Арзикулов Отабек Али ўғлининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес корхоналарини иқтисодий ривожлантириш жараёнларини статистик тадқиқ этиш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1104.
Илмий маслаҳатчи: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Салимов Бахтиёр Таджиевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мухитдинов Худаяр Суюнович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тошпулатов Айбек.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда кичик бизнес корхоналарининг иқтисодий ривожланиш жараёнларини статистик тадқиқ этиш услубиятини такомиллаштириш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мамлакатимизда кичик бизнес субектлари иқтисодий фаолиятини тўла равишда комплекс статистик баҳолаш мақсадида амалда фойдаланиб келинаётган кўрсаткичлар тизими “йиғма статистик кўрсаткичлар ва индикаторлар”ни қўшиш ҳисобига такомиллаштирилган;
кичик бизнес корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳамда уларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳар томонлама комплекс ўрганиш ва статистик баҳолаш мақсадида омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда натижавий кўрсаткичларга таъсир даражасини аниқлашга асосланган илмий ёндашувлар ишлаб чиқилганлиги натижасида кўп омилли статистик таҳлил методологияси такомиллаштирилган;
кичик бизнес корхоналари фаолиятини тизимли статистик ва комплекс таҳлил қилиш мақсадида халқаро таснифлашлар ва услубларга асосланган ҳолда соҳани иқтисодий индекслар усулида баҳолашнинг методологик жиҳатлари такомиллаштирилган;
кичик бизнес корхоналарининг экспорт салоҳиятини баҳоловчи кўрсаткичлар ва индикаторларни такомиллаштириш мақсадида ҳамда улар фаолиятини тизимли таҳлил қилишни кенгайтириш учун “ташқи савдонинг нисбий устунлиги”, “экспортга ихтисослашув”, “экспортни диверсификациялаш” каби кўрсаткичларни ҳисобга олиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
кичик бизнес корхоналари фаолиятига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнларидаги ўзгарувчиларнинг натижавий кўрсаткичларга таъсирини комплекс баҳолашда омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларнинг статистик аҳамиятини текшириш ҳамда натижавий кўрсаткичларнинг истиқболдаги динамикасини ишончли прогнозлаш имконини берувчи илмий ёндашув ишлаб чиқилганлиги натижасида кўп омилли эконометрик моделлаштириш методологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда кичик бизнес соҳаси фаолиятини статистик усуллардаги таҳлили ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакатимизда кичик бизнес субектлари иқтисодий фаолиятини тўла равишда комплекс статистик баҳолаш мақсадида амалда фойдаланиб келинаётган кўрсаткичлар тизими “йиғма статистик кўрсаткичлар ва индикаторлар”ни қўшиш ҳисобига такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг амалий фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 05-33-13187-сонли маълумотномаси). Ушбу янгилик кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни ва ривожланиш даражасини янада комплекс баҳолаш, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида аниқ таҳлил қилиш, халқаро стандартларга яқинлашиш, статистик таҳлил сифатини ошириш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган бошқарув қарорлари илмий асосланган;
кичик бизнес корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳамда уларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳар томонлама комплекс ўрганиш ва статистик баҳолаш мақсадида омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда натижавий кўрсаткичларга таъсир даражасини аниқлашга асосланган илмий ёндашувлар ишлаб чиқилганлиги натижасида кўп омилли статистик таҳлил методологияси такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 05-33-13187-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик кичик бизнес корхоналарида маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмини аниқ баҳолаш, ривожланиш тенденцияларини аниқлаш, давлат дастурларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда ҳудудий ва тармоқ ривожланишини қўллаб-қувватлашга сезиларли даражада хизмат қилади;
кичик бизнес корхоналари фаолиятини тизимли статистик ва комплекс таҳлил қилиш мақсадида халқаро таснифлашлар ва услубларга асосланган ҳолда соҳани иқтисодий индекслар усулида баҳолашнинг методологик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг амалий фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 05-33-13187-сонли маълумотномаси). Мазкур иқтисодий индекслар усулига асосланган статистик баҳолаш методологиясининг такомиллаштирилиши кичик бизнес корхоналари фаолиятини халқаро стандартлар асосида тизимли ва комплекс таҳлил қилиш, Иқтисодий индекслар орқали ривожланиш динамикасини баҳолаш, прогнозлаш сифатини ошириш ҳамда давлат ва бизнес субектлари томонидан қабул қилинадиган бошқарув қарорларининг илмий асосланганлиги ва самарадорлигини ошишига олиб келган;
кичик бизнес корхоналарининг экспорт салоҳиятини баҳоловчи кўрсаткичлар ва индикаторларни такомиллаштириш мақсадида ҳамда улар фаолиятини тизимли таҳлил қилишни кенгайтириш учун “ташқи савдонинг нисбий устунлиги”, “экспортга ихтисослашув”, “экспортни диверсификациялаш” каби кўрсаткичларни хисобга олиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 05-33-13187-сонли маълумотномаси). Ушбу услубиётнинг жорий этилиши кичик бизнес корхоналарининг ташқи бозорлардаги рақобат устунликларини аниқлаш, экспортни диверсификация қилиш, янги бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда экспортни оширишнинг илмий асосланиши ва самарадорлигини оширишда услубий жиҳатларининг кучайишига олиб келган;
кичик бизнес корхоналари фаолиятига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнларидаги ўзгарувчиларнинг натижавий кўрсаткичларга таъсирини комплекс баҳолашда омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларнинг статистик аҳамиятини текшириш ҳамда натижавий кўрсаткичларнинг истиқболдаги динамикасини ишончли прогнозлаш имконини берувчи илмий ёндашув ишлаб чиқилганлиги натижасида кўп омилли эконометрик моделлаштириш методологияси такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 05-33-13187-сонли маълумотномаси). Ушбу янгилик эконометрик моделлар ёрдамида кичик бизнес фаолиятини комплекс баҳолаш, ривожланиш тенденцияларини прогнозлаш ва бошқарув қарорларини оптималлаштириш имконини яратади. Бу эса тадбиркорлик субектларининг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини юксалтириш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish