Рўзимова Гули Шуҳратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ошиқнома” туркуми достонларининг лингвопоетик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6008.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Юлдашев Дониёр Тахирович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Курбониязов Гулмурза Алламбергенович, филология фанлари доктори, профессор; Рўзимбоев Сарвар Сапарбоевич, филология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ошиқнома” туркуми достонлари тилининг лингвопоетик хусусиятларини яхлит тадқиқ этиш ва улардаги лисоний бирликлар ҳамда тасвирий воситаларнинг бадиий-эстетик, коннотатив, ғоявий-услубий имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ достонларини тадқиқ этишнинг лингвопоетик тамойиллари назарий жиҳатдан далилланиб, “Ошиқнома” туркуми матнлари (хусусан, бахшилар вариантлари) таҳлили асосида Хоразм достончилик анъанасининг ўзбек адабий тили тараққиёти, бойиши ва миллий тафаккур ифодасидаги ўрни ҳудудий-лисоний хусусиятларни қамраб олган ҳолда илмий жиҳатдан асослаб берилган;
“Ошиқнома” туркуми достонлари илк бор лингвопоетик мезонлар асосида яхлит таҳлил қилиниб, бахшиларнинг тил бирликларининг бадиий матн бутунлигини ҳосил қилишдаги имкониятларидан унумли фойдаланиш маҳорати, шунингдек, достонлар лексиконидан фойдаланиш замонавий тилшуносликка оид мавжуд луғатлардаги сўз ва иборалар, уларнинг семалари миқдорини оширишда самарали натижа бериши асосланган;
“Ошиқнома” туркуми достонларидаги фонетик-фонографик, лексик-фразеологик, грамматик ва ономастик бирликларнинг бадиий-эстетик вазифалари таҳлили асосида, мазкур лисоний воситаларнинг эпик матнда поетик образлиликни шакллантирувчи, асарнинг эстетик жозибадорлиги ва экспрессивлигини таъминловчи фундаментал лисоний-семантик база эканлиги, шу билан бирга, достонларда қўлланган ономаларнинг бадиий матндаги коннотатив маъноси – бадиий юк олиши, интертекстуаллик ва аллюзив ном ҳосил қилишдаги ўрни, достонлар матнида қўлланган паремалар (фразема, мақол ва ҳикматли жумлалар) ҳамда паремиологик бирликлар мавзу кўламининг ифодаланиш хусусиятлари исботланган;
“Ошиқнома” туркуми достонларида бахшилар томонидан троп ва услубий фигуралардан ўринли фойдаланилгани, бу тасвир воситаларининг семантик ва услубий имкониятлари очиб берилган, шунингдек, метафора, ўхшатиш, градация ва такрор каби поетик воситаларнинг матн қурилишидаги ўрни ҳамда уларнинг қўлланилиш тамойиллари илмий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ошиқнома” туркуми достонларининг лингвопоетик тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
достонлар матнидаги фонетик-фонографик, лексик-фразеологик ва грамматик бирликларнинг бадиий-эстетик вазифалари таҳлили асосида кўрсатилган бирликлар бадиий тасвир яратиш учун асос эканлигига оид қарашлар; достонлар матнида қўлланилган лисоний бирликларнинг ўзига хос лексик-семантик ва услубий хусусиятларини ёритиш асносида замонавий тилшуносликка оид мавжуд луғатлардаги сўз ва иборалар, уларнинг семалари миқдорини оширишда достонлар лексиконидан фойдаланиш самарали натижа бериши асосланган хулосалардан, шу билан бирга, достонлар матнида қўлланган паремалар – фразема, мақол ва ҳикматли жумлаларнинг бадиий матн бутунлигини таъминлашдаги аҳамиятига доир тадқиқот натижалари ва тадқиқот давомида яратилган достонлар матнида қўлланган иборалар ва афоризмлар каталогидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 09-сентабрдаги 540/1-сон маълумотномаси). Натижада грант илмий базаси кенгайишига, шунингдек, фундаментал лойиҳанинг паремиологик бирликлари тематикасининг ифодаланиш хусусиятлари ҳақидаги қисмлари янги таҳлиллар ва тушунчалар билан бойитилишига эришилган;
халқ достонларига лингвопоетик ёндашувни назарий асослаш ва “Ошиқнома” достонлари тилининг лингвопоетик аспектдаги тадқиқи асосида Хоразм достонларининг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрни ҳамда бахшиларимизнинг тил бирликларнинг бадиий матн бутунлигини ҳосил қилишдаги имкониятларидан унумли фойдаланиш маҳорати кўрсатилган, шунингдек, ушбу туркум достонларидаги фонетик-фонографик, лексик-фразеологик ва грамматик бирликларнинг бадиий-эстетик вазифалари таҳлили асосида кўрсатилган бирликлар бадиий тасвир яратиш учун асос эканлиги далилланган ҳамда бахшиларнинг троп ва услубий фигуралар каби тасвир воситаларининг семантик, услубий имкониятларини намоён қилганлиги, “Ошиқнома” туркуми достонларида қўлланган ономаларнинг бадиий матндаги коннататив маъноси – бадиий юк олиши, интертекстуаллик ва аллюзив ном ҳосил қилишдаги ўрни асосланган хулосаларидан Давлат илмий-техник дастури доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023–2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 06-октабрдаги № 01/04-6789-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа доирасида корпуснинг замонавий тилшунослик йўналиши эстетик юк олган лисоний бирликлар ва тасвирий воситаларнинг семантик-услубий имкониятлари ҳисобига бойитилиши таъминланган;
тадқиқотда тўпланган лисоний материаллар, хусусан, бадиий матнда сўзга янги маъно юклаш маҳорати ҳамда троп ва услубий фигураларнинг қўлланилиш тамойиллари асосида шакллантирилган илмий хулосалар, шунингдек, метафора, ўхшатиш, градация ва такрор каби поетик воситаларнинг матн қурилишидаги ўрнига доир илмий хулосалар ва тавсиялардан Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Хоразм” кўрсатуви (2025-йил 13-март сони) ҳамда “Нажот – билимда”, радиоешиттириши (2025-йил 18-апрел сони)нинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 25-сентабрдаги №781-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм достонлари тили турли омиллар таъсирида шаклланган кўп қатламли ва бой тизим эканлиги, уни лингвопоетик аспектда ўрганиш нафақат тилшунослик, балки воҳа халқининг этногенези, тарихи, маданияти ва тафаккурини англаш учун ҳам муҳим илмий-амалий аҳамият касб этиши орқали дастурлар илмий-оммабоплиги таъминланган, ссенарий матнининг илмий-манбавий савияси ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish