Махкамова Шахруза Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Саноат корхоналарида инновацион жараёнларни такомиллаштириш” ( Навоий KMK мисолида), ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6773
Илмий раҳбар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Юсупходжаева Гулчеҳра Баҳадирходжаевна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Муратова Шохиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор Юлдашева Саодат Арслановна.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Саноат корхоналарида, хусусан металлургия тармоғида инновацион жараёнларни такомиллаштиришнинг назарий-услубий асослари ҳамда амалий механизмларини ишлаб чиқиш ва улар асосида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий тавсияларни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Металлургия саноати корхоналарида инновацион жараёнларни такомиллаштириш мақсадида ташкилий-иқтисодий, технологик ва стратегик омилларни ўзаро боғлиқ ҳолда интеграция қилувчи ҳамда инновацион фаолиятни шакллантириш, жорий этиш ва баҳолаш босқичларини қамраб олувчи 10 босқичли консептуал модел ишлаб чиқилган;
Саноат корхоналарида инновацион фаолиятни узоқ муддатли ривожланиш мақсадлари билан уйғун ҳолда ташкил этиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда функсионал жараёнлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлашга қаратилган стратегик режалаштириш ва ресурсларни интеграциялашган тарзда тақсимлаш механизми таклиф этилган;
Навоий кон-металлургия комбинати АЖ мисолида яшил инновацион лойиҳаларни такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи экологик-иқтисодий интеграл кўрсаткич (KEII) шакллантирилиб, унинг амалий қиймати ҳисоб-китоблар асосида баҳоланган;
NKMK АЖда инновацион жараёнларни такомиллаштиришнинг молиявий натижаларга таъсирини баҳолашга қаратилган эконометрик модел ишлаб чиқилиб, инновацион фаолият самарадорлигига таъсир этувчи асосий омиллари аниқланган ҳамда корхона соф фойдасининг 2030-йилгача бўлган даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
металлургия саноати корхоналарида инновацион жараёнларни такомиллаштириш мақсадида ташкилий-иқтисодий, технологик ва стратегик омилларни ўзаро интеграциялаш асосида инновацион фаолиятни шакллантириш, жорий этиш ва баҳолаш босқичларини қамраб олувчи 10 босқичли консептуал модел ишлаб чиқилди ҳамда корхона фаолиятида фойдаланиш учун тавсия этилди. Мазкур илмий янгиликни амалий қўллаш ишлаб чиқариш жараёнларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш, инновацион лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнини 1,2% га яхшилаш имконини берди (26.06.2026-йилдаги 23/01-01-07/179-сонли далолатнома);
саноат корхоналарида инновацион фаолиятни узоқ муддатли ривожланиш мақсадлари билан уйғун ҳолда ташкил этиш, ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда функсионал жараёнлар ўртасидаги иқтисодий боғлиқликни таъминлашга қаратилган стратегик режалаштириш ва ресурсларни интеграциялашган тарзда тақсимлаш механизми таклиф этилди ҳамда корхона амалиётида қўллаш учун тавсия қилинди. Таклиф этилган механизм асосида ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 2,1 фоизга оширилгани ҳамда истиқболли инновацион лойиҳаларни амалга ошириш имконияти яратилди (26.06.2026-йилдаги 23/01-01-07/179-сонли далолатнома);
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ мисолида яшил инновацион лойиҳаларни такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи экологик-иқтисодий интеграл кўрсаткич (KEII) ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий этилди. Мазкур интеграл кўрсаткич соф тушум ўсиши, энергия интенсивлиги, атмосфера ифлослантирувчи моддалар ва GHG эмиссия интенсивлиги индикаторлари асосида шакллантирилди. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, KEII 2023-йилда 1,069 коеффитсиентни, 2024-йилда эса 1,259 коеффитсиентни ташкил этиб, корхонада яшил инновацион лойиҳалар самарадорлигининг барқарор ўсиш тенденцияси шаклланганлигини кўрсатди. Ушбу методика асосида инновацион фаолиятнинг экологик-иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш ҳамда экологик барқарорликни ошириш имконияти яратилди (26.06.2026-йилдаги 23/01-01-07/179-сонли далолатнома);
NKMK АЖ мисолида инновацион жараёнларни такомиллаштиришнинг молиявий натижаларга таъсирини баҳолашга қаратилган кўп омилли эконометрик модел ишлаб чиқилди ҳамда корхона соф фойдасининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари шакллантирилди. Амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, инновацион фаолият самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш ва ички имкониятлардан самарали фойдаланиш асосида корхона молиявий натижаларининг барқарор ўсиши ҳамда соф фойда ҳажмининг 2,0-2,5 фоизга ошиши кутилмоқда (26.06.2026-йилдаги 23/01-01-07/179-сонли далолатнома).