Абдуллаев Жасурбек Абдижабборовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамолчиликда гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Қурбонов Алишер Бобоқулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Аллаёров Ферадин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бекназарова Гулнара Жумабаевна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: қорамолчиликда гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни чорвачилик тармоғида озуқа базаси, маҳсулдорлик, ишлаб чиқариш харажатлари, қайта ишлаш ва реализация жараёнларининг оъзаро уйғунлиги асосида анъанавий рентабеллик кўрсаткичларидан фарқли равишда маҳсулот сифати, ресурслар айланиши ва қиймат занжири самарасини ҳам қамраб олган ҳолда такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти ресурс таъминоти ва баланси (А), инновация ва инвестиция (Б), маҳсулдорлик (С), озуқа бирлиги (Д) блок кўрсаткичларини “оъсиш даражасидан паст” (), “inersion оъсиш” (), “барқарор оъсиш” () мезон даражалари асосида чорвачилик тармоғини тизими бўйича баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
ташқи ва ички таъсир қилувчи коррекция коеффитсиентлари, маҳсулот турларининг вазн улуши ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлиги индекси асосида ресурсларни тақсимлашда “маҳсулот йўналишларини чеклаш” (СИ < 1,00), “барқарор сегмент сифатида сақлаш” (1,00 ≤ СИ ≤ 1,20) ва “даромадни максималлаштирувчи устувор ишлаб чиқариш сегменти сифатида ривожлантириш” (1,20 < СИ) тавсия этилувчи бўлган йўналишлар орқали гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оптималлаштириш таклифи асосланган;
Қашқадарё вилоятида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорамолчиликда гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини чорвачилик тармоғида озуқа базаси, маҳсулдорлик, ишлаб чиқариш харажатлари, қайта ишлаш ва реализация жараёнларининг ўзаро уйғунлиги асосида анъанавий рентабеллик кўрсаткичларидан фарқли равишда маҳсулот сифати, ресурслар айланиши ва қиймат занжири самарасини ҳам қамраб олган ҳолда такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва менежменти” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғи, №110-397). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши ишлаб чиқариш ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини моҳиятини кўрсаткичлар мажмуини ягона кўрсаткичга келтириш имкониятини бериб, ҳисоботларни тайёрлашда ортиқча харажатларни қисқариши таъминлаш имконини яратган;
қишлоқ хўжалигида гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш услубиётини ресурс таъминоти ва баланси (А), инновация ва инвестиция (Б), маҳсулдорлик (С), озуқа бирлиги (Д) блок кўрсаткичларини “ўсиш даражасидан паст” (), “inersion ўсиш”(), “барқарор ўсиш” () мезон даражалари асосида чорвачилик тармоғини тизими бўйича баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи Қашқадарё вилояти чорвачилик тармоғи ва унга тегишли корхоналари фаолиятини баҳолашда қўлланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалик бошқармасининг 2026-йил 30-январдаги 01026/345-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида KPI баҳолаш тизими асосида ҳар бир йилдаги омиллар блокининг интеграл ўртача баллари () 2020-2024 йиллардаги умумий ўзгариши - мезон бўйича ҳисоблаш натижасида бу кўрсаткич 1,18 баллни ташкил қилиб, кейинги беш йилдаги динамика натижасида барқарор ўсишни таъминлаганлиги амалий ҳисобланиб, KPI баҳолаш тизими асосида Қашқадарё вилоятида 2020-2022 йилларда озуқа сарфининг чекланган ва инвестиция сарфининг самараси кечиккан чегараланган ўсиш даврига, 2023-2024 йилларда инвестицияларнинг кечиккан самараси ва самарадорликнинг янги сакраш даврига ажратилиб, ишлаб чиқаришида inersion ва инновацион самарадорликни фарқлаш имконини берган;
ташқи ва ички таъсир қилувчи коррекция коеффитсиентлари, маҳсулот турларининг вазн улуши ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлиги индекси асосида ресурсларни тақсимлашда “маҳсулот йўналишларини чеклаш” (СИ < 1,00), “барқарор сегмент сифатида сақлаш” (1,00 ≤ СИ ≤ 1,20) ва “даромадни максималлаштирувчи устувор ишлаб чиқариш сегменти сифатида ривожлантириш” (1,20 < СИ) тавсия этилувчи бўлган йўналишлар орқали гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28 -январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” фармонининг Қашқадарё вилоятида ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигиги қишлоқ хўжалик бошқармасининг 2026 йил 30 январдаги 01026/345-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида ишлаб чиқаришга сарфланадиган ресурслар тақсимоти бўлганлиги аниқланиб, даромадни максималлаштирувчи оптимал ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашда бўлса ресурсни сут йўналишига, бўлса гўшт йўналишига алмаштириш имкони юзага келган;
Қашқадарё вилоятида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари 2026-2027 йилларда Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устивор йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.(Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалик бошқармасининг 2026 йил 30 январдаги 01026/345-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда гўшт маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишининг прогнози 2026-йил 2025-йилга нисбатан 1,03 баробарга, 2030-йилга бориб эса, 1,15 баробарга ошиши, ўртача осиш 2,86 фоизни ташкил этиши аниқланган.