Ахмедов Шерамат Умурхожаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Саноат корхоналарида чиқиндиларни қайта ишлаш асосида самарадорликни ошириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6767
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент Саломова Сарвиноз Салимовна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Искендеров Ахмет ​​Максетбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимов Зиёдулла Аҳмадович.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-техналогия институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида чиқиндиларни қайта ишлаш асосида самарадорликни ошириш билан боғлиқ илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чиқиндиларни қайта ишлаш орқали самарадорликни оширишда корхоналарининг молиявий мустақиллиги, ресурс самарадорлиги ва бюджет масъулияти кўрсаткичларини ўзаро мувозанатлаштирувчи интеграллашган инновацион-ресурс тайёргарлиги () индекси аниқланиб, натижалар технологик-тайёрлик даражаси (TTD) шкаласига мос ҳолда тизимлаштирилган;
саноат корхоналарида чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини ошириш ҳамда ресурс тежовчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни иқтисодий ҳимоялашга қаратилган, давлат харидларида яшил квота ва нарх преференцияларини қўллашни назарда тутувчи «Яшил протексионизм» иқтисодий механизми таклиф этилган;
«Ижодкор» МЧЖда “Инновацион ривожланиш бўлими” таркибида ресурслар биржаси ва технологик интегратор йўналишларини бирлаштириш орқали ишлаб чиқаришни чизиқли моделдан ёпиқ сиклли инновацион тизимга трансформация қилиш имконини берувчи «Симбиоз марказ»ни ташкил этишнинг ташкилий-функсионал тузилмаси ишлаб чиқилган;
«Ижодкор» МЧЖнинг чиқиндиларни қайта ишлаш орқали тушум динамикаси ва иқтисодий самарадорлигининг кўп омилли регрессия модели асосида оптимистик, реалистик ва пессимистик ссенарийлар бўйича 2030-йилгача бўлган истиқболли прогноз параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида чиқиндиларни қайта ишлаш асосида самарадорликни ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат корхоналарининг молиявий барқарорлиги, ресурс самарадорлиги ва бюджет масъулиятини мувозанатлаштирувчи интеграллашган инновацион-ресурс тайёргарлиги () коеффитсиентини аниқлаш ва корхоналарнинг технологик-тайёрлик даражаси (TTD) мувофиқлик шкаласи асосида баҳолаш методикаси амалиётга жорий этилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-сентябрдаги 07-07/12500-сонли маълумотномаси). Мазкур методикани қўллаш натижасида саноат корхоналарининг сиркуляр иқтисодиётга ўтиш салоҳиятини баҳолаш аниқлиги 7–10 фоизга ошди ва инвестицион жозибадорликни аниқлашдаги хатолик даражаси қисқарди;
саноат субъектларини уларнинг технологик етуклиги ва экологик юкламасига қараб селектив рағбатлантиришни кўзда тутувчи, давлат харидларида «яшил квота» ва нарх преференцияларини қўллашга асосланган «яшил протексионизм» иқтисодий механизми амалиётга татбиқ этилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-сентябрдаги 07-07/12500-сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллий ресурс тежовчи корхоналарнинг маҳсулотларини бозорга киритиш самарадорлиги 5–9 фоизга ошди ва ресурс сиғими юқори бўлган корхоналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсири 4–6 фоизга камайтирилди;
«Ижодкор» МЧЖнинг «Инновацион ривожланиш бўлими» таркибида «ресурслар биржаси» функциясини бажарувчи «Симбиоз марказ»нинг ташкилий-функсионал тузилмаси ва ишлаб чиқилган 100 баллик баҳолаш мезонлари саноат корхоналари фаолиятига жорий этилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-сентябрдаги 07-07/12500-сонли маълумотномаси). Ушбу тузилмани қўллаш натижасида корхонада ёпиқ ресурс айланиши даражаси 12–15 фоизга ошди, хомашё харажатларининг тежалиши ҳисобига маҳсулот таннархи 8–12 фоизга камайди ҳамда ишлаб чиқаришнинг экологик самарадорлиги яхшиланди;
«Ижодкор» МЧЖда саноат чиқиндиларини қайта ишлашнинг тушум динамикасига таъсирини прогнозлашга қаратилган кўп омилли регрессия модели асосида тармоқнинг 2030-йилгача бўлган истиқболли прогноз параметрлари ишлаб чиқилди ва амалиётда қўллаш тавсия этилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-сентябрдаги 07-07/12500-сонли маълумотномаси). Мазкур модел саноат чиқиндиларини бошқаришнинг стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштиришга ва узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish