Раҳимов Жасур Тўлқин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш орқали инвестиция фаоллигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4111
Илмий раҳбар: Алмарданов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хазраткулова Лола Нормуминовна, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш орқали инвестиция фаоллигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «қимматли қоғозлар портфели» тушунчасининг иқтисодий мазмуни битта инвестор ёки инвестиция компаниясига тегишли бўлган қимматли қоғозлар портфелини оптималлаштириш, рискларни бошқариш, рентабелликни ошириш, янги молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқишни, қимматли қоғозлар портфелини яратиш хатарларни камайтириш ва молиявий мақсадларга эришиш учун инвестицияларни диверсификация қилиш жараёни жиҳатидан такомиллаштирилган;
хусусий инвесторларнинг қимматли қоғозлар бозорида эмитент сифатида иштирок этиш орқали жалб этган маблағларидан самарали фойдаланишини рағбатлантиришда махсус ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб хизмати тарифларини табақалаштирилган ҳолда 20 фоизга қадар пасайтириш, айланма маблағлар учун қисқа муддатли кредит линияларини имтиёзли шартларда ажратиш ва банк кафолатлари бериш тартибини жорий этиш асосланган;
тижорат банклари қимматли қоғозларини хусусий инвесторларга сотишда фонд индекслари билан бир қаторда эмитентнинг молиявий барқарорлиги, даромадлилик даражаси, ликвидлиги, дивиденд тўловлари барқарорлиги ва риск даражасини ифодаловчи қўшимча молиявий-инвестицион кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида инвестиция фаоллигини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш орқали инвестиция фаоллигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «қимматли қоғозлар портфели» тушунчасининг иқтисодий мазмуни битта инвестор ёки инвестиция компаниясига тегишли бўлган қимматли қоғозлар портфелини оптималлаштириш, рискларни бошқариш, рентабелликни ошириш, янги молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқишни, қимматли қоғозлар портфелини яратиш хатарларни камайтириш ва молиявий мақсадларга эришиш учун инвестицияларни диверсификация қилиш жараёни жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Портфел менежмент» номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 - йил 29 - январдаги 21-сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг олий таълим муассасалари талабалари учун янги мазмунда киритилиши бўлғуси мутахассисларнинг инновацион янги тушунча “қимматли қоғозлар портфели” борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
хусусий инвесторларнинг қимматли қоғозлар бозорида эмитент сифатида иштирок этиш орқали жалб этган маблағларидан самарали фойдаланишини рағбатлантиришда махсус ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб хизмати тарифларини табақалаштирилган ҳолда 20 фоизга қадар пасайтириш, айланма маблағлар учун қисқа муддатли кредит линияларини имтиёзли шартларда ажратиш ва банк кафолатлари бериш тартибини жорий этиш таклифи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки фаолиятининг “Ҳисоб сиёсати” ва “Банк ривожланиш стратегия”ларини ишлаб чиқишда инобатга олинган. («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2024-йил 25-декабрдаги 01-08/4316-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хусусий инвесторларнинг қимматли қоғозлар бозорига ўз акция ва облигацияларини чиқариш орқали маблағ жалб қилиш имконияти ортиши сабабли банкнинг корпоратив мижозлари 25 фоизга кўпайишига олиб келган;
тижорат банклари қимматли қоғозларини хусусий инвесторларга сотишда фонд индекслари билан бир қаторда эмитентнинг молиявий барқарорлиги, даромадлилик даражаси, ликвидлиги, дивиденд тўловлари барқарорлиги ва риск даражасини ифодаловчи қўшимча молиявий-инвестицион кўрсаткичлардан фойдаланиш таклифи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг “Инвестиция сиёсати”ни ишлаб чиқишда инобатга олинган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг
2024-йил 25-декабрдаги 01-08/4316-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция фаоллигини банк даражасида 25-27 фоизгача, бозор даражасида эса 22-24 фоизгача оширишга эришилган;
Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида инвестиция фаоллигини оширишнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки фаолиятига жорий қилинган. («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг
2024-йил 25-декабрдаги 01-08/4316-сонли маълумотномаси). Эконометрик модел асосида ишлаб чиқилган ссенарийли прогноз натижалари 2030-йилга бориб Ўзбекистон фонд бозори савдо ҳажмининг сезиларли даражада ошишини кўрсатди. Хусусан, 2024-йилдаги 19,563 трлн. сўмлик савдо ҳажми 2030-йилга келиб inersion ссенарийда 67,03 трлн. сўмга, реалистик ссенарийда
79,56 трлн. сўмга, оптимистик ссенарийда эса 93,61 трлн. сўмга етиши прогноз қилинди.