Sayt test rejimida ishlamoqda

Матназарова Мехрибон Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped232.
Илмий раҳбар: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Бош илмий методик марказ, DSc.30.05.2018.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Зуфаров Шерзод Мирджалилович,  педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини ривожлантириш механизмлари адаптив даражадан тизимли моделлаштирилган даражага ўтишини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини ривожлантириш модели таълимнинг мақсадли-мазмунли компонентларини шаклланиш босқичларини ўзаро интеграциялаш ҳамда ривожланишнинг функционал-фаолиятли, шахсий, инновацион, услубий омиллари узвийлигини дифференциал таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари креатив фикрлаш, ўқув муаммоли вазиятларни яратиш ва бошқариш ҳамда психологик кўникмаларга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантиришнинг таълим мазмуни индивидуал таълим дастурларини малака оширишнинг бевосита ва муқобил шакллари билан уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетенлигини узлуксиз ривожлантириш механизмини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини ривожлантиришни адаптив даражасининг функционал-фаолиятли, шахсий ҳамда тизимли моделлаштирилган даражасининг инновацион, услубий омиллари мотивацияли ёндашувлар асосида аниқланган механизмлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 ноябрь 877-сонли буйруғи асосида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқитиш натижаларини ташхис қилиш мақсадида таълим жараёнига жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 89-02-2786-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш педагогик имкониятлари кенгайтирилган;
педагог кадрларни касбий компетентлигини ривожлантириш модели ҳамда креатив фикрлаш, ўқув муаммоли вазиятларни яратиш ва бошқариш ҳамда психологик кўникмаларини шакллантириш мазмуни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 ноябрь 877-сонли буйруғи асосида курслар фаолиятига жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 89-02-2786-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курслари таълим жараёнининг мазмуни такомиллаштирилган ва натижавийлиги таъминланган ҳамда педагог кадрларда креатив салоҳият ошган;
малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини уйғунлаштириш, педагогик фаолиятни ташхислаш дастурларини жорий этиш ҳамда педагогик инновацияларни генерациялаш асосида касбий компетентликни узлуксиз ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил  3 октябрдаги 89-02-2786-сон маълумотномаси).  Натижада касбий фаолиятни самарали ташкил қилиш ва натижавийлигини таъминлаш бўйича билимлар, малака ва кўникмаларни ривожлантиришнинг  узлуксиз тизим механизмлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish