Махкамова Нигора Абдураимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Марказий Суғднинг антик ва илк ўрта асрлар кулоллик ҳунармандчилиги (Оқтепа ва Мингтепа ёдгорликлари мисолида)”, 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar1614
Илмий раҳбар: Пардаев Мухторқул Ҳасанович, тарих фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Й. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд археология институти, DSc.13/2025.27.12.Tar.02.01
Расмий оппонентлар: Хушвақов Наби Олимовуч, тарих фанлари доктори; Қудратов Солижон Сулайманович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Марказий Суғднинг антик ва илк ўрта асрлар даври кулоллик ҳунармандчилиги тарихини Оқтепа ва Мингтепа ёдгорликлари мисолида ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
-Функсиёнал хусусиятларига кўра Оқтепа антик давр кулоллик идишлари 4 та гуруҳ, 22 турга, Мингтепа илк ўрта асрлар кулоллик идишлари 5 гуруҳ 19 та турга ажратилиб, типологияси ишлаб чиқилди ҳамда тарихий, маданий ва даврий жихатдан асосланди.
-Оқтепа ёдгорлиги кулоллик идишларининг морфологик ва технологик хусусиятлари таҳлилига кўра мазкур кулоллик буюмлари шаклланишида эллин кулоллик маданияти муҳим ўрин тутгани, амфора, мегар косалари, балиқ маҳсулотлари истемоли учун идишлар (рибние блюды), қадаҳлар, ликоб каби идишларни аниқланганлиги ҳамда эллинистик анъаналарнинг Марказий Суғд кулоллик ҳунармандчилиги ва аҳолисининг ижтимоий-маданий ҳаётида ўз аксини топгани илмий асосланди.
-Марказий Суғднинг антик ва илк ўрта асрлар кулоллик идишларида юзага келган ўзгаришлар қиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва тарихийлик асосида ёритилиб, ҳар бир даврнинг тараққиёти, турғунлик ёки таназзул босқичлари сопол идишларнинг сифати, сони, тур кўрсаткичларида акс этиши аниқланди.
-Антик ва илк ўрта асрлар даври кулоллик идишларининг хомашёси масалалари соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда кимёвий лаборатория таҳлиллари асосида ўрганилиб, уларнинг таркибида 26 хил элемент (асосий элементлар: Си, Ca, Фе, Ал, Мг, К, Ти, Пб, Cu) мавжудлиги илмий асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Марказий Суғднинг антик ва илк ўрта асрлар кулоллик ҳунармандчилиги” (Оқтепа ва Мингтепа ёдгорликлари мисолида) мавзусидаги фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертасия бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
Марказий Суғднинг Оқтепа антик даври ва Мингтепа илк ўрта асрлар даври кулоллиги, идишларининг ишлаб чиқариш технологияси, типологияси, уларнинг тарихий ва маданий даврлар бўйича илмий асосланган таснифи ҳамда хронологиясига доир илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Кўҳна манзиллар” телекўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 28-январдаги 01-01/25-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий этилиши кенг жамоатчилик ва мутахассисларнинг Марказий Суғднинг тарихи,антик ҳамда илк ўрта асрлар кулолчилик анъаналари, Оқтепа ва Мингтепа ёдгорликларидан топилган сопол буюмларнинг типологик хусусиятлари, хронологияси ва тарихий-маданий аҳамияти ҳақидаги илмий билим ҳамда тасаввурларини бойитишга хизмат қилди.
Марказий Суғднинг Оқтепа ёдгорлиги кулоллик идишларининг морфологик ва технологик хусусиятлари таҳлили натижасида кулоллик мажмуасининг шаклланишида эллин маданиятининг тутган ўрни, юнонларга хос шакллардан амфора, мегар косалари, балиқ махсулотлари истемоли учун идишлар (рибние блюды), турли кўринишдаги қадаҳлар, ликобларни учраши, эллинистик анъаналарнинг кулолчилик ҳунармандчилиги ҳамда антик давр аҳолисининг ижтимоий-маданий ҳаётида акс этишига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Кўҳна манзиллар” телекўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 28-январдаги 01-01/25-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши телетомошабинларнинг Оқтепа ёдгорлигининг антик давр маданияти, эллинистик таъсирларнинг кулоллик маҳсулотларида намоён бўлиши ҳамда Марказий Суғд ҳудудидаги маданий алоқалар ва тарихий жараёнлар ҳақидаги илмий билим ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилди.
Марказий Суғднинг антик ва илк ўрта асрлар кулоллик идишларида юзага келган ўзгаришлар, уларнинг қиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва тарихий ривожланиш босқичлари ҳамда сопол идишлар сифати, сони ва тури кўрсаткичларида акс этишига доир илмий хулосалардан Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида, хусусан, кўргазма залларини илмий мазмунда бойитиш ва экспозицияларни такомиллаштиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 4-декабрдаги 04-07/4885-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Марказий Суғднинг антик ва илк ўрта асрлар кулолчилигини даврлаштириш, сопол буюмларни тарихий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда илмий талқин этиш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш босқичларини археологик материаллар асосида ёритиш ҳамда кулолчилик ишлаб чиқаришининг тарихий тараққиётини экспозицияларда кенг очиб беришга хизмат қилди. Натижалар музей экспонатларини илмий тавсифлаш ва ташриф буюрувчиларга ватанимизнинг антик ҳамда илк ўрта асрлар кулолчилик санъати намуналари ҳақида ишончли илмий маълумотлар тақдим этиш сифатини оширди.
Антик ва илк ўрта асрлар даври кулоллик идишлари, уларнинг ясалиш технологиялари ва хомашёси, хомашё манбалари, шунингдек, бу борада соҳа мутахассисларининг илмий қарашлари ҳамда кимёвий лаборатория таҳлиллари асосида олинган илмий хулосалардан музей фондларини илмий тавсифлаш ва бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 415-сонли маълумотномаси). Натижалар Марказий Суғд аҳолисининг антик ва илк ўрта асрлар кулоллик ҳунармандчилиги, хомашёси,сопол идишлар ишлаб чиқариш технологияси ва уста кулолларнинг касбий маҳорати ҳақидаги илмий маълумотларни музей ташриф буюрувчиларига этказиш ҳамда экспозицияларнинг илмий мазмунини бойитишга хизмат қилди.