Астанов Ахунжон Раубович
Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий маданиятини юксалтириш механизмлари (ҳоким ёрдамчилари мисолида)”.
Ихтисослик шифри: 23.00.03-Сиёсий маданият ва мафкура.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ss467
Илмий раҳбар: Бўтаев Усмон Хайруллаевич, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, профессор;
Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
давлат фуқаролик хизматида ҳоким ёрдамчисининг сиёсий маданиятини юксалтирувчи инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш орқали мавжуд механизмларни такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг функсионал вазифалари профессионалик ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусининг меёрий-ҳуқуқий асосланганлигини инобатга олиб, ҳоким ёрдамчиси лавозимини давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига ёрдамчи кадрлари лавозим тоифасига киритиш зарурати асослантирилган;
давлат хизматчиларининг ўз фаолиятида ҳалол, адолатли, камтар, хушмуомала, вазмин ва самимий бўлиши, шунингдек, аҳолининг давлат хизматлари истеъмолчиси сифатидаги талабларига мувофиқ доимий равишда фаолият сифатини ошириб бориш чораларини кўриши сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотлари манфаатлари йўлида хизмат мавқейи ва имкониятларидан фойдаланмаслиги лозимлиги илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган;
Янги Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчиларини келажак лидерлари сифатида шакллантириш учун уларда сиёсий маданиятини ривожлантирувчи “сиёсий эътиқод, сиёсий иммунитет ва ciyosiy фаоллик” каби омиллар сиёсий маданиятни ошириш механизми барқарор тараққиёт мезони эканлиги асослантирилган.
ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва амалий натижаларидан келиб чиқиб уларни рағбатлантириш ёки масъулиятини ошириш чораларини кўриш ҳоким ёрдамчиларининг сиёсий масъулиятни оширишда улар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича уларнинг ахборотларини эшитиш ва амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашига ҳисобот бериб бориш муҳимлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий етилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг функсионал вазифалари хусусиятини инобатга олиб, ҳоким ёрдамчиси лавозимини давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига ёрдамчи кадрлари лавозим тоифасига киритиш зарурати борасидаги амалий таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–95-сонли Фармони лойиҳасининг 5-иловасини “Республика, ҳудудий ва туман, шаҳар даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви самарадорлиги агентлигининг 2025-йил 03-ноябрдаги 01-1886-сон далолатномаси). Натижада, ҳоким ёрдамчилари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри жорий қилинган;
давлат хизматчиларининг ўз фаолиятида ҳалол, адолатли, камтар, хушмуомала, вазмин ва самимий бўлиши, шунингдек, аҳолининг давлат хизматлари истеъмолчиси сифатидаги талабларига мувофиқ доимий равишда фаолият сифатини ошириб бориш чораларини кўриши сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотлари манфаатлари йўлида хизмат мавқейи ва имкониятларидан фойдаланмаслиги лозимлиги ҳақидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил
14-октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил
11-апрелдаги 29-сон далолатномаси). Натижада, давлат фуқаролик хизматчиларининг доимий равишда юксак касбий маданиятини шакллантириши, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга хизмат қилади;
Янги Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчиларини келажак лидерлари сифатида шакллантириш учун уларда сиёсий маданиятини ривожлантирувчи “сиёсий этиқод, сиёсий иммунитет ва сиёсий фаоллик” каби омиллар сиёсий маданиятни ошириш механизмининг таркибий қисмига айланганлиги борасидаги таклиф ва тавсияларидан Ёшлар муаммоларини Ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан 2024-йилда Ўтказилган “Ёшлар сиёсати соҳасидаги лойиҳалар самарадорлиги ва улардан ёшларнинг қониқиш даражасини Ўрганиш” мавзусидаги илмий тадқиқот таҳлилий маълумотлари ва хулосаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини Ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2025-йил 08-ноябрдаги 01-02-06/162-сон далолатномаси). Натижада, Ёшлар муаммоларини Ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2025-йилдаги чора-тадбирлар режасига Давлат фуқаролик хизматчиларининг билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш бўйича манзилли Ўқув курслари, тренинг ва семинарлар янги мавсумини ташкил этиш бандлари киритилди. Ушбу қўшимча бандлар ёш хизматчиларнинг сиёсий этиқод, сиёсий иммунитет ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларини ташкил қилишга хизмат қилган.
ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва амалий натижаларидан келиб чиқиб уларни рағбатлантириш ёки масъулиятини ошириш чораларини кўриш ҳоким ёрдамчиларининг сиёсий масъулиятни оширишда улар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича уларнинг ахборотларини эшитиш ва амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашига ҳисобот бериб бориш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-августдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман, шаҳар ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий консепсияни тасдиқлаш тўғрисида”ги 450-сонли қарорининг 4-бобидаги консепсияни амалга ошириш механизмларининг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 11-апрелдаги 29-сон далолатномаси). Натижада, ҳоким ёрдамчиларининг масъулиятнинг ошириш ҳамда улар фаолиятидаги хато ва камчиликларни камайтириб, уларнинг ишида ижтимоий адолат ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади;