Салимова Малика Рашидбековна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Тиббиёт йўналиши олийгоҳларида “Биоэтика”предметини ўқитиш методикасини такомиллаштириш,  13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4. PhD/Ped11500. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Иногамова Дилфуза Рахматуллаевна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02 Рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиэв Шерзод Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: А.Д.Асфандиёров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тиббиёт йўналишидаги олийгоҳларда “Биоэтика” предметини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий кадрларнинг касбий ривожланиши учун зарур педагогик шарт- шароитларини яратиш, менторлик тизими ва замонавий педагогик ёндашувлар асосида касбий ривожланишни индивидуал ва рефлексив усулда ташкил этиш, ҳамда амалиётга йўналтирилган симуляцион таълим ресурсларидан фойдаланиб “Биоэтика” фанини ўқитишнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
тиббиёт йўналишидаги олийгоҳларда “Биоэтика” фанини ўқитиш модели талабаларнинг рефлексив фикрлаш хусусиятларини аналитик тафаккур услубига мантиқий интерпретациялаш асосида реал ҳаётий клиник ҳолатларни таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт йўналишидаги олийгоҳларда тиббиёт соҳаси мутахассисларини тайёрлаш учун “Биоэтика” фанидан янги мазмундаги, замонавий технологиялар, интерактив методлар ва шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўқув жараёнини ташкил этиш учун мўлжалланган ўзаро боғлиқ материаллар тўпламини яратиш асосида фанни ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
“Биоэтика” фанини ўқитишда, тиббиёт ва биология таълими йўналишларида талабаларнинг ахлоқий-этик билимларини оширишга қаратилган педагогик жараённи баҳолаш ва мезонларининг мазмуни ва функсионал имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши.
тиббий кадрларнинг касбий ривожланиши учун зарур педагогик шарт шароитларини яратиш орқали, таълим мазмуни ва фанни ўқитишнинг тузилмавий таркиби аниқланди, менторлик тизими ва замонавий педагогик ёндашувлар асосида касбий ривожланишни индивидуал ва рефлексив усулда ташкил этиш, ҳамда амалиётга йўналтирилган симуляцион таълим ресурсларидан фойдаланиб ўқитишнинг шахсий-рефлексив таркибий қисмларини назарда тутувчи долзарб тузилмасини ажратиб кўрсатилган маълумотлар янги мазмундаги “Биоэтика” номли ўқув қўлланма ва тавсиялар мазмунига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 26-декабрдаги 11-05-7357/04 рақамли маълумотномаси). Натижада тиббий кадрларнинг касбий ривожланиши учун ўқитишнинг дидактик имкониятларини аниқлашга шароит яратилган;
тиббиёт йўналишидаги олийгоҳларда “Биоэтика” фанини ўқитишда талабаларнинг рефлексив фикрлаш хусусиятларини аналитик тафаккур услубига мантиқий интерпретациялаш ва реал ҳаётий клиник ҳолатларни таҳлил қилиш асосида моделини такомиллаштириш бўйича олиб борилган ишлар “Биоэтика” номли яратилган ўқув қўлланма ва тавсиялар мазмунига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 26-декабрдаги 11-05-7357/04 рақамли маълумотномаси). Натижада етишиб чиқадиган шифокорлар инсонпарвар, виждонли ва ахлоқий меъёрларга амал қиладиган шахс бўлиб етишиши таъминланган;
тиббиёт йўналишидаги олийгоҳларда тиббиёт соҳаси мутахассисларини тайёрлаш учун “Биоэтика” фанидан янги мазмундаги, замонавий технологиялар, интерактив методлар ва шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўқув жараёнини ташкил этиш учун мўлжалланган ўзаро боғлиқ материаллар тўпламини яратиш асосида такомиллаштирилган методика бўйича олиб борилган ишлар “Биоэтика” номли яратилган ўқув қўлланма ва тавсиялар мазмунига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 26-декабрдаги 11-05-7357/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг фанга бўлган қизиқиши ортган ва мустақил фикрлаш қобилияти ривожланган;
“Биоэтика” фанини ўқитишда, тиббиёт ва биология таълими йўналишларида талабаларнинг ахлоқий-этик билимларини оширишга қаратилган педагогик жараённи баҳолаш ва мезонларининг мазмуни ва функсионал имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган ва педагогик тажрибада талабаларнинг билим кўрсаткичларининг гистограммаси, математик-статистик усуллар ёрдамида аниқланган, синаб кўрилган ҳамда олинган натижалар асосида профессор-ўқитувчилар учун илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 26-декабрдаги 11-05-7357/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларга бериладиган машғулот сифати ошган, назарий билимни амалиётда тўғри қўллашга ёрдам берадиган тавсиялар ишлаб чиқилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish