Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Гулноза Ганижановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг касбий педагогик фаолиятини такомиллаштириш (инглиз тили материаллари мисолида)”, 13.00.01– Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped10.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Илмий раҳбар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Тожиев Мамаражаб, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-педагогик фаолиятини такомиллаштириш тамойиллари, шакл, метод ва воситаларини аниқлаштириш асосида илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-педагогик фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари касбий компетентлик элементлари (ижтимоий фаоллик, қадриятлилик, очиқлик, ўзига хослик, узлуксизлик) таркибини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
инглиз тили материаллари асосида ўқитувчиларининг касбий-педагогик фаолиятини ривожлантириш мазмуни интерфаол ёндашувни (коммуникатив, креатив, фаоллик) лексик ва фонетик лаёқатни ривожлантириш жараёнига интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ривожлантириш босқичлари (репродуктив, ижодкорлик, новаторлик) этномаданий материалларни (лингвистик, антропологик, маданиятшунослик) ижтимоий-гуманитар ва умумкасбий фанлар тузилмасига киритиш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўргатишда лингвистик, социолингвистик, прагматик, нутқий, лексик‎ компетенцияларни ривожлантиришнинг  ахборот-методик таъминоти ахборот-коммуникация, тил мулоқоти муҳити, ўйинлар, муаллифлик ёндашуви, компьютер ресурслари таъсирини даражалаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг касбий-педагогик фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчиларининг педагогик фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари, касбий компетентлик элементлари таркибини белгилашга оид таклифлари таклифлардан 5111400–инглиз тили бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018  йил 3 июлдаги  89.03-2500-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили бакалавриат йўналиши ўқув дастурларини такомиллаштириш, таълим мазмуни ва ўқитиш технологияларини танлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
инглиз тили материаллари асосида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг касбий-педагогик фаолияти мазмуни, тизимли-структур таҳлилга асосланган самарали ҳамкорликдаги фаолиятни такомиллаштириш,  инглиз тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ривожлантириш босқичларини  аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан ОТ-Ф8-062 рақамли “Инглиз тили ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ташкил этиш технологиялари” (2016-2019 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018  йил 3 июлдаги  89.03-2500-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаси инглиз тили ўқитувчилари фаолиятини замонавий янги ёндашувлар (лингвомаданий, антропоцентрик, прагматик) асосида такомиллаштиришга эришилган;
инглиз тилини ўргатишда коммуникатив, лингвистик, социолингвистик, прагматик, нутқий, лексик‎ компетенцияларни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминоти ахборот-коммуникация, тил мулоқоти муҳити, ўйинлар, муаллифлик ёндашуви, компьютер ресурслари таъсирини даражалашга доир таклиф ва тавсиялардан  “Инглиз тили” фанларининг назарий ва амалий машғулот жараёнларида дастурий-дидактик мажмуа ва тавсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 июлдаги  89.03-2500-сон маълумотномаси). Натижада  талабаларда лингвистик компетенцияларни шакллантириш, тилни ўзлаштириш малакалари бўйича турғун кўникма ва тасаввурларни кенгайтириш имконияти оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish