Исроилова Навбаҳор Нурилло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб ўқувчиларида креатив компетентликни нейропедагогик технологиялар ёрдамида шакллантиришнинг назарий асослари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10673.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдимуротов Ойбек Уралович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темур Исломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришда нейропедагогик технологияларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этишнинг назарий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
креатив компетентлик тушунчасининг асосий компонентлари ва уларнинг баҳолаш мезонлари педагогик фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш ва когнитив қобилиятларни таълим жараёнига нейропедагогик технологиялар воситасида адаптив ўқитиш механизмлари орқали интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
нейропедагогик технологияларни умумий ўрта таълим амалиётига татбиқ этишнинг назарий асослари когнитив нейроилмлар ва инновацион таълим методларини синтез қилиш ҳамда адаптив педагогик моделларни таълим муҳитида қўллашнинг амалий механизмларини индивидуал ўқитиш стратегиялари асосида ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
креатив компетентликни ривожлантиришнинг нейропедагогик ёндашув ва технологиялари кўп сенсорли ўқитиш усуллари ва адаптив таълим платформаларини интерактив таълим муҳитига татбиқ этиш механизмларини нейрофизиологик мониторинг ва когнитив таҳлил орқали татбиқ этиш асосида аниқлаштирилган;
нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг усул ва йўллари метакогнитив стратегияларни нейропсихологик ўқитиш усулларига инновацион таълим муҳитини ташкил этиш методларини қўллаш орқали дифференсиацияланган таълим моделига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг креатик компетенсияларини шакллантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
педагогик фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш ва когнитив қобилиятларни таълим жараёнига нейропедагогик технологиялар воситасида адаптив ўқитиш механизмлари орқали интеграциялаш асосида аниқлаштирилган креатив компетентлик тушунчасининг асосий компонентлари ва уларнинг баҳолаш мезонлари бўйича таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий Университетида бажарилган АЛ-662204339-сонли “Мактаб ўқувчиларидаги иқтидорни ва касбий қизиқишни онлайн аниқлашга қаратилган психодиагностик дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 27-мартдаги 04/11-8474-сон маълумотномаси). Натижада, креатив компетентликни шакллантириш ва ўқувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантириш учун нейропедагогик ўқитиш технологияларига асосланган методик қўлланма ишлаб чиқишга хизмат қилган;
 когнитив нейроилмлар ва инновацион таълим методларини синтез қилиш ҳамда адаптив педагогик моделларни таълим муҳитида қўллашнинг амалий механизмларини индивидуал ўқитиш стратегиялари асосида ривожлантириш орқали такомиллаштирилган нейропедагогик технологияларни умумий ўрта таълим амалиётига татбиқ этишнинг назарий асослари борасидаги хулосалар “Таълимда иннавацион ахборот ва педагогик технологиялар” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи билан тақдим этилган № 537508 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, когнитив нейроилмлар ва педагогик психология асосида ўқувчиларнинг танқидий таҳлил қилиш, муаммоларга ижодий ёндашиш ва билимларни тўғри қўллаш қобилиятини ривожлантирувчи ўқитиш моделларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
кўп сенсорли ўқитиш усуллари ва адаптив таълим платформаларини интерактив таълим муҳитига татбиқ этиш механизмларини нейрофизиологик мониторинг ва когнитив таҳлил орқали татбиқ этиш асосида аниқлаштирилган креатив компетентликни ривожлантиришнинг нейропедагогик ёндашув ва технологиялари, метакогнитив стратегияларни нейропсихологик ўқитиш усулларига инновацион таълим муҳитини ташкил этиш методларини қўллаш орқали дифференсиацияланган таълим моделига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг усул ва йўллари бўйича таклиф ва тавсияларидан “Таълимда иннавацион ахборот ва педагогик технологиялар” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи билан тақдим этилган № 537508 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда ижодий компетентликни шакллантириш ва уларнинг мантиқий-таҳлилий қобилиятларини ошириш мақсадида адаптив таълим платформалари, виртуал лабораториялар ва мултисенсорли ўқитиш методларига асосланган дарс ишланмаларини оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish