Алижонова Севара Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жаҳон эссенавислигининг ўзбек публитсистикасига таъсири”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4908.
Илмий раҳбар: Ташпулатова Назира Курбоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Хуршид Дўстмуҳаммад, филология фанлари доктори, профессор; Зуҳриддин Исомиддинов, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жаҳон публитсистикаси ва эссенавислиги таъсирида ўзбек эссенавислигининг шаклланиши ва ривожланиш тенденсияларини хорижий ва миллий тажрибалар асосида таҳлил қилиш, назарий-методологик асослари ҳамда замонавий публитсистикада тутган ўрнини илмий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғарб ҳамда Шарқ эссе моделларидаги даврлаштирилган ва бошқа адабий-публитсистик жанрларда аниқланган фарқларга таяниб, эссенинг полифунксионал ҳамда эркин табиати замонавий жанрлар тизимида метажанр характерини намоён этиши далилланган;
эссе жанри динамикасини диахрон таҳлили натижасида жанрнинг трансформацияси ва классификацияси публитсистика ва ижтимоий фанлар кесимида эволюцияга учрагани исботланган;
жаҳон ва ўзбек эссенавислигида “мен” образидаги тафовутий қарашлар таҳлилида cлосе реадинг, мисреадинг ва герменевтика методлари аниқланган;
замонавий эссе намуналарини ўрганишда рақамли публитсистика трансформацияси нарратив-шахсий тажриба форматларида, блог, лонгрид, фотоэссе, видеоэссе, киноэссе ва веб-эссе кўринишлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек публитсистикасида эссенависликнинг шаклланиши ва тараққиёт тенденсияларини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
Ғарб ва Шарқ эссе моделларидаги даврлаштирилган ва бошқа адабий-публисистик жанрларга нисбатан фарқларига таяниб, эссенинг полифунсионал ва эркин табиати замонавий жанрлар тизимида метажанр характерини намоён этиши хусусидаги хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги “Жаҳон адабиёти” материалларини тайёрлаш ва таҳрир қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 8-майдаги 01-03/190-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий хулосалар трансформация шароитида таҳририятнинг публитсистик материалларини сифат жиҳатидан бойитиш, муҳаррир ҳамда ижодий ходимларига замонавий эссе намуналари таҳрири ҳақида билимларга ёрдам берган;
эссе жанри динамикасини диахрон ёндашув орқали таҳлил қилиш натижасида унинг ўзига хослиги, таърифи, трансформацияси ва классификацияси муайян вақт ва макон билан чекланмагани, аксинча доимий янгиланиб, турли ижтимоий, маънавий ва маданий эҳтиёжларга мослашиб борган универсал жанр экани хусусидаги хулосаларидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси муассислигидаги “Ҳуррият” газетаси ва унинг сайти материалларини тайёрлаш ва таҳрир қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2026-йил 14-майдаги 01-18/148-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий хулосалар нашрнинг жанрлар палитраси ва кўламини кенгайтириш, муҳаррир ва ижодий ходимларга аудиторияни жалб қилиш йўллари ҳақида билимлар бериш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
публисистикада илк бор эссе жанри cлосе реадинг, мисреадинг ва герменевтика методлари орқали таҳлил қилиш орқали жаҳон ва ўзбек эссенавислигидаги “мен” образи хусусидаги қарашлар ва уларни намоён қилиш воситасида фарқлар мавжудлиги хусусидаги хулосалари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси муассислигидаги “Ватан” журнали материалларини тайёрлаш ва таҳрир қилишда фойдаланил ган (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг 2026-йил 14-майдаги БМ-01/606-сонли маълумотнома). Натижада ушбу методлар воситасида нашрда чоп этилувчи эссе ва бошқа бадиий-публитсистик материалларни сифат ва савия жиҳатдан ўсиши ҳамда ходимлар маҳорат ва малакасини оширишда маҳорат мактаби вазифасини ўтаган.
замонавий эссе намуналарини ўрганишда рақамли публитсистика трансформацияси нарратив-шахсий тажриба форматларида, блог, лонгрид, фотоэссе, видеоэссе, киноэссе ва веб-эссе кўринишларида намоён бўлиши хусусидаги хулосалари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг www.uza.uz сайти материалларини тайёрлаш ва янгича ёндашишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2026-йил 14-майдаги 01-23/513-сон маълумотномаси). Натижада Миллий ахборот агентлиги томонидан яратиладиган медиа контентлар га эссенинг ушбу янги формат ва кўринишларини амалиётга татбиқ этишда ёрдам берган.