Намазова Нилуфар Камбаркуловна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзгарувчан муҳитда матбуотнинг яшовчанлик иммунитети (1906–1940-йиллар ўзбек матбуоти мисолида)”, 10.00.09 - Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/fil1964.
лмий раҳбар: Досмухамедов Хуршид Набиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Маматова Ёқутхон Муҳаммаджоновна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Машарипова Тамара Жолдасбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзгарувчан муҳитда “матбуотнинг яшовчанлик иммунитети” тушунчасини назарий жиҳатдан асослаш, унинг омиллари, намоён бўлиш мезонларини аниқлаш ҳамда 1906–1940-йиллар ўзбек матбуоти мисолида ушбу феноменнинг тарихий тадрижи ва амал қилиш хусусиятларини комплекс очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“матбуотнинг яшовчанлик иммунитети” тушунчаси илмий муомалага киритилиб, матбуотнинг ўзгарувчан муҳитда асосий ижтимоий вазифаларини, жамоатчилик билан алоқасини, маънавий-ахлоқий позициясини ҳамда институт сифатидаги давомийлигини сақлашга хизмат қилувчи ички ҳимоя тизими эканлиги асосланган;
матбуотнинг турли ижтимоий-сиёсий шароитларда ташқи босимларга қарши туриши, ўзгаришларга мослашиши ва асосий ижтимоий вазифаларини давом эттириши, шу жараёнда танқидий-таҳлилий ёндашув орқали фикр эркинлигини ҳимоя қилишга интилиши, чекловлар шароитида рамзий коммуникация воситасида ижтимоий воқеликни ифодалаши, аудитория ишончини сақлаши ҳамда миллий манфаатлар ва касбий масъулиятга содиқлиги тарихий далиллар билан кўрсатилиб, матбуотнинг яшовчанлик иммунитети консепсияси исботланган;
ўзбек матбуотининг 1906–1940-йиллардаги ривожланиши жадид ва шўро даврлари кесимида қиёсий ўрганилиб, жадид нашрларининг сензура, иқтисодий ночорлик ва ижтимоий инерсия шароитида миллий матбуотга бўлган эҳтиёж, зиёлиларнинг маърифий-сиёсий фаоллиги, ғоявий собитлиги ва касбий масъулияти туфайли фаолият юритгани, шўро даврида эса матбуотнинг вазифалари, ташкилий тузилиши ҳамда аудитория билан алоқаси ўзгаргани асосида унинг социокоммуникатив трансформацияси аниқланган;
совет маъмурий-марказлашган матбуот тизимининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари, типологик хусусиятлари ва асосий принсиплари холис ва қиёсий таҳлил асосида ўрганилиб, мафкуравий назорат матбуотнинг яшовчанлик иммунитетини заифлаштиргани, бироқ уни бутунлай йўқота олмагани, миллий ўзликни инкор этиш ва инсон шахсини қадрсизлантиришга йўналтирилган ахборот сиёсати эса ижтимоий воқеликни мафкуравий қолиплар асосида акс эттириш орқали ОАВда симулятив медиареалликни шакллантиргани далилланган;
ўзбек матбуотининг тарихий тажрибаси асосида аудитория эҳтиёжларини англаш ва унинг ишончини қозониш, миллий-маънавий қадриятларни асраш, журналист кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда симулятив медиареалликка танқидий ёндашиш замонавий глобал медиамуҳитда матбуот яшовчанлигини баҳолашнинг комплекс мезонлари сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзгарувчан муҳитда матбуотнинг яшовчанлик иммунитети тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
“матбуотнинг яшовчанлик иммунитети” тушунчасининг илмий-назарий асосланиши ҳамда яшовчанликни таъминловчи ички ва ташқи омиллар, иммунитетнинг намоён бўлиш мезонларини белгилаш бўйича чиқарилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг ижтимоий йўналтирувчи вазифаларида фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг 2026-йил 15-майдаги 01-18/149-сон маълумотномаси). Натижада матбуотнинг яшовчанлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга молик бўлган журналистлар касбий масъулиятини кучайтириш, ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган тадбирлар самарадорлиги таъминланган;
миллий матбуотнинг ташқи босимлар шароитида, асосан, миллий манфаатлар устуворлиги, зиёлиларнинг маърифий-сиёсий фаоллиги, ғоявий собитлиги сингари омиллар натижасида яшовчанлик иммунитетига эга бўлгани, бу миллий тараққиётга ҳам хизмат қилгани бўйича чиқарилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигида чиқадиган “Жадид” газетаси материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 26-майдаги 01-03/245-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот иши нашр материалларини мазмунан тизимлаштириш, маърифатпарварлик ҳаракатини янгича ёндашув асосида ёритишда муҳим манба вазифасини ўтаган;
тадқиқотда асосланган миллий матбуотнинг миллат маънавий иммунитетини шакллантиришдаги, миллий ўзликни англаш, маънавий қадриятларни сақлаш ҳамда инсон шахсини улуғлашга оид чиқарилган таклиф ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази “Ойина.уз” портали контентини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 25-майдаги 03-918-сон маълумотномаси). Натижада портал контенти ғоявий таъсирчанлик даражасини оширишга эришилган;
журналистларининг ҳар қандай муҳитда ҳам ўз сўзини айтишга бўлган интилиши, таҳлилий-танқидий ёндашув орқали фикр эркинлигини сақлаш, рамзий коммуникация воситасида ижтимоий воқелик ва ҳақиқатни ифодалаш, аудитория ишончини сақлаб қолишга қаратилган фаолияти ҳақидаги хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали айрим кўрсатувлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2026-йил 8-июндаги 15-32/436-сон маълумотномаси). Натижада миллий манфаатлар ҳимояси, миллий тараққиёт масалаларининг муҳимлиги ҳақидаги хулосалар кенг жамоатчиликда янги фикр шакллантиришда, ватанпарварлик туйғуларини тарбиялашда ёрдам берган;
ўзбек матбуотининг тарихий тажрибасида аниқланган аудитория эҳтиёжини англаш, ишончини қозониш, миллий-маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини оширишга оид чиқарилган таклиф ва хулослардан “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” ДМ фаолиятида фойдаланилган (“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” ДМнинг 2026-йил 15-майдаги 68-сон маълумотномаси). Натижада нашрлар яшовчанлигини баҳолашда янгича ёндашувларга эришилган.