Ўроқов Мамурали Одил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3589
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Толаметова Зилола Абдужабборовна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.16.06
Расмий оппонентлар: ТДИУ Иқтисодиёт назарияси кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори Насирходжаева Дилафруз Сабитхановна. (08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт.) Бухоро давлат университети “Маркетинг ва менежмент” кафедраси дотсенти, иқтисод фанлари номзоди, дотсент Заявитдинова Нилуфар Мухаммадовна (08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт.)
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудларида меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ҳудудий ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда минтақалараро номутаносибликни камайтириш ва ялпи ҳудудий маҳсулотнинг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган иқтисодий механизмларни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ҳудудий меҳнат бозори” категориясининг иқтисодий мазмуни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ҳудудлар ўртасидаги меҳнат бозори номутаносибликларини камайтириш нуқтаи назаридан кенгайтирилган ҳамда меҳнат ресурсларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий механизми ишлаб чиқилган.
Навоий вилояти шаҳар ва туманларининг демографик, иқтисодий ва бандлик кўрсаткичларини комплекс баҳолаш асосида ҳудудий меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини аниқлашнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилган ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича интеграл баҳолаш механизми ишлаб чиқилган;
иш билан бандлик, ялпи ҳудудий маҳсулот, асосий капитал ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модел такомиллаштирилиб, унинг асосида Навоий вилояти учун 2026-2030 йилларга меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ўрта муддатли прогноз параметрлари ҳамда ҳудудий иқтисодий ривожланиш ссенарийлари ишлаб чиқилган;
ҳудудлар кесимида меҳнат бозоридаги номутаносибликларни баҳолаш натижалари ҳамда эконометрик моделлаштириш хулосалари асосида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган, ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашуви, демографик ҳолати ва меҳнат бозори хусусиятларини ҳисобга олувчи ташкилий-иқтисодий механизм такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудий меҳнат ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“ҳудудий меҳнат бозори” категориясининг иқтисодий мазмуни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ҳудудлар ўртасидаги меҳнат бозори номутаносибликларини камайтириш нуқтаи назаридан кенгайтирилган ҳамда меҳнат ресурсларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган иқтисодий механизмидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2023-2025-йилларда ҳудудларни комплекс ривожлантиришга доир қарорларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 1-апрелдаги 01/00-04/11-13501-сон маълумотномаси). Мазкур ёндашув ҳудудий меҳнат бозорини комплекс баҳолаш, меҳнат ресурсларини самарали бошқариш ва ҳудудий бандлик сиёсатининг самарадорлигини ошириш учун илмий-услубий асос яратган. Натижада Навоий вилоятида иш билан бандлик даражаси 2022-йилдаги 62,1 фоиздан 2025-йилда 65,6 фоизга ошган, ҳудудлараро бандлик тафовутлари 1,5 фоиз пунктга қисқарган;
Навоий вилояти шаҳар ва туманларининг демографик, иқтисодий ва бандлик кўрсаткичларини комплекс баҳолаш асосида ҳудудий меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини аниқлашнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилган ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича интеграл баҳолаш механизмидан Навоий вилояти ҳокимининг 2025-йил 11-апрелдаги 94-5-0-Q/25 буйруғи (ПҚ-132-сон қарор ижроси) билан туман-шаҳарлар кесимида қиёсий баҳолашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 1-апрелдаги 01/00-04/11-13501-сон маълумотномаси). Мазкур механизм асосида ҳудудларни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича рейтинглаш, устувор ривожланиш йўналишларини белгилаш ва манзилли бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилган. Натижада фойдаланиш даражаси паст 6 та туман аниқланиб, улар учун алоҳида бандлик дастурлари ишлаб чиқилган ва 2025-йилда бандлик даражаси ўртача 3,6 фоиз пунктга ошган;
иш билан бандлик, ялпи ҳудудий маҳсулот, асосий капитал ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модел такомиллаштирилиб, унинг асосида Навоий вилояти учун 2026-2030 йилларга меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ўрта муддатли прогноз параметрлари ҳамда ҳудудий иқтисодий ривожланиш ссенарийларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ҳудудий иш билан бандлик ва ишлаб чиқариш ҳажмларини режалаштиришда фойдаланишга тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 1-апрелдаги 01/00-04/11-13501-сон маълумотномаси). Бу эса меҳнат ресурсларини истиқболли режалаштириш, ҳудудий иқтисодий ривожланиш параметрларини прогнозлаш ва стратегик бошқарув қарорларининг илмий асосланганлигини таъминлаш имконини яратган. Прогноз кўрсаткичларига кўра, 2030-йилда иқтисодиётда бандлар 5,5 фоизга, вилоят ЯҲМ ҳажми 22,64 фоизга, асосий фондлар 10,3 фоизга ошиши вилоятнинг 2040-йилгача ривожланиш дастурларига киритилган;
ҳудудлар кесимида меҳнат бозоридаги номутаносибликларни баҳолаш натижалари ҳамда эконометрик моделлаштириш хулосалари асосида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган, ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашуви, демографик ҳолати ва меҳнат бозори хусусиятларини ҳисобга олувчи такомиллаштирилган ташкилий-иқтисодий механизмидан Навоий вилояти ҳокимининг 105-5-0-Q/25-сон буйруғи (“Андижон тажрибаси”ни жорий қилиш) асосида камбағалликни қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 1-апрелдаги 01/00-04/11-13501-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик асосида меҳнат бозоридаги ҳудудий номутаносибликларни камайтириш, меҳнат ресурсларини оқилона тақсимлаш ва ҳудудларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш имконияти кенгайган. Натижада бандлик даражаси паст ҳудудларда 2025-йилда 12,5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган, норасмий бандлик улуши 2,3 фоиз пунктга қисқартирилган.