Алиева Шахноза Абдуазиз қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ОАВда замонавий ПР-таъсир технологиялари (миллий ва хорижий ихтисослашган нашрлар мисолида)” 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5869. 
Илмий раҳбар: Ташпулатова Назира Курбановна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон   журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Ҳалим Аманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Маҳмудова Хушноза Равшанбековна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт ва соғломлаштириш мавзусидаги ихтисослашган нашрлар мисолида матбуотда замонавий ПР-таъсир технологияларини комплекс тадқиқ этиш, миллий ва хорижий газета ва журналларда ПР-таъсир усуллари ва тактикаларини қо‘ллаш амалиётини қиёсий таҳлил қилиш, аудиторияга таъсир контекстида ПР-воситалар арсеналини оптималлаштириш бо‘йича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
миллий ва хорижий тадқиқотларда “ПР-таъсир” тушунчасининг таърифи ОАВ фаолиятига нисбатан мос келмаслиги аниқланиб, ПР-таъсир ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, жамоатчилик фикрини бошқариш, ички ва ташқи муҳитга мослашиш, ижобий имижни яратишда мақсадли аудиториясига қаратилган коммуникацион ҳаракат эканлиги исботланган;
Ўзбекистон ва хорижий тиббиёт нашрларида ПР-таъсир технологияларининг ўзига хосликлари аниқланиб, форматли аксентлар, юқори когнитив жалб этилганлик (МАО Модел), ҳикояга “шўнғиш” эффекти (Narrative Transportation), гибрид моделлар сингари реклама ва ташвиқот, рационал-мантиқий таъсир усулларини татбиқ этиш зарурати далилланган;
тиббиётга ихтисослашган нашрларда ПР-таъсирнинг мобил иловалар, лид-магнитлар, коллаборация, “вирусли муҳаррир”, аккаунтни интерфаоллаштириш мултимедиавий ва СММ-фаолият технологиялари; аниме, таймлайн каби визуаллаштириш воситаларини миллий тиббиёт ПРга интеграция қилиш алгоритмлари асосланган; 
лисоний ва услубий ўзига хосликлар мақолаларнинг тоналлигини белгилаши, қадриятлар шкаласи, баҳоловчи иборалар, идеологема, муаллиф образи сингари инвариатив жиҳатлар билан ПР-материалларнинг ҳиссий, мантиқий, визуал таъсирини оширишга хизмат қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. ОАВда замонавий ПР-таъсир технологиялари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Миллий ва хорижий тадқиқотларда “ПР-таъсир” тушунчасининг таърифи ОАВ фаолиятига нисбатан мос келмаслиги аниқланиб, ПР-таъсир ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, жамоатчилик фикрини бошқариш, ички ва ташқи муҳитга мослашиш, ижобий имижни яратишда мақсадли аудиториясига қаратилган коммуникацион ҳаракат эканлиги исботланганига доир хулосалардан Замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг ДW Академиэ ва Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (БМЗ) кўмагида ўтказилган 21/8-МАП-4763-сон “Media School Uzbekistan” (2025-йил) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг 2026- йил 29-январдаги 16-сонли маълумотномаси). Натижада медиамактаб иштирокчилари учун ташкил этилган тренинглар ва модуллар орасида назарда тутилган масофавий ўқув курслари мазмунан бойитилди, Медиамактаб битирувчилари яратаётган контентнинг сифати, мақсадли йўналганлиги, аудитория таҳлили, контент бошқаруви ва уни турли платформаларда илгари суриш жараёнлари сезиларли такомиллашган. 
Ўзбекистон ва хорижий тиббиёт нашрларида ПР-таъсир технологияларининг ўзига хосликлари аниқланиб, форматли аксентлар, юқори когнитив жалб этилганлик (МАО Модел), ҳикояга “шўнғиш” эффекти (Нарративе Транспортатион), гибрид моделлар сингари реклама ва ташвиқот, рационал-мантиқий таъсир усулларини татбиқ этиш зарурати далилланганига оид хулосалар “Симург Мед” ахборот хизмати фаолиятида қўлланилди (“Симург Мед” МЧЖнинг 2026-йил 2-апрелдаги 11/3а-сонли маълумотномаси). Натижада “Семург Мед”нинг расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда ҳамкор нашрлар учун тайёрланадиган материаллар сифати ва салмоғини оширишга хизмат қилган.
Тиббиётга ихтисослашган нашрларда ПР-таъсирнинг мобил иловалар, лид-магнитлар, коллаборация, “вирусли муҳаррир”, аккаунтни интерфаоллаштириш мултимедиавий ва СММ-фаолият технологиялари; anime, taymlayn каби визуаллаштириш воситаларини миллий тиббиёт ПРга интеграция қилиш алгоритмлари асосланганига оид хулосалар “Шифо-инфо” нашри фаолиятига татбиқ этилди (“Право Пресс” МЧЖнинг 2026-йил 8-июндаги 31-сон маълумотномаси). Натижада нашрнинг онлайн муҳитда фаолияти такомиллаштирилди, таҳлилий контент визуал ва интерфаол компонентлар билан бойитилди, нашр ходимларининг мултимедиавий технологиялар, СММ-фаолият техникалари, визуаллаштириш восталари билан ишлаш малакалари ошган.  
Лисоний ва услубий ўзига хосликлар мақолаларнинг тоналлигини белгилаши, қадриятлар шкаласи, баҳоловчи иборалар, идеологема, муаллиф образи сингари инвариатив жиҳатлар билан ПР-материалларнинг ҳиссий, мантиқий, визуал таъсирини оширишга хизмат қилиши исботланганига оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг лойиҳалари ва мутахассислар учун семинар-тренингларда фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг 2026-йил 2-июндаги 01-18/166-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда фаолият юритувчи ПР-мутахассислар ва ихтисослашган нашрлар журналистлари учун ташкил этилган ўқув семинарлари ва ижодий учрашувларда ПР-мутахассислар ва журналистларнинг материалларни тайёрлашда этика масалаларига риоя қилишлари аҳамияти ҳақида маърузалар қилинди, ПР мутахассислар билан ҳамкорликда тайёрланадиган ПР-материаллар сифати, лисоний воситалар ёрдамида таъсир технологияларидан фойдаланишда маҳоратлари ошишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish