Абдулхаева Махирахон Борийхоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Деонтологик ёндашув асосида мактаб директорларининг бошқарув маданиятини такомиллаштириш, 13.00.07 - Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2. PhD/Ped10559.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Байбаева Мухайё Худайбергеновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Нафиса Шафкатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Темиров Дилшод Шералиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб директорларининг бошқарув маданиятини деонтологик ёндашув асосида такомиллаштиришга доир илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқарув маданиятининг таркибий тузилмаси деонтологик ёндашув асосида, мактаб директорлари рақамли технологиялардан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи (ижтимоий-педагогик, psixologik-korreksion, ижодий-технологик, тарбиявий-маънавий омиллар аниқлаштирилиб, мазкур жараённи амалга оширишдаги (психологик, индивидуал, муҳит билан боғлиқ) оширишдаги тўсиқларни коррекциялаш, ривожлантириш ва оптималлаштиришга хизмат қилувчи ташкилий ҳамда тузилмавий компонентлар сунъий интеллектга асосланган AI-Ethical Симулатор платформаси воситасида такомиллаштирилган;
деонтологик ёндашув асосида мактаб директорлари касбий-коммуникатив маданиятининг ҳаллолик, ҳолислик моҳияти, унинг исонпарварлашув, очиқлик каби асосий тенденциялари, маъсулият, ҳамкорлик тамойиллари ва индивидуал, жамоавий ташкилий шакллари, ахлоқий хатоликлар, адолатсизликлар, korrupsion хавфлар ва ахлоқий меъёрларнинг бузилиш ҳолатларини олдиндан аниқлаш ҳамда прогноз қилиш имконини берувчи Ethical Риск Prediction усули орқали бошқарув фаолиятининг этик хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари адолат касбий ахлоқ, бурч, одиллик ва масъулият такомиллаштирилган;
мактаб директорларининг бошқарув маданиятини деонтологик ёндашув асосида ривожлантириш модели мотивацион-ташхисли, мазмунли-фаолиятли ва ташкилий-амалий, таҳлилий–назорат компонентларининг ахлоқий–бошқарув билим ва кўникмаларини амалий фаолиятда қўллаш интеграциясини таъминлаш ҳамда уларнинг симуляция натижаларини таълим сифати кўрсаткичлари билан деонтологик меёрларни бошқарув жараёнига жорий этиш билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактаб директорларининг бошқарув маданиятини баҳолашнинг деонтологик алгоритми ишлаб чиқилиб, ривожланиш динамикасини мониторинг қилиш, таҳлил этиш ва прогнозлаш сикли билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб директорларининг бошқарув маданиятини деонтологик ёндашув асосида такомиллаштириш илмий-тадқиқот натижалари асосида:
мактаб директорлари бошқарув маданиятининг таркибий тузилмаси деонтологик ёндашув асосида ўрганилиб, рақамли технологиялардан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи (ижтимоий-педагогик, psixologik-korreksion, ижодий-технологик, тарбиявий-маънавий, коммуникатив) омиллар аниқлаштирилиб, мазкур жараённи амалга оширишдаги тўсиқларни (психологик, индивидуал, муҳит билан боғлиқ) коррекциялаш, ривожлантириш ва оптималлаштириш каби ташкилий ва тузилмавий компонентлар АИ-этик симулятор – сунъий интеллект (АИ) асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълим сифатини бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-январдаги 03-33-387-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур илмий-тадқиқот ишлари мактаб директорларининг бошқарув маданиятини ахлоқий хатоликлар, адолатсизликлар, korrupsion ҳолатлар ва этик бузилишларни олдиндан аниқлаш ҳамда башорат қилиш фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари асосида мақсадли ўрганишга хизмат қилган;
деонтологик ёндашув асосида мактаб директорларининг касбий-коммуникатив маданиятининг моҳияти, унинг асосий тенденциялари, тамойиллари ва ташкилий шакллари аниқланиб, ахлоқий хатоликлар, адолатсизликлар, korrupsion вазиятлар ва этик бузилишларни олдиндан аниқлаш, башорат қилиш фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари Ethical Риск Prediction усули орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик диагностика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-январдаги 03-33-387-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу ёндашув мактаб директорларининг деонтологик ёндашув асосида бошқарув маданияти ҳамда ўз-ўзини баҳолашнинг интеллектуал рефлекцияси шаклланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилган;
бошқарувдаги асосий қадриятлар, директорнинг намунали хулқи, шаффофлик, motivasion-tashxisli, мазмунли-фаолиятли ва технологик компонентлар узвийлиги, симулясиясининг таълим натижаларига кўра уйғунлигини таъминлаш мактаб директорларининг бошқарув маданиятини деонтологик ёндашув асосида такомиллаштиришнинг интегтасиялашган модели орқали такомиллаштиришга оид таклифлар Таълим сифатини бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-январдаги 03-33-387-сонли маълумотномаси). Натижада мактаб директорларининг бошқарув маданиятини шакллантириш компонентлари, ўз-ўзини ривожлантирувчи муҳитни ярата олиш, шахсий намунавийлик компетенциялари, касбий ахлоқ, бурч, одиллик ва масъулият асосида амалиётда қўллай олиш, кундалик ҳаётий жараёнларда дуч келган муаммоларни ҳал қилишда фойдалана олишга, мустақил фикрлаш, таққослаш, умумлаштириш ва хулосалаш асосида бошқарув фаолиятини ривожланишига хизмат қилган;
мактаб директорларининг бошқарув маданиятининг ДД усули орқали самарадорлик натижалари деонтологик алгоритм мезонлари (ҳалоллик, адолат, масъулият, қонунийлик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шахс шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат, ахборот этикаси) ривожланганлиги Digital Ethical Analytics сикли орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик диагностика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 21-январдаги 03-33-387-сонли маълумотномаси). Натижада педагогик диагностика жараёнларида раҳбарларнинг бошқарув фаолиятини деонтологик мезонлар асосида баҳолаш ва мониторинг қилиш имкониятларини кенгайишига, таълим муассасаларида бошқарувнинг шаффофлиги ҳамда этик тамойилларга риоя этиш даражаларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish