Тоҳирова Дилрабо Музаффар қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сюзан Ҳил асарларида бола образининг психологик хусусиятлари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5271.
Илмий раҳбар: Мухаммедова Нилуфар Элибоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Умарова Маҳлиё Юнусовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рашидова Феруза Расуловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Сюзан Ҳил асарларидаги бола образларининг психологик хусусиятларини ифодаловчи поетик воситаларнинг ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз адабиётида бола образининг эпизодик ва аллегорик функциялардан психологик жиҳатдан мураккаб тасвирланадиган тўлақонли образга айланиш эволюцияси, унинг беғубор, илоҳий, қаҳрамон, ташландиқ, етим, исёнкор ва ёвуз бола архетипларида намоён бўлиши ҳамда руҳий хусусиятларининг психологик, психоаналитик ва психосотсиал назариялар доирасида талқин қилиниши қиёсий-тарихий ва архетипик таҳлил асосида далилланган;
Сюзан Ҳил асарларидаги бола образларида руҳий изтиробнинг хулқ-атворий, ҳиссий ва когнитив оқибатлари ҳамда интернализация, экстернализация, кўчириш, сублимация, қочиш ва инкор этиш каби психологик ҳимоя механизмларининг мослашувчан ва номослашувчан шакллари герменевтик-психологик таҳлил орқали аниқланган;
Сюзан Ҳил асарларида ҳаёт синовларининг бола образлари руҳий етилишини белгилашдаги, умид мотивининг руҳий барқарорлик ва келажакка интилишни таъминлашдаги, ижтимоий муҳит ҳамда оилавий муносабатларнинг эса руҳий камолотни рағбатлантириш ёки чеклашдаги бадиий-эстетик роли мотив-функсионал, психологик ва психоаналитик таҳлил асосида исботланган;
“Қаср қиролиман” романида бола образининг руҳиятини ифодалашда бевосита ва билвосита тасвирнинг уйғунлиги, ҳикояларда эса билвосита тасвирнинг устуворлиги ёзувчининг жанрий дифференцияга таянган ижодий консепсияси сифатида нарратологик-поетик таҳлил негизида асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз адабиётида бола образининг эпизодик ва аллегорик функциялардан психологик жиҳатдан мураккаб тасвирланадиган тўлақонли образга айланиш эволюцияси, унинг беғубор, илоҳий, қаҳрамон, ташландиқ, етим, исёнкор ва ёвуз бола архетипларида намоён бўлиши ҳамда руҳий хусусиятларининг психологик, психоаналитик ва психосотсиал назариялар доирасида талқин қилиниши қиёсий-тарихий ва архетипик таҳлил асосида далилланишига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2022–2024-йилларда ИЛ-402104474 “Bolalaradabiyoti.uz” электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш” бўйича инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 27-мартдаги 04/1-1633-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз адабиётида бола образлари руҳияти, бола архетиплари ҳамда уларни психологик ёндашувлар асосида талқин қилишга оид илмий хулосалардан платформа базасини яратишда фойдаланилди ва болалар адабиётини қиёсий ҳамда психологик жиҳатдан таҳлил қилиш имконияти кенгайтирилди.
Сюзан Ҳил асарларидаги бола образларида руҳий изтиробнинг хулқ-атворий, ҳиссий ва когнитив оқибатлари ҳамда интернализация, экстернализация, кўчириш, сублимация, қочиш ва инкор этиш каби психологик ҳимоя механизмларининг мослашувчан ва номослашувчан шакллари герменевтик-психологик таҳлил орқали аниқланганлиги борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилди (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 5-сентабрдаги 04-04-1/4982-сон маълумотномаси). Натижада, Сюзан Ҳилнинг “Қаср қиролиман” романи ва ҳикояларидаги бола образларининг руҳий изтироблари, уларнинг намоён бўлиши ва ҳимоя механизмларига оид илмий-таҳлилий хулосалар инновацион лойиҳа материалларини бойитишда қўлланилди.
Сюзан Ҳил асарларида ҳаёт синовларининг бола образлари руҳий етилишини белгилашдаги, умид мотивининг руҳий барқарорлик ва келажакка интилишни таъминлашдаги, ижтимоий муҳит ҳамда оилавий муносабатларнинг эса руҳий камолотни рағбатлантириш ёки чеклашдаги бадиий-эстетик роли мотив-функсионал, психологик ва психоаналитик таҳлил асосида исботланганлиги тўғрисидаги илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2022–2024-йилларда РЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенцияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 27-мартдаги 04/1-1634-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда олинган илмий хулосалардан инновацион лойиҳа материалларини бойитишда фойдаланилди ва бадиий матнлардаги бола образларининг руҳий ҳолати ҳамда психологик кечинмаларини мазмунан тушуниш ва таҳлил қилиш самарадорлиги оширилди.
“Қаср қиролиман” романида бола образининг руҳиятини ифодалашда бевосита ва билвосита тасвирнинг уйғунлиги, ҳикояларда эса билвосита тасвирнинг устуворлиги ёзувчининг жанрий дифференцияга таянган ижодий консепсияси сифатида нарратологик-поетик таҳлил негизида асосланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий таржима ва халқаро адабий алоқалар кенгаши ҳисобот йиғилишларида, ёш ижодкорлар тўгараги фаолиятида, Абдулла Қодирий ижод мактабида ўтказилган “маҳорат дарслари”да фойдаланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 1-майдаги 01-03/175-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар ёш ижодкорлар ва тадқиқотчиларнинг бадиий матнни нарратологик-услубий жиҳатдан англаш ва психологик тасвир воситаларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини оширди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish