Кудратходжаева Зиёда Камол қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, “Саноат корхоналари фаолиятини барқарор ривожланишини таъминлаш” (Ўзбекнефтгаз АЖ мисолида), ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6771
Илмий раҳбар: Иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор Ибрагимова Саодат Абдумўминовна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Хошимов Акром Абдиевич, (PhD) дотсент в.б. Рахматуллаев Адҳамхон Ҳабибулло ўғли.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қарашли саноат корхоналар, хусусан, Шўртан ГҚЧБ (Газ қазиб чиқариш Бошқармаси)ининг барқарор ривожланишини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газни қайта ишлаш корхоналарининг барқарор ривожланиш даражасини баҳолаш услубияти ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги (энергия, материал ва меҳнат ресурслари) ҳамда иқтисодий натижалар (таннарх, рентабеллик ва молиявий барқарорлик) ўртасидаги ўзаро боғлиқликни интеграл баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
газни қайта ишлаш корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлашнинг иқтисодий механизми бошқарув чора-тадбирларини қисқа, ўрта ва узоқ муддатли йўналишлар бўйича дифференсиациялаш ҳамда уларнинг натижадорлигини узлуксиз мониторинг қилиш асосида такомиллаштирилган;
Шўртан ГҚЧБда маҳсулот таннархини шакллантириш ва оптималлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий модели қиймат занжири босқичлари бўйича харажатларни аниқлаш, уларнинг таннарх шаклланишига таъсирини баҳолаш ҳамда самарасиз харажатларни қисқартириш асосида ишлаб чиқилган;
Шўртан ГҚЧБ ни барқарор ривожланишга таъсир этувчи омиллар таҳлили эконометрик моделлар асосида амалга оширилиб, муҳим омиллар асосида 2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
    IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги газни қайта ишлаш корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
газни қайта ишлаш корхоналарининг барқарор ривожланиш даражасини баҳолаш услубиятини ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги (энергия, материал ва меҳнат ресурслари) ҳамда иқтисодий натижалар (таннарх, рентабеллик ва молиявий барқарорлик) ўртасидаги ўзаро боғлиқликни интеграл баҳолаш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Шўртан ГҚЧБ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2026-йил 16-мартдаги 02-18-8-223-сонли маълумотномаси). Натижада корхонанинг барқарор ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва иқтисодий натижадорлик ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш асосида фаолият самарадорлигини 1,2 фоизга ошириш имконини берган;
газни қайта ишлаш корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш иқтисодий механизмини бошқарув чора-тадбирларини қисқа, ўрта ва узоқ муддатли йўналишлар бўйича дифференсиациялаш ҳамда уларнинг натижадорлигини узлуксиз мониторинг қилиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Шўртан ГҚЧБ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2026-йил 16-мартдаги 02-18-8-223-сонли маълумотномаси). Натижада бошқарув чора-тадбирларини амалга ошириш муддатлари ва устувор йўналишлари бўйича мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг натижадорлигини мунтазам назорат қилиш асосида иқтисодий кўрсаткичларни 2,1 фоизга яхшилаш имконини берган;
Шўртан ГҚЧБда маҳсулот таннархини шакллантириш ва оптималлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий моделини қиймат занжири босқичлари бўйича харажатларни аниқлаш, уларнинг таннарх шаклланишига таъсирини баҳолаш ҳамда самарасиз харажатларни қисқартириш асосида ишлаб чиқиш бўйича таклиф корхона фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2026-йил 16-мартдаги 02-18-8-223-сонли маълумотномаси). Натижада таннархни шакллантирувчи асосий харажат омилларини аниқлаш, қўшилган қиймат яратмайдиган операцияларни қисқартириш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш жараёнидаги хатоларни 1,5 фоизга камайтириш имконини берган;
Шўртан ГҚЧБнинг барқарор ривожланишига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлар асосида баҳолаш ҳамда аниқланган муҳим омиллар асосида 2030-йилгача прогноз қийматларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф Шўртан ГҚЧБ фаолиятининг истиқболли ривожланиш параметрларини белгилашда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2026-йил 16-мартдаги 02-18-8-223-сонли маълумотномаси). Натижада корхонанинг барқарор ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатувчи омилларни миқдорий баҳолаш, уларнинг истиқболдаги ўзгариш тенденцияларини аниқлаш ҳамда 2030-йилгача барқарор ривожланиш кўрсаткичларининг прогноз қийматларини шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish