Насимова Муаттар Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини “Таск-басед” таълим технологияси асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10170.
Илмий раҳбар: Болтакулова Гулноза Фарруховна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Норматова Нуржамол Норматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Йўлдошев Улуғбек Равшанбекович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишида таҳсил олаётган 1-босқич талабаларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини “Таск-басед” таълим технологияси асосида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг инглиз тилидаги оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган интегратив-адаптив модел коммуникатив-фаолият ёндашуви асосида ишлаб чиқилиб, унинг психолингвистик-регулятив компонентида талабанинг нутқ ҳосил қилиш жараёнини ўз-ўзини назорат қилиш орқали бошқарувчи метакогнитив регуляция механизми динамик-узвий тарзда асосланган;
Task-Based Language (TBL) технологиясининг назарий эволюцияси компаратив-тарихий реконструксия асосида қайта таҳлил қилиниб, унинг классик коммуникатив ёндашувдан вазифага йўналтирилган когнитив-дискурсив парадигмага ўтиш траекторияси талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантиришдаги дидактик имкониятларни аниқлаштирувчи омил сифатида структуравий-динамик тарзда назарий далилланган;
талабаларнинг оғзаки нутқ компетенсияси шаклланишига тўсқинлик қилувчи психолингвистик омиллар диагностик таҳлил асосида психометрик-дифференсиал тарзда аниқланиб, уларнинг нутқий фаолиятга “коммуникатив тормозланиш” механизми орқали таъсир этиш қонунияти даражавий мезонлар тизими ҳамда ишонч индикаторлари воситасида корреляцион-диагностик тарзда илмий асослаб берилган;
олий таълимда вазифага асосланган тил ўқитиш технологиясини жорий этишнинг консептуал-адаптив механизми таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва индивидуал эҳтиёжларини диагностик аниқлаш асосида дифференсиал-адаптив тарзда такомиллаштирилиб, ўқув вазифаларининг таълим олувчилар имкониятларига мослашувчанлик қонунияти адаптив мезонлар тизими асосида илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини “Task-based” таълим технологияси асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг инглиз тилидаги оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган интегратив-адаптив модел коммуникатив-фаолият ёндашуви асосида ишлаб чиқилиб, унинг психолингвистик-регулятив компонентида талабанинг нутқ ҳосил қилиш жараёнини ўз-ўзини назорат қилиш орқали бошқарувчи метакогнитив регуляция механизми динамик-узвий тарзда асосланганлиги ҳақидаги хулосалари “Contemporary Approaches to Pedagogical Mastery” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети кенгашининг 4-июн 2026-йил 11-сонли қарори, гувоҳнома рақами 677). Натижада, олий таълим ташкилотлари талабалари учун инглиз тилидаги оғзаки нутқ компетенсиясининг лингвистик-продуксион, психолингвистик-регулятив, коммуникатив-прагматик, когнитив-рефлексив компонентлари аниқланишига эришилган;
Task-Based Language (TBL) технологиясининг назарий эволюцияси компаратив-тарихий реконструксия асосида қайта таҳлил қилиниб, унинг классик коммуникатив ёндашувдан вазифага йўналтирилган когнитив-дискурсив парадигмага ўтиш траекторияси талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантиришдаги дидактик имкониятларни аниқлаштирувчи омил сифатида структуравий-динамик тарзда назарий далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда амалга оширилган, Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 19-июндаги 2297/02-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг фаоллигини таъминлаш, ижодий ва танқидий фикрлашини ривожлантириш, муаммони ҳал қилиш ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини ошириш, лидерлик қобилиятини ривожлантириш, талабаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда коммуникатив компетенсиясини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг оғзаки нутқ компетенсияси шаклланишига тўсқинлик қилувчи психолингвистик омиллар диагностик таҳлил асосида психометрик-дифференсиал тарзда аниқланиб, уларнинг нутқий фаолиятга “коммуникатив тормозланиш” механизми орқали таъсир этиш қонунияти даражавий мезонлар тизими ҳамда ишонч индикаторлари воситасида корреляцион-диагностик тарзда илмий асослаб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда Германиянинг Гумболдт университети билан ҳамкорликда амалга оширилган “Erasmus+ International KA107 Credit Mobility, Key Action 1: Mobility for Learners and Staff – Higher Education Student and Staff Mobility” халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 6-апрелдаги 04/1-1842-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида талабаларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган ўқув машғулотларини психолингвистик жиҳатдан оптималлаштириш, таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш ҳамда коммуникатив фаолият сифатини яхшилашга хизмат қилган;
олий таълимда вазифага асосланган тил ўқитиш технологиясини жорий этишнинг консептуал-адаптив механизми таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва индивидуал эҳтиёжларини диагностик аниқлаш асосида дифференсиал-адаптив тарзда такомиллаштирилиб, ўқув вазифаларининг таълим олувчилар имкониятларига мослашувчанлик қонунияти адаптив мезонлар тизими асосида илмий асослаб берилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиоканали “Radiointervyu” эшиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 14-апрелдаги 01-07/127-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилда оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришгагина эмас, балки муаммони аниқлаш, ечим топиш ва мустақил қарор қабул қилиш каби ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга ҳам амалий ёрдам берган.