Қуранбаева Гулианбар Умирбек қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сирожиддин Саййиднинг бадиий ва публитсистик маҳорати”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4802.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимова Бекпошша Бахадировна, филология фанлари номзоди, дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саъдуллаева Моҳира Атауллаевна, филология фанлари доктори, дотсент; Сабирова Зебо Зокировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Урганч RANCH технология университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирожиддин Саййид шеърияти ва публитсистик асарлардаги индивидуал ўзига хослик, лирикасининг мавзу кўлами, поетик образ яратиш маҳорати ҳамда публитсистик асарларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари ва адабий-эстетик аҳамиятини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирожиддин Саййиднинг бадиий ва публитсистик ижоди илк бор ўзаро уйғунликда тадқиқ этилиб, шоир ижодида поетик тафаккур ва публитсистик қарашларнинг муштараклиги илмий асосланган;
шоир лирикасида турли мавзуларнинг бадиий талқини миллий хотира, тарихий тафаккур ва истиқлол даври адабий-эстетик қарашлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилиниб, унинг индивидуал услубини белгиловчи поетик хусусиятлар аниқланган;
Сирожиддин Саййид шеъриятида лирик қаҳрамон ва муаллиф консепсиясининг ўзаро муносабати, фалсафий мушоҳадакорлик ҳамда поетик тафаккур кўламининг намоён бўлиш тамойиллари, ижодкор публитсистикасида бадиийлик ва публитсистиклик синтези, эссе жанрининг поетик имкониятлари ҳамда ижтимоий-фалсафий қарашлар ифодаси тизимли равишда ёритилган;
Сирожиддин Саййиднинг шеърий ва публитсистик ижоди замонавий ўзбек адабиётидаги бадиий тафаккур тараққиёти нуқтайи назаридан баҳоланиб, унинг миллий адабиёт ривожига қўшган ҳиссаси илмий-назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирожиддин Саййиднинг бадиий ва публитсистик ижодида шеърий ҳамда публитсистик тафаккурнинг ўзига хослиги, миллий қадриятлар, Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, маънавий-ахлоқий қарашларнинг бадиий талқини, шоир публитсистикасида давр муаммолари, миллий ўзлик ва маънавий юксалиш масалаларининг ёритилиши, шунингдек, бадиий тафаккур ва публитсистик нигоҳ уйғунлиги, образ ва фикр бирлиги, тил ва услуб маҳоратига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан 2023–2026-йилларда эфирга узатилган “Ассалом, Хоразм”, “Адабий муҳит”, “Хайрли кун” эшиттириш ва теледастурларини тайёрлаш ҳамда мазмунан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 18-июндаги 78-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувларда Сирожиддин Саййид ижодининг ўзига хос жиҳатлари, шоирнинг бадиий-эстетик дунёқараши, публитсистик тафаккури, Ватан, миллий ўзлик, тарих ва маънавият масалаларини ёритишдаги ижодий ёндашуви, миллий адабий анъаналарга муносабати ҳамда замонавий ўзбек адабиёти тараққиётидаги ўрни илмий-назарий жиҳатдан асосланган ҳолда кенг ёритилиб, шоир ижодининг мазмун-моҳияти ва бадиий қимматини оммалаштиришга эришилган. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан фойдаланиш орқали Сирожиддин Саййид асарларида акс этган миллий ва умуминсоний қадриятлар, Ватанга муҳаббат, тарихий хотира, инсон маънавияти ва жамият ҳаётига дахлдор масалаларнинг бадиий талқини тингловчиларга етказилиб, кўрсатувларнинг маънавий-маърифий мазмуни, илмий-бадиий савияси ва тарбиявий аҳамияти янада оширилишига хизмат қилган.
Сирожиддин Саййид ижодининг бадиий ва публитсистик хусусиятлари, шоир публитсистикасининг ғоявий-бадиий асослари, миллий тафаккур, ватанпарварлик, маънавий қадриятлар, тарихий хотира ҳамда замонавий ижтимоий-эстетик қарашларнинг бадиий талқини, шунингдек, шеърият ва публитсистикадаги бадиий образлар тизими, услубий ўзига хослик, публитсистик пафос ва бадиий тафаккур уйғунлигига доир илмий хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2024–2026-йилларда амалга оширилган ИЛ-7623031203-рақамли “Жанубий Оролбўйи адабий алоқалари антологияси” ва унинг электрон платформасини яратиш (ўзбек, туркман ва қорақалпоқ адабий алоқалари асосида) мавзусидаги халқаро инновацион лойиҳада фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 18-апрелдаги 01-22-04/1336-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг илмий хулосалари лойиҳа доирасида тайёрланган илмий таҳлилларни назарий жиҳатдан бойитиш, замонавий ўзбек адабиётининг бадиий ва публитсистик жараёнларини қиёсий ўрганиш методологиясини такомиллаштириш, Жанубий Оролбўйи адабий алоқаларининг бадиий-эстетик асосларини ёритиш ҳамда Сирожиддин Саййид ижодининг миллий адабий тафаккур ривожидаги ўрнига оид қарашларни кенгайтиришда муҳим илмий манба вазифасини бажарган.
Сирожиддин Саййид ижодининг бадиий ва публитсистик маҳорати, шоирнинг индивидуал услуби, бадиий тафаккури ҳамда публитсистик қарашларининг ўзига хос хусусиятлари, шеърий ва публитсистик асарларида Ватан, миллий қадриятлар, маънавият, тарихий хотира, инсон ва жамият муносабатларининг бадиий ҳамда публитсистик талқини, шунингдек, бадиий маҳоратнинг поетик мезонлари, публитсистик тафаккурнинг ўзига хос жиҳатлари, образ ва бадиий тасвир воситаларининг қўлланиши, миллий ғоя ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ифодаланиш тамойилларига доир илмий хулосалардан 2017–2020-йилларда бажарилган ПФ-ОТ-F1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 31-июлдаги 01/4-3516-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг илмий хулосалари лойиҳа доирасида замонавий ўзбек шеърияти ва публитсистикасининг тараққиёт тамойилларини ёритиш, Сирожиддин Саййид ижодининг миллий адабий жараёндаги ўрни, бадиий маҳорати ва публитсистик тафаккурини илмий асосда баҳолаш ҳамда кўп жилдлик “Ўзбек адабиёти тарихи” монографиясининг назарий мазмунини бойитишда муҳим илмий манба вазифасини бажарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish