Номанова Маърифат Абдиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғуларини миллий қаҳрамон образлари воситасида ривожлантириш методикаси” (тарих дарслари мисолида), 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.01.DSc/Ped0432.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қораев  Самаридин  Баракаевич, педагогика фанлари доктори (DSc) профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори, профессори; Бабашев Фархад Айтмуратович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади миллий қаҳрамон образлари орқали ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикаси бўйича тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий қаҳрамон образлари орқали ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш имкониятлари жараён тузилмасининг таркибий компонентларини ҳиссий-эмоционал, аксиологик-функсионал ва амалий-фаолиятли кўрсаткичлар натижасига мазмунан уйғунлаштириш ҳамда миллий қадриятларга мос шаклланган ўз ватани ва халқига содиқликни объектив баҳолаш мезонларини истиқболли аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
миллий қаҳрамон образлари орқали ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш жараёни миллий ўзликни англаш, миллат ўтмиши, аждодлар меҳнати ва қаҳрамонлигини улуғлаш ҳамда умуминсоний қадриятлар интериоризациясининг когнитив ва ҳиссий, ижтимоий ва шахсдаги индивидуалликнинг диалектик бирлиги билан трансформациялашишига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
миллий қаҳрамон образлари орқали ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш модели муаммоли маъруза, кейс, интерфаол машқлар ва тренинглар таъсирчанлигини таълим мақсадларига уйғун ривожлантириш ҳамда даҳлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш сифатларини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ишлар натижадорлигини босқичма-босқич кенгайтириб боришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш мазмуни реал вазиятлар бўйича ўқув-тарбиявий жараёнлари кооператив тарзда амалга ошириш, “шахс - ватанпарвар ўқувчи” консерти қамровини мунтазам кенгайтириб бориш ҳамда ватанпарварликни ривожлантирувчи эҳтиёж ва когнитив фаоллик мотивацияларини шахсий хусусиятларга адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
миллий қаҳрамон образлари орқали ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш имкониятлари жараён тузилмасининг таркибий компонентларини ҳиссий-эмоционал, аксиологик-функсионал ва амалий-фаолиятли кўрсаткичлар натижасига мазмунан уйғунлаштириш ҳамда миллий қадриятларга мос шаклланган ўз ватани ва халқига содиқликни объектив баҳолаш мезонларини истиқболли аниқлаштиришга оид таклифлар “Узлуксиз таълим педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги №55200-55-сонли буйруғига асосан). Натижада, ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришга доир дидактик таъминотни такомиллашувига эришилган.
миллий қаҳрамон образлари орқали ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш жараёни миллий ўзликни англаш, миллат ўтмиши, аждодлар меҳнати ва қаҳрамонлигини улуғлаш ҳамда умуминсоний қадриятлар интериоризациясининг когнитив ва ҳиссий, ижтимоий ва шахсдаги индивидуалликнинг диалектик бирлиги билан трансформациялашга оид таклифлар “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 6 октябрдаги №-392 сонли маълумотномаси). Натижада, ёшларда ўз Ватанидан ғурурланиш ҳисси, ижтимоий фаоллик ва ташаббускорликни ривожлантириш, она юрт ва маконга аксиологик муносабатни таркиб топтириш, туғилиб ўсган давлати равнақи йўлида фидойилик кўрсатиш, фаол фуқаролик компотетнтлигини шакллантириш, турли ахборий, маданий, сиёсий, мафкуравий хуружларга қарши курашиш компетенсияларининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратишга хизмат қилган.
миллий қаҳрамон образлари орқали ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш модели муаммоли маъруза, кейс, интерфаол машқлар ва тренинглар таъсирчанлигини таълим мақсадларига уйғун ривожлантириш ҳамда даҳлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш сифатларини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ишлар натижадорлигини босқичма-босқич кенгайтириб боришга устуворлик беришга доир тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таълим амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 14 январдаги 02-12-190-сонли маълумотномаси). Натижада, ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг миллий қаҳрамон образлари воситасида тарих фанида ватанпарварлик туйғулари шакллантиришга хизмат қилган;
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish