Рахимова Нодира Камоловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий матндаги интертекстуалликнинг таржимада воқеланиши: функсионал-прагматик аспект”, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1988.
Илмий раҳбар: Қосимова Нафиса Фарҳодовна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матндаги интертекстуалликнинг таржимада воқеланишини функсионал-прагматик аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матнлардаги интертекстуалликнинг таржимада воқеланиши жараёнида интертекстуал ишораларнинг имплитсит ва эксплитсит қатламлари муаллифнинг коммуникатив мақсади, маданий кодлар ҳамда эстетик ниятлари билан узвий боғлиқлиги ва уларнинг тўғри идентификацияси таржимада семантик яхлитликни таъминлашга хизмат қилиши далилланган;
бадиий дискурсдаги интертекстуаллик бирликларининг таржима жараёнида қайта яратилиши матнлараро алоқаларнинг когнитив-семантик табиати, интердискурсив ўзаро таъсирлар ҳамда маданиятлараро коннотацияларнинг функсионал трансформацияси билан белгиланиб, уларнинг адекват узатилиши таржимоннинг интерпретатив компетенциясига бевосита боғлиқлиги исботланган;
интертекстуаллик ҳодисасининг таржимада воқеланишида функсионал-прагматик ёндашувнинг устуворлиги аниқланган бўлиб, формал эквивалентлик, мослаштириш, изоҳли таржима ҳамда элиминация каби таржима усулларининг бирламчи характери ҳамда интертекстуал ишораларнинг коммуникатив вазифасини сақлашда контекстуал адекватликнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
бадиий матндаги интертекстуалликни таржимада қайта тиклаш жараёнида унинг имплитсит маданий, эстетик ва прагматик қатламларини сақлаш, шунингдек, локутив ва иллокутив функцияларни контекст асосида қайта моделлаштириш таржиманинг фунсксионал тўлақонлилигини таъминловчи асосий стратегия эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матндаги интертекстуалликнинг таржимада воқеланиши: функсионал-прагматик аспектнинг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
    бадиий матнлардаги интертекстуалликнинг таржимада воқеланиши жараёнида интертекстуал ишораларнинг имплитсит ва эксплитсит қатламлари муаллифнинг коммуникатив мақсади, маданий кодлар ҳамда эстетик ниятлари билан узвий боғлиқлиги ва уларнинг тўғри идентификацияси таржимада семантик яхлитликни таъминлашдга хизмат қилиши билан боғлиқ илмий хулосалардан 2021-2023-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги F3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-франсузча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган. (Мусиқа ва санъат ўқув муассасасининг 2025-йил 13-июндаги 1/04-261-сон маълумотномаси). Натижада, болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқларига оид терминларнинг таржимасида аслият ва таржима матнлари ўртасидаги коммуникатив, функсионал ҳамда прагматик таъсир мутаносиблиги таъминланган.
интертекстуаллик ҳодисасининг таржимада воқеланишида функсионал-прагматик ёндашувнинг устуворлиги аниқланган бўлиб, формал эквивалентлик, мослаштириш, изоҳли таржима ҳамда элиминация каби таржима усулларининг бирламчи характери ҳамда интертекстуал ишораларнинг коммуникатив вазифасини сақлашда контекстуал адекватликнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигига доир назарий хулосалардан Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси томонидан молиялаштирилган SUZ80021IN3103-рақамли лойиҳа доирасида ташкил этилган “Америка адабиёти клуби”да ўтказилган Жон Стейнбек, Френсис Скотт Фитсджералд ва Эрнест Хемингуей каби Америка ёзувчиларининг адабий маҳорати таҳлилига бағишланган илмий-ижодий тадбирларда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 18-июндаги 06/3904-сон маълумотномаси). Натижада, клуб иштирокчиларининг бадиий матнлар орасидаги семантик, эстетик, контекстуал, маданий ҳамда прагматик яширин боғлиқликларни англаш ҳамда уларни аслият ва таржима контекстларида тўғри талқин қилиш ҳақидаги билимлар базасини янада кенгайтиришга асос бўлиб хизмат қилган;
бадиий матндаги интертекстуалликни таржимада қайта тиклаш жараёнида унинг имплитсит маданий, эстетик ва прагматик қатламларини сақлаш, шунингдек, локутив ва иллокутив функцияларни контекст асосида қайта моделлаштириш таржиманинг фунсксионал тўлақонлилигини таъминловчи асосий стратегия эканлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан Навоий вилояти телеканалида эфирга узатилган “Ассалом, янги кун” телекўрсатувида унумли фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Навоий вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 12-июндаги 01-10/86-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish