларни тўлиқ акс эттирмаслигини инобатга олиб, “Шашмақом”нинг “Мушкулот” қисми асосидаги мусиқий арт-терапия самарадорлигини баҳолаш тизими когнитив, эмоционал-қадриятли, ижодий-фаолиятли ва рефлексив мезонларни уларга мос кузатиладиган кўрсаткичлар, ижодий топшириқлар ҳамда ривожланиш даражалари билан боғлашга доир методик механизмлар Жиззах давлат педагогика университети, Қарши давлат университети, Урганча давлат педагогика институти ҳамда Самарқанд давлат педагогика институтининг таълим жараёнига жорий этилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 26-декабрдаги 02/01-01-627-сон маълумотномаси). Натижада, арт-терапия воситасида талабаларнинг эстетик маданияти ривожланганлик даражасини объектив баҳолаш ҳамда педагогик стратегиялар самарадорлигини аниқлашнинг диагностик-мониторинг имкониятлари кенгайтирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish