Усмонова Дилафруз Умирзоқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновациялар ва анъаналар интеграцияси асосида талабаларни маънавий руҳда тарбиялашни такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9878.
Илмий раҳбар: Ҳамидова Муборак Убайдуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Ғайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳакимова Наргиза Субхоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Турон университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инновациялар ва анъаналар интеграцияси асосида талабаларни маънавий руҳда тарбиялашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновациялар ва анъаналар интеграцияси асосида талабаларни маънавий руҳда тарбиялашни педагогик имкониятлари талабанинг ички мотивацияси, салоҳиятини ва шахсий этик позициясини когнитив дизайн ва илмий қадриятлар, маънавият инсонпарварлик сифатларига идиентив мослаштириш асосида аниқланган;
миллий анъаналар ва маънавий меросни таълим муҳитига интеграциялаш модели рақамли рефлексив модуллашув менторлик тарбиявий мулоқот платформаларини жорий этиш ва рефлексив ахлоқий ривожланишида идрокида ички кечинмани ва хусусиятларини, эмпатиясини ижтимоий компетенцияларига мосликни тузатиш асосида такомиллаштирилган;
инновациялар ва анъаналар уйғунлиги асосида талабаларнинг маънавий ахлоқий шакллантириш жараёни рақамли интеграция орқали диалогик ахлоқий мулоҳаза муҳитини мултимедия эмоционал устувор механизмлари воситасида бойитиш ва миллий қадриятлар, маърифий меросни ахлоқий иденфинациялаш ва эдугибридлашув асосида такомиллаштирилган;
талабаларни маънавий руҳда тарбиялаш жараёни самарадорлигини ахлоқий компетенциялар рефлексив ўзгаришлар интерфаол иштирок даражасини эмоционал таъсирини инновациялар анъаналар интеграцияси асосида талабаларнинг ижтимоий масъулияти, фуқаролик позиция ва маънавий-ахлоқий ўзгаришларини динамикасини эдукциялиллик орқали тарбия функциясини мониторинги ўтказиш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновациялар ва анъаналар интеграцияси асосида талабаларни маънавий руҳда тарбиялашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инновациялар ва анъаналар интеграцияси асосида талабаларни маънавий руҳда тарбиялашни педагогик имкониятлари талабанинг ички мотивацияси, салоҳиятини ва шахсий этик позициясини когнитив дизайн ва илмий қадриятлар, маънавият инсонпарварлик сифатларига идиентив мослаштириш асосида аниқлашга оид тавсиялар “Умумий педагогика фанидан амалий машғулотлар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (О‘збекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сонли буйруғи). Натижада талабаларни маънавий руҳда тарбиялашда анъана, қадрият ва ме’ёрларнинг турли тизимлари ички бирлигини англаш, ижтимоий фаоллик кўрсатиш, шахснинг қадриятларига маънавиятини инсонпарварлик шахсий сифатларига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
миллий анъаналар ва маънавий меросни таълим муҳитига интеграциялаш модели рақамли рефлексив модуллашув менторлик тарбиявий мулоқот платформаларини жорий этиш ва рефлексив ахлоқий ривожланишида ички кечинмани ва хусусиятларини, эмпатиясини ижтимоий компетенцияларига мосликни тузатиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Навоий давлат университети, Бухоро халқаро университети ҳамда Ўзбекистон Миллий педагогика университетиларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026.08 июндаги 02/01-01 489 сон буйруғи) Натижада талабаларда маънавий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи медиатаълим ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлик мезонлари ижтимоий компетенсияларни фаолиятда қўллай олиш даражалари билан ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
инновациялар ва анъаналар уйғунлиги асосида талабаларнинг маънавий ахлоқий шакллантириш жараёни рақамли интеграция орқали диалогик ахлоқий мулоҳаза муҳитини мултимедия эмоционал устувор механизмлари воситасида бойитиш ва миллий қадриятлар, маърифий меросни ахлоқий иденфинациялаш ва эдугибридлашув асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Навоий вилояти телерадиоканалининг “Нажот билимда”, “Ассалом Навоий”, “Ёшлар сиёсати амалда”, кўрсатувларида фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Навоий вилояти телерадиоканалининг 2026 йил 8 июндаги 09-02/24-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маънавий тарбиясини такомиллаштиришда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайган;
талабаларни маънавий руҳда тарбиялаш жараёни самарадорлигини ахлоқий компетентиялар рефлексив ўзгаришлар интерфаол иштирок даражасини эмоционал таъсирини инновациялар анъаналар интеграцияси асосида талабаларнинг ижтимоий масъулияти, фуқаролик позиция ва маънавий-ахлоқий ўзгаришларини динамикасини эдукциялиллик орқали тарбия функциясини мониторинги ўтказиш асосида асосида аниқлашга оид тавсиялар Навоий давлат университети, Бухоро халқаро университети ҳамда Ўзбекистон Миллий педагогика университетиларида фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 8-июндаги 02/01-01-489-сон маълумотномаси). Натижада, инновациялар ва анъаналар интеграцияси асосида ташкил этилган маънавий тарбия модели такомиллаштирилган.