Рашидова Раъно Ганиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда вербал-лингвистик интеллектни ривожлантириш асосида педагогик компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9391.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Илмий раҳбар: Алимардонова Моҳичехра Баҳромовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Соатов Асадуллоҳ Жабборович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қарши халқаро университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчилар вербал лингвистик интеллектини ривожлантириш орқали педагогик компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илмий-педагогик манбалар таҳлили асосида шахс вербал-лингвистик интеллектининг лингвистик интеллект, оғзаки ва ёзма нутқ, коммуникативлик ва нутқнинг эмоционаллиги каби таркибий элементлари ҳамда унинг мутаносиб равишда бўлажак ўқитувчилар сотсиолингвистик компетенцияларини шакллантиришдаги имкониятлари аниқлаштирилган;
талабалар вербал-лингвистик интеллектини ривожлантириш жараёнининг технологик блоки вербал-лингвистик интеллектнинг ривожланганлик мезонлари, ушбу жараённи амалга ошириш босқичлари ва фойдаланиладиган методларнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда вербал-лингвистик интеллектини ривожлантириш асосида педагогик компетенцияларни шакллантириш методикаси педагогик таълим жараёнида диагностик, реализация ва натижалар таҳлили босқичларида аксиологик парадигма асосида ишлаб чиқилган модификацион диагностик методикалар ҳамда “Лингво-эрудит” махсус дастурини тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда вербал-лингвистик интеллектни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари педагогик таълим жараёнида лингвистик интеллектни ривожлантиришдаги тадқиқийлик, оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантиришдаги креативлик ҳамда коммуникативлик сифатларини таркиб топтиришдаги ижтимоийлик тамойиллари асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда вербал-лингвистик интеллектни ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
илмий-педагогик манбалар таҳлили асосида шахс вербал-лингвистик интеллектининг лингвистик интеллект, оғзаки ва ёзма нутқ, коммуникативлик ва нутқнинг эмоционаллиги каби таркибий элементлари ҳамда унинг мутаносиб равишда бўлажак ўқитувчилар сотсиолингвистик компетенцияларини шакллантиришдаги имкониятлари аниқлаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбиячининг нутқ маданияти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи билан тасдиқланган 233-0373-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагоглар нутқ маданиятини шакллантириш жараёни сотсиолингвистикага доир илмий қарашлар билан бойитилишига хизмат қилган;
талабалар вербал-лингвистик интеллектини ривожлантириш жараёнининг технологик блоки вербал-лингвистик интеллектнинг ривожланганлик мезонлари, ушбу жараённи амалга ошириш босқичлари ва фойдаланиладиган методларнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан T.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш маркази томонидан 2025-йил 20-ноябрда берилган 02/01-01-513-сон маълумотнома). Натижада, ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясининг нутқий компоненти вербал-лингвистик интеллектни ривожлантиришга доир амалий тажрибалар такомиллашувига хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда вербал-лингвистик интеллектини ривожлантириш асосида педагогик компетенцияларни шакллантириш методикаси педагогик таълим жараёнида диагностик, реализация ва натижалар таҳлили босқичларида аксиологик парадигма асосида ишлаб чиқилган модификацион диагностик методикалар ҳамда “Лингво-эрудит” махсус дастурини тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Тарбиячининг нутқ маданияти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи билан тасдиқланган 233-0373-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим тизимида педагог нутқ маданиятини ривожлантириш жараёнига инновацион методларни тизимли татбиқ этиш имконияти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларда вербал-лингвистик интеллектни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари педагогик таълим жараёнида лингвистик интеллектни ривожлантиришдаги тадқиқийлик, оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантиришдаги креативлик ҳамда коммуникативлик сифатларини таркиб топтиришдаги ижтимоийлик тамойиллари асосида аниқлаштирилган тавсиялардан ташкил этилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган ва тажриба-синов обектларидаги таълим мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш маркази томонидан 2025-йил 20-ноябрда берилган 02/01-01-513-сон маълумотнома). Натижада, тажриба-синов ўтказилган таълим муассаларида бўлажак педагоглар нутқ маданиятини ривожлантириш жараёни лингвистик интеллектни таркиб топтиришга доир инновацион ёндашувлар билан такомиллашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish