Рахмонова Васила Қаюмжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касбий ва олий таълим узвийлигини таъминлашнинг кластер технологиялари”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6820.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади касбий ва олий таълим узвийлигини кластер технологиялари асосида таъминлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий ва олий таълим узвийлигини кластер технологиялари асосида таъминлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари таълим дастурлари узвийлигини тизим ҳосил қилувчи омил сифатида асослаш ҳамда техникум, олий таълим муассасаси ва корхонани ягона кадрлар тайёрлаш занжирига бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
кластер технологиялари асосида касбий ва олий таълим узвийлигини таъминлашнинг структуравий-функсионал модели бўлажак мутахассис касбий компетентлигининг таълим босқичлари алмашганда узилмасдан ривожланишини кластер субектларининг уйғун функциялари орқали таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
кластер технологиялари асосида махсус фанлар узвийлигини таъминлаш методикаси касбий таълимда ўзлаштирилган мазмунни олий таълимда такрорламасдан спирал тарзда чуқурлаштириш ҳамда назария, лаборатория ва ишлаб чиқаришни ягона касбий вазифа атрофида бирлаштирувчи фанлараро кластер машғулотларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассислар касбий компетентлиги узвийлигининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари компетентлик компонентларини кузатиладиган касбий ҳаракатларда ифодалаш ва натижаларни репродуктив, продуктив ҳамда креатив даражалар бўйича таълим босқичлари кесимида қиёслаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касбий ва олий таълим узвийлигини таъминлашнинг кластер технологиялари бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
касбий ва олий таълим узвийлигини кластер технологиялари асосида таъминлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан касбий ва олий таълим ташкилотларида машинасозлик йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашда назарий билим ва амалий кўникмаларни интеграциялаш имконини берувчи методик таъминотни яратилганлигига оид таклифлар фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-135-сон маълумотномаси). Натижада касбий ва олий таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, дуал таълим ва менторлик орқали умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитишни ишлаб чиқариш билан боғлашга хизмат қилган;
кластер технологиялари асосида касбий ва олий таълим узвийлигини таъминлашнинг структуравий-функсионал моделини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-135-сон маълумотномаси). Натижада кластер субектлари фаолиятини мақсадли, методологик, мазмуний-жараёнли ва натижавий блоклар бўйича мувофиқлаштиришга хизмат қилган;
кластер технологиялари асосида махсус фанлар узвийлигини таъминлаш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан мазкур касбий ва олий таълим ташкилотларида машинасозлик йўналиши махсус фанларини ўқитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-135-сон маълумотномаси). Натижада махсус фанлар мазмунидаги такрорланишларни бартараф этиш ва бўшаган ўқув вақтини амалий тайёргарликка йўналтиришга хизмат қилган;
бўлажак мутахассислар касбий компетентлиги узвийлигининг шаклланганлигини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-135-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассислар касбий компетентлигининг таълим босқичлари кесимидаги ривожланишини обектив баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish