Мадаминова Санабар Аскаровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасида туризм хизматларини ривожлантиришнинг иқтисодий потенциали”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4359
Илмий раҳбар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Разбаев Сайфул Нуратдинович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида туризм хизматларини ривожлантириш ва соҳа иқтисодий потенциалини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм потенциали юқори бўлган туманларда жойлаштириш инфратузилмасининг камида 30 фоизини анъанавий меҳмонхона форматига муқобил шакллар ҳисобига кенгайтириш билан бир қаторда апарт-отел, капсула уй ва ихчам модулли дам олиш масканларини ташкил этиш орқали жойлаштириш воситаларини диверсификация қилишнинг мақбул нисбатли таркиби асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида ҳудуд ихтисослашуви, инфратузилмавий таъминланганлик, транспорт-логистика имкониятлари, туристлар хавфсизлиги ва экомуҳит салоҳияти мезонлари бўйича сафари (0,28), экстремал (0,11) ва этнотуризмга (0,31) ихтисослашган йўналишларни устувор ташкил этишнинг ҳудудий туристик жозибадорлиги асосланган;
туризм хизматларининг иқтисодий потенциалини ошириш механизми меҳмонхона, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанлар томонидан яратиладиган аудиовизуал медиа маҳсулотларни тарғиб қилиш харажатларининг камида 30 фоизини, лекин 12 ойдан ошмаган муддатда мақсадли жамғармалар ҳисобидан қисман компенсация қилиш тартибини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
ҳудуднинг туризм хизматлари потенциалини тадбиркорлик субектларига жалб қилишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни эконометрик моделлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий ва ички туристлар сони ҳамда туризм хизматлари экспорти ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасида туризм хизматларини ривожлантиришнинг иқтисодий потенциали бўйича олинган натижалар асосида:
туризм потенциали юқори бўлган туманларда жойлаштириш инфратузилмасининг камида 30 фоизини анъанавий меҳмонхона форматига муқобил шакллар ҳисобига кенгайтириш билан бир қаторда апарт-отел, капсула уй ва ихчам модулли дам олиш масканларини ташкил этиш орқали жойлаштириш воситаларини диверсификация қилишнинг мақбул нисбатли таркиби юзасидан берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2026-йил 12-январдаги 01-12/04-9-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикасида туризм потенциали юқори бўлган Элликқалъа, Тахтакўпир ва Мўйноқ туманларида 2025-йилда апарт-отел, капсула уйлар ва шу каби жойлаштириш воситаларидан иборат замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича иш-режа ишлаб чиқилишига ва мазкур режа бажарилишига АТ “Халқ банки” бириктирилишига муайян даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида ҳудуд ихтисослашуви, инфратузилмавий таъминланганлик, транспорт-логистика имкониятлари, туристлар хавфсизлиги ва экомуҳит салоҳияти мезонлари бўйича сафари (0,28), экстремал (0,11) ва этнотуризмга (0,31) ихтисослашган йўналишларни устувор ташкил этишнинг ҳудудий туристик жозибадорлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 545-сон “2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2026-йил 12-январдаги 01-12/04-9-сон маълумотномаси). Қарорга мувофиқ амалга оширилган тадбирларда ҳудудда туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондиришга, соҳани молиявий жиҳатдан потенциалини кенгайтиришга ва халқаро йўллар бўйида замонавий талаблар асосида туристик хизмат кўрсатиш обектлари ташкил этилишига маълум даражада хизмат қилган;
туризм хизматларининг иқтисодий потенциалини ошириш механизми меҳмонхона, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанлар томонидан яратиладиган аудиовизуал медиа маҳсулотларни тарғиб қилиш харажатларининг камида 30 фоизини, лекин 12 ойдан ошмаган муддатда мақсадли жамғармалар ҳисобидан қисман компенсация қилиш тартибини жорий этиш юзасидан берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2026-йил 12-январдаги 01-12/04-9-сон маълумотномаси). Фармонга кўра, тадбиркорлик субектларига Қорақалпоғистон Республикасида 2025-йил 1-сентябрдан бошлаб 2028-йил 1-январга қадар меҳмонхона, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанларнинг ўз фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган аудиовизуал маҳсулотлар (шу жумладан видеофилм, видеоролик, клип ва аниме роликлар) яратиш ва тарғиб қилиш харажатларининг 50 фоизи, лекин 50 миллион сўмдан ошмаган қисми Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация тақдим этилган;
ҳудуднинг туризм хизматлари потенциалини тадбиркорлик субектларига жалб қилишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни эконометрик моделлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий ва ички туристлар сони ҳамда туризм хизматлари экспорти ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 545-сон “2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни ишлаб чиқишда фойдаланган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2026-йил 12-январдаги 01-12/04-9-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши минтақа имкониятларидан янада самаралироқ фойдаланиш ва туризмнинг потенциал захираларини кенгайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish