Болбекова Уғилой Жалолиддиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тили йўналиши талабаларининг оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришда “shadowing” таълим технологиясидан фойдаланиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6327.
Илмий раҳбар: Норматова Нуржамол Норматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Давронова Фотима Пирназаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “shadowing” та’лим технологийасидан самарали фойдаланиш орқали инглиз тили йо‘налиши талабаларининг оғзаки нутқ комретенсийасини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
„Shadowing“ технологиясининг лингводидактик-психолингвистик механизми „фонологик персепсия → когнитив кодлаш → артикуляцион репродуксия → просодик автоматлаштириш → рефлексив коррексия“ кетма-кетлигида самарадорликни таъминлаши асосланган;
ўқув материалларининг лексик-грамматик ва просодик мураккаблик даражаси, машқларнинг кетма-кетлиги, такрорлаш жадаллиги ва тескари алоқани талабаларнинг индивидуал ўзлаштириш даражаси асосида босқичма-босқич мослаштиришга асосланган адаптив методика параметрик-мослашувчан тарзда такомиллаштирилган;
оғзаки нутқдаги фонетик, просодик ва коммуникатив хатоларни комплекс диагностика қилиш, ривожланиш динамикасини узлуксиз мониторинг ва мезонли баҳолаш асосида бошқаришни таъминловчи электрон ўқув-методик таъминот сунъий интеллектга асосланган автоматик таҳлил ва индивидуал профиллаштириш функсияларини ўзида мужассам этган модулли-автоматлаштирилган тизим сифатида ишлаб чиқилган;
замонавий ижтимоий тармоқлар воситасида оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган, мотивацион-фаоллаштириш, имитатив-репродуктив, коммуникатив-трансформацион ва рефлексив-баҳолаш босқичларидан иборат тўрт босқичли дидактик тизим ишлаб чиқилиб, талабаларнинг нутқий фаоллигини табиий мулоқот шароитида ривожлантирувчи ижтимоий-интерактив платформа сифатида самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар инглиз тили йо‘налиши талабаларининг оғзаки нутқ комретенсийасини ривожлантиришда “shadowing” таълим технологийасидан фойдаланиш бо‘йисҳа қуйидаги йо‘налишларда амалийотга жорий етилди:
„Shadowing“ технологиясининг лингводидактик-психолингвистик механизми „фонологик персепсия → когнитив кодлаш → артикуляцион репродуксия → просодик автоматлаштириш → рефлексив коррексия“ кетма-кетлигида самарадорликни таъминлаши асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан 2025-2026 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Европа иттифоқининг Эрасмус + КА171 доирасида 2025-2026 йилларда бажарилган “Exchange Programme for International Mobility with Koszalin University of Technology” номли халқаро лойиҳада тадбиқ этилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 6-майдаги 04/11-11556-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа иштирокчилари “shadowing” технологиясини интерактив ва жонли ёндашув асосида муваффақиятли қўллаш орқали нафақат хатосиз талаффуз қилиш, балки оғзаки нутқнинг бошқа компонентлари, жумладан, нутқ тезлиги, равон гапириш ва интонацияни ривожлантиришга эришилган;
ўқув материалларининг лексик-грамматик ва просодик мураккаблик даражаси, машқларнинг кетма-кетлиги, такрорлаш жадаллиги ва тескари алоқани талабаларнинг индивидуал ўзлаштириш даражаси асосида босқичма-босқич мослаштиришга асосланган адаптив методика параметрик-мослашувчан тарзда такомиллаштирилганлиги ҳақидаги илмий натижалар асосида амалда машқ қилиш намуналари СУЗ-800-21ГР- 3181 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида амалга оширилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 9-июлдаги 04/3158-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа иштирокчилари, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг оғзаки нутқ комретенсийасини амалда машқ қилиш, янги сўзларни эслаб қолиш ва грамматик билимларини бойитишга хизмат қилган;
оғзаки нутқдаги фонетик, просодик ва коммуникатив хатоларни комплекс диагностика қилиш, ривожланиш динамикасини узлуксиз мониторинг ва мезонли баҳолаш асосида бошқаришни таъминловчи электрон ўқув-методик таъминот сунъий интеллектга асосланган автоматик таҳлил ва индивидуал профиллаштириш функсияларини ўзида мужассам этган модулли-автоматлаштирилган тизим сифатида ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги хулосалар ва ишлаб чиқилган амалий машқлардан “ENGLISH” номли ўқув қўлланма нашр этилган ва амалиётга жорий этилган (Самарқанд иқтисод ва сервис институтининг 2024-йил 27-ноябрдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада, “shadowing” таълим технологиясининг категориялаш стратегиялари асосида оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган махсус видео машқлар ва топшириқлар тизими ишлаб чиқилиб, уларнинг таълим жараёнидаги самарадорлиги таъминланган;
замонавий ижтимоий тармоқлар воситасида оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган, мотивацион-фаоллаштириш, имитатив-репродуктив, коммуникатив-трансформацион ва рефлексив-баҳолаш босқичларидан иборат тўрт босқичли дидактик тизим ишлаб чиқилиб, талабаларнинг нутқий фаоллигини табиий мулоқот шароитида ривожлантирувчи ижтимоий-интерактив платформа сифатида самарадорлиги асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-июлдаги 05-09-1198-сон маълумотномаси). Натижада, телерадиоэшиттирув мазмуни талабага йўналтирилган, “shadowing” асосида тинглаб тушуниш ва нутқни такрорлаш жараёнларини биргаликда ташкил этиш имконияти яратилди ҳамда ушбу ёндашувни интерактив усуллар билан қўллаш орқали тил ўрганиш самарадорлиги ошиб, талабаларнинг мантиқий ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг аҳамияти кенг жамоатчиликка тушунарли тарзда тарғиб қилинган.