Абдуллаева Гавҳар Рўзимурод қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлигини такомиллаштириш, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (табиий фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped2831.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.11.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Ёзиева Умида Лутфуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бозорова Нигора Шамсиевна, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик таълим жараёнида талабаларнинг методик тайёргарлигини адекват моделлар асосида такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлиги ва моделлаштириш муаммосининг назарий аспектлари педагогик феномен сифатида қайта консептуаллаштириб, назарий билимларини амалий кўникмалар билан интеграциялаш, методик фаолиятга тайёргарлигини таъминлаш, педагогик жараёнларда оптимал модел яратиш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган комплекс тизимнинг функсионал механизмлари аниқлаштирилган;
адекват моделлар асосида талабалар методик тайёргарлигини такомиллаштириш жараёнининг психологик-педагогик имкониятлари талаба-марказли таълим парадигмаси, жараён самарадорлигини таъминловчи дидактик механизмлар, субект-субект муносабатлари, когнитив-фаолиятли интериоризация жараёнлари ҳамда касбий-методик компетенцияларни ривожлантирувчи консептуал асослар интеграцияси асосида аниқлаштирилган;
талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлигининг функсионал модели интерактив семинарлар, case-study, collaborative learning, рефлексив практикум, портфолио, peer-assessment, менторинг технологиялари негизида талабаларнинг аналитик ва рефлексив компетенцияларини динамик ривожланишга йўналтирилган структур-функсионал тизим сифатида вариативлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни адекват моделлар асосида интегратив-методик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси интерактив, компетентли, рефлексив ёндашувларга асосланган модулли, адаптив ва коллаборатив характердаги педагогик технологияларнинг мазмуний-функсионал имкониятларини тизимлаштириш асосида функсионал-интегратив жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлиги ва моделлаштириш муаммосининг назарий аспектлари педагогик феномен сифатида қайта консептуаллаштириб, назарий билимларини амалий кўникмалар билан интеграциялаш, методик фаолиятга тайёргарлигини таъминлаш, педагогик жараёнларда оптимал модел яратиш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган комплекс тизимнинг функсионал механизмлари аниқлаштирилганлигига доир таклифлар AIF-2/17 “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” (2020-2022 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 19-мартдаги 04/2420-сонли маълумотнома). Натижада, табиий фанларни ўқитиш жараёни талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлигини такомиллаштиришга доир назарий маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
адекват моделлар асосида талабалар методик тайёргарлигини такомиллаштириш жараёнининг психологик-педагогик аспектлари талаба-марказли таълим парадигмаси, жараён самарадорлигини таъминловчи дидактик механизмлар, субект-субект муносабатлари, когнитив-фаолиятли интериоризация жараёнлари ҳамда касбий-методик компетенцияларни ривожлантирувчи консептуал асослар интеграцияси асосида аниқлаштирилганлигига доир таклифлар “Хорижда таълим тизими” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Турон университети илмий ва инновациялар бўйича проректорнинг 2025-йил 19-декабрдаги 03-12/0514 маълумотномаси). Натижада, талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлигини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлигининг функсионал модели интерактив семинарлар, case-study, collaborative learning, рефлексив практикум, портфолио, peer-assessment, менторинг технологиялари негизида талабаларнинг аналитик ва рефлексив компетенцияларини динамик ривожланишга йўналтирилган структур-функсионал тизим сифатида вариативлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига доир маълумотлар “Табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш таълим марказининг 2025-йил 17-сентабр 02/01/01-356-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни адекват моделлар асосида методик таъминоти такомиллаштирилишига хизмат қилган;
талабаларни адекват моделлар асосида интегратив-методик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси интерактив, компетентли, рефлексив ёндашувларга асосланган модулли, адаптив ва коллаборатив характердаги педагогик технологияларнинг мазмуний-функсионал имкониятларини тизимлаштириш асосида функсионал-интегратив жиҳатдан такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар ва тавсияларда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухорода ўтказилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш таълим марказининг 2025-йил 17-сентабр 02/01/01-356-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни адекват моделлар асосида методик тайёргарлигини такомиллаштириш орқали таълим самарадорлиги оширилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish