Азимова Шахло Таировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инклюзив туризм Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш омили сифатида”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3942
Илмий раҳбар: Голишева Елена Вячеславовна, PhD, профессор v.b.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD. 22/2025.27.12.I.02.01
Расмий оппонентлар: Романова Галина Максимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Гулямов Сайдахрар Саидахмедович, i.f.d.,академик
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инклюзив туризмнинг ижтимоий йўналтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, имконияти чекланган шахслар учун тенг имкониятларни таъминлаш, туризм хизматларининг оммабоплигини ошириш ҳамда ушбу аҳоли қатламининг иқтисодий интеграциялашувини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистонда инклюзив туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Услубий ёндашувга кўра, «инклюзив туризм» тушунчасининг иқтисодий мазмунини жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг давлат, жамоат ва хусусий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ички туризм, бандлик ва ижтимоий инклюзияни ривожлантиришга кўмаклашувчи молиявий, инфратузилмавий ва ташкилий механизмлар орқали туристик ресурслардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий фаолият тури сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан;
Ўзбекистонда асосий ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий омиллар таъсирини ҳисобга олувчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган хизмат кўрсатиладиган инклюзив сайёҳлар сонининг прогноз кўрсаткичларидан;
Инклюзив туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини давлат органлари, бизнес субектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим муассасалари ва IT-тузилмаларнинг тармоқлараро ҳамкорлигини таъминлаш, инфратузилмавий қулайлик ва рақамли мониторинг воситаларини ўзаро мувофиқлаштириш, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун арзон туристик хизматларга бўлган талабни молиявий-иқтисодий рағбатлантирувчи яхлит бошқарув тизими асосида такомиллаштириш таклифидан;
Давлат органлари, сайёҳлик корхоналари ва жисмоний имконияти чекланган шахслар тоифасига мансуб сайёҳлар ўртасидаги манфаатлар мувозанатига асосланган, туристик маҳсулот қийматининг муайян қисмини ваучер орқали компенсация қилиш ва бозор иштирокчиларини инклюзив хизматлар кўламини кенгайтиришга рағбатлантиришни назарда тутувчи инклюзив туризм кластери моделидан.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Услубий ёндашувга кўра, «инклюзив туризм» тушунчасининг иқтисодий мазмунини жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг давлат, жамоат ва хусусий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ички туризм, бандлик ва ижтимоий инклюзияни ривожлантиришга кўмаклашувчи молиявий, инфратузилмавий ва ташкилий механизмлар орқали туристик ресурслардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий фаолият тури сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туризм и культурное наследие” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 3-июлдаги 265-сон буйруғи асосидаги №265-63-рақамли гувоҳномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида олий ўқув юрт талабаларида такомиллаштирилган “Инклюзив туризм” тушунчаси бўйича назарий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда асосий ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий омиллар таъсирини ҳисобга олувчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган хизмат кўрсатиладиган инклюзив сайёҳлар сонининг прогнози кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги “2025–2026-йилларда сайёҳлар оқимини янада ошириш, туризм хизматлари турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонида белгиланган туризм оқимини ошириш, туризм хизматлари турларини кўпайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш вазифаларига мос келади. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республика туризм-меҳмонхона секторида банд бўлган ногиронлиги бўлган шахслар сонининг узоқ муддатли кўрсаткичларини аниқлаштириш ва соҳани ривожлантиришнинг асосий параметрларига мувофиқлигини таъминлашга эришилган;
Инклюзив туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини давлат органлари, туризм бизнеси субектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим муассасалари ва IT-тузилмалар ўртасидаги тармоқлараро ҳамкорлигини таъминлаш, инфратузилмавий қулайлик ва рақамли мониторинг воситаларини ўзаро мувофиқлаштириш жисмоний имконияти чекланган шахслар учун арзон туристик хизматларга бўлган талабни молиявий-иқтисодий рағбатлантирувчи яхлит бошқарув тизими асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-июлдаги “Ўзбекистон Республикасида туристик инфратузилмани такомиллаштириш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-102-сон Фармонида белгиланган туристик инфратузилмани такомиллаштириш ва туризм оқимини ошириш вазифаларига мос келади. Мазкур илмий ишланманинг амалиётга жорий этилиши натижасида инклюзив туризмни бошқаришнинг институционал ва иқтисодий асослари мустаҳкамланган ҳамда туристик хизматлар занжирида манфаатдор томонларни мувофиқлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
Давлат органлари, сайёҳлик корхоналари ва жисмоний имконияти чекланган шахслар тоифасига мансуб сайёҳлар ўртасидаги манфаатлар мувозанатига асосланган, туристик маҳсулот қийматининг муайян қисмини ваучер орқали компенсация қилиш ва бозор иштирокчилари асосида инклюзив туризм кластери моделини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-9-сон Фармонида белгиланган ички туризмни жадаллаштириш ва туристлар оқимини ошириш вазифалари ҳамда 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон Фармонида назарда тутилган туризм хизматлари турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш чоралари билан уйғундир. Мазкур илмий ишланманинг амалиётга жорий этилиши натижасида бозор субектларининг мувофиқлаштириш механизмлари жорий этилгунга қадар ва ундан кейинги жами харажатларини таққослаш орқали ҳисобланган tranzaksion харажатлар 1,5 баробарга камайтирилган.
Юқоридаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикасида инклюзив туризмни ривожлантиришга, туристик ресурслар ва инфратузилма обектларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга, туризм хизматларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишга ҳамда туризм соҳасида тенглик ва инклюзивлик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.