Мухаммедова Сумбул Икромбек қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ошиқнома” достонларидаги паремиологик бирликларнинг лексик-семантик ва лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil5998.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Юлдашев Дониёр Тахирович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06. Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманязова Муҳаббат Хусиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: RANCH технология университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ошиқнома” туркум достонларидаги фразеологизмлар, парафразалар ва паремаларнинг лексик-семантик ва лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек лингвофолклористикасига оид назарий манбалар таҳлили асосида “Ошиқнома” туркум достонларидаги паремияларнинг этнолингвистик ҳамда лингвомаданий бирлик сифатидаги ўзига хослиги изчил аниқланиб, ушбу бирликлар паремиологик ва изоҳли нашрий ҳамда соҳавий электрон луғатлар яратиш учун муҳим зарурий лингвистик база эканлиги консептуал асосланган;
“Ошиқнома” достонлари фраземаларида компонентларни алмаштириш, қўшиш, тушириш ва тартибини ўзгартириш асосида юзага келадиган вариантдорлик ҳамда хилма-хил семантик муносабатлар (антонимлик, синонимлик, омонимлик, полисемия) амалий очиб берилиб, улардаги соматик, зооморфик, биоморфик, предметли, вақт ва диний каби миллий лингвомаданий кодларнинг халқ олам лисоний манзарасини шакллантиришдаги бевосита хусусиятлари мукаммал далилланган;
достонлар матнидаги перифразаларнинг лексик, фразеологик, синтактик турлари ва уларнинг метафора, метонимия каби семантик усуллари орқали шаклланиш ҳамда намоён бўлиш механизмлари аниқланган, шунингдек, зоолексема, фитолексема, диний ҳамда ижтимоий-маиший тушунчалар иштирок этган паремияларнинг ўзгача лингвомаданий ва услубий имкониятлари мисоллар ёрдамида очиб берилган;
Хоразм достонларидаги паремияларнинг ўзига хос лисоний-синтактик қолиплари (содда ва қўшма гап шаклидаги турлича таркибий типлари) аниқ таснифланиб, уларнинг тарбиявий-дидактик вазифалари ҳамда ўзбек халқига хос этно ва лингвомаданий стереотиплар, шунингдек, устувор умуминсоний қадриятларни ифодаловчи муҳим лисоний-консептуал белгилари илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ошиқнома” достонларидаги паремиологик бирликлар юзасидан олинган натижалар асосида:
ўзбек лингвофолклористикасига оид назарий манбалар таҳлили асосида достонлар тилининг ўрганилиши, хусусан, “Ошиқнома” туркум достонларидаги паремиологик бирликлар билан боғлиқ ҳал қилиниши лозим масалалар аниқланиб, ушбу паремияларнинг этнолингвистик ҳамда лингвомаданий бирлик сифатидаги ўзига хослиги изчил аниқланиб, нашрий ва соҳавий электрон луғатлар учун лингвистик база бўла олиши асосланган хулосалардан; тадқиқот давомида яратилган “Ошиқнома” достонларидаги паремиологик бирликлар каталогидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларга мўлжалланган ALM-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интелект асосида автоматик тақдим қилувчи atamacom.uz дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази 2025-йил 27-октабрдаги 1629-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳани амалга оширишда Хоразм достонларида қўлланилган паремиологик бирликлардан фойдаланиш самарали натижа берган ва лойиҳа “Ошиқнома” туркум достонларидаги паремиологик бирликлар ҳисобига қўшимча материаллар билан бойитилган, яъни нашрий ҳамда электрон луғатлар учун диссертация материаллари лингвистик база бўлиб хизмат қилган;
диссертациянинг “Ошиқнома” туркум достонлари фраземаларидаги баъзи компонентларни алмаштириш, қўшиш, тушириб қолиш ва тартибни ўзгартириш асосидаги вариантдорлик ҳамда хилма-хил семантик муносабатлар очҳиб берилиб, улардаги олам лисоний манзарасининг таркиби саналувчи соматик, зооморфик, биоморфик, предметли, вақт ва диний каби лингвомаданий кодларнинг халқ олам лисоний манзарасини шакллантиришдаги хусусиятлари далилланган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида давлат илмий техника дастурлари доирасида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази 2025-йил 27-октабрдаги 1628-сон маълумотномаси). Натижада мазкур инновацион лойиҳа базасини кенгайтиришга хизмат қилган, шунингдек, тадқиқот лойиҳанинг паремиологик бирликлар билан боғлиқ қисмларни янги таҳлиллар ҳамда илмий тушунчалар билан бойитишга имкон берган;
тадқиқотнинг “Ошиқнома” достонлари матнидаги паремиологик бирликлар ва перифразаларнинг лексик, фразеологик, синтактик турлари ўрганилиб, достонлардаги перифразаларнинг тил sathidagi ўрни, уларнинг метафора, метонимия каби семантик, усуллар орқали шаклланиши, мавзуий гуруҳлари, фразеологик бирикмаларга муносабати ва паремиологик бирликлар шаклланишидаги экстралингвистик омиллар таҳлили асосида уларнинг лингвомаданий ва услубий ўзига хослиги далилланган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 11-мартдаги № 04/1-1343-сон маълумотномаси). Натижада “Ошиқнома” достонларидаги перифразаларнинг миллий-маданий мазмуни, халқ дунёқараши ҳамда бадиий тафаккури билан боғлиқ жиҳатлари далилланган;
диссертация ишининг Хоразм достонлари, хусусан, “Ошиқнома” туркум достонлари ва уларнинг ўрганилиши, “Ошиқнома” достонларидаги паремиологик бирликлар, барқарор бирикмаларнинг лисоний-синтактик қолиплари (содда ва қўшма гап шаклидаги турлича таркибий типлари) аниқ тавсифланиб, уларнинг тарбиявий-дидактик вазифалари ҳамда лисоний-консептуал белгиларини юзага келтирувчи омиллари юзасидан олинган илмий хулосалари ҳамда тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Хоразм” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 8-июлдаги №561-сон ва 2026-йил 18-мартдаги №233-сон маълумотномалари). Натижада умуминсоний қадриятлар акс этган ҳамда ўзбек халқига хос стереотиплар ифодаланган паремияларни тўплаш, ўрганиш ва тадқиқ қилиш воҳамиз вакиллари маданияти, тафаккур миқёсини англаш учун ҳам муҳим эканлиги ёритилиб, кўрсатувнинг илмий савияси ҳамда оммабоплиги таъминланган.