Азимов Толмас Нематуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон капиталини шакллантиришда фан ва таълим ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.10 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6552.
Илмий раҳбар: Ғойипназаров Санжар Баходирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: G.V. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.24.01
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон капиталини шакллантиришда фан ва таълим ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим соҳасига сарфланадиган харажатлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига йўналтирилган маблағлар, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва кутилаётган умр давомийлигининг инсон капиталига ижобий ва статистик аҳамиятли таъсири кабилар аниқланган ҳолда инсон капиталига фан ва таълим асосий омилларининг таъсири эконометрик жиҳатдан асосланган ҳамда тузилган моделнинг юқори тушунтириш даражаси Р² = 0,876 коеффисиенти билан тасдиқланган;
“фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграсиясига асосланган кластер ёндашуви унинг ягона innovasion стратегияси доирасида иштирокчилар манфаатларини мувофиқлаштириш, кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фао-лиятини амалга ошириш, ишланмаларни тижоратлаштириш ва меҳнат бозори эҳтиёжига мослашган ташкилий шерикликка кўра такомиллаштирилган;
инсон капиталини ривожлантиришнинг минтақавий илмий-таълим консорсиуми асосидаги институсионал механизм фан, таълим ва амалиёт ўртасидаги ҳамкорликни қатъий маъмурий бирлаштиришсиз кучайтириш, субектлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни қўшма тайёргарликка кўра мослашувини ташкил этиш, шунга кўра тадқиқот (ишланма)ларни жорий этиш самарадорлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли трансформасия ва сунъий интеллект шароитида анъанавий компетенцияларни рақамли, таҳлилий-технологик кўникмаларга кўра уйғунлаштириш зарурати, инсон капитали ва сунъий интеллектнинг ўзаро таъсири иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг устувор йўналишларидан бири сифатидаги ёндашув асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон капиталини шакллантиришда фан ва таълим ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
таълим соҳасига сарфланадиган харажатлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига йўналтирилган маблағлар, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва кутилаётган умр давомийлигининг инсон капиталига ижобий ва статистик аҳамиятли таъсири кабилар аниқланган ҳолда инсон капиталига фан ва таълим асосий омилларининг таъсири эконометрик жиҳатдан асосланиши ҳамда моделнинг юқори тушунтириш даражаси Р² = 0,876 коеффитсиенти билан тасдиқланиши бўйича таклиф Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ҳамда уларни илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 02/01-01-282-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф мамлакатда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатининг ошиши ҳамда янги innovasion технология ва ишланмаларнинг яратилишига муайян даражада хизмат қилган;
“фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграциясига асосланган кластер ёндашуви унинг ягона инновацион стратегияси доирасида иштирокчилар манфаатларини мувофиқлаштириш, кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, ишланмаларни тижоратлаштириш ва меҳнат бозори эҳтиёжига мослашган ташкилий шерикликка кўра такомиллаш таклифи Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ҳамда уларни илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 02/01-01-282-сонли маълумотномаси). Таклиф олий таълим тизими ва манфаатдор тармоқ ташкилотлари амалиётида фан–таълим–ишлаб чиқариш кооперасиясини кучайтиришга қаратилган ташкилий механизмларни такомиллаштириш, “Келажакка қадам” дастури, малакани баҳолаш марказлари, янги иш ўринлари ва мақсадли лойиҳаларни самарали амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
инсон капиталини ривожлантиришнинг минтақавий илмий-таълим консорсиуми асосидаги институсионал механизм фан, таълим ва амалиёт ўртасидаги ҳамкорликни қатъий маъмурий бирлаштиришсиз кучайтириш, субектлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни қўшма тайёргарликка кўра мослашувини ташкил этиш, шунга кўра тадқиқот (ишланма)ларни жорий этиш самарадорлигини ошириш асосида такомиллаштириш таклифдан Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ҳамда уларни илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 02/01-01-282-сонли маълумотномаси). Таклиф “Келажакка қадам” дастури, малакани баҳолаш марказлари, янги иш ўринлари ва ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш вазифаларининг самарали ижросини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
рақамли трансформасия ва сунъий интеллект шароитида анъанавий компетенцияларни рақамли, таҳлилий-технологик кўникмаларга кўра уйғунлаштириш зарурати, инсон капитали ва сунъий интеллектнинг ўзаро таъсири иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг устувор йўналишларидан бири сифатидаги ёндашув бўйича таклиф Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ҳамда уларни илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 02/01-01-282-сонли маълумотномаси). Таклиф 47 та техникумнинг 27 та касб йўналиши бўйича 4 минг нафардан ортиқ ўқувчининг халқаро таълим дастурлари асосида ўқитилишига оид амалий жараёнларни рақамли компетенциялар ва меҳнат бозори талаблари билан уйғунлаштиришнинг услубий асосларини кучайтириб, 44 та илмий лаборатория учун 85 млрд сўмлик жиҳозлар харид қилинган ҳолда моддий-техник база имкониятларидан инсон капиталининг рақамли ва технологик кўникмаларини ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish