Нематова Шахло Эгамбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 –Менежмент ва 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти туташ ихтисосликлари бўйича.
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: B2026.2.PhD/Iqt7153
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
Илмий кенгаш (ИК) фаолият кўрсатаётган муассаса ва илмий кенгаш рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Режапов Хайрулло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Рустамова Сайёра Хатамовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини бошқариш жараёнининг интеграциялашган модели сифат сиёсати ва стратегик мақсадлар, хизмат стандартлари, регламент, назорат, ички аудит ва жавобгарлик тизими, хизмат кўрсатиш жараёнларини тўғри ташкил этиш ва ижтимоий шериклик каби бошқарув омилларини бир нуқтага консолидация қилиш асосида такомиллаштирилган;
хизматлар сифатини бошқариш жараёнларини миқдорий ва сифат жиҳатидан дифференциал диагностика қилиш услубиёти асосида хизмат кўрсатиш корхоналарида сифатни бошқариш тизими самарадорлигини баҳолашнинг жуда паст (1,0–1,5), паст (1,6–2,5), ўрта (2,6–3,5), ўртадан юқори (3,6–4,0) ва юқори (4,1–5,0) даражалардан иборат мезонлари асосланган;
хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини бошқаришнинг инновацион механизми корхонада сифат менежменти тизимининг инновационлик даражаси (И), амалга оширилаётган жараёнларнинг ўзаро уйғунлиги (У), стратегик мақсадларга мувофиқлиги (С), ташқи ва ички шароитларга мослашувчанлиги (М) ҳамда технологик барқарорлиги (Т) каби таркибий компонентларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
инновацион хизматлар улуши, хизмат кўрсатилган мижозлар сони, ишчи-ходимлар сони, корхонанинг реклама ва маркетинг харажатлари ва корхонага жалб қилинган ташқи маблағлар ҳажми ҳисобига хизмат кўрсатиш корхоналарида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини бошқариш жараёнининг интеграциялашган модели сифат сиёсати ва стратегик мақсадлар, хизмат стандартлари, регламент, назорат, ички аудит ва жавобгарлик тизими, хизмат кўрсатиш жараёнларини тўғри ташкил этиш ҳамда ижтимоий шериклик каби бошқарув омилларини бир нуқтага консолидация қилиш асосида такомиллаштирилиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 3-июндаги 05-12-15-4565-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хизматлар сифатини бошқариш жараёнлари самарадорлиги 12,4 фоизга оширилиб, ички назорат ва мувофиқлаштириш тизими такомиллаштирилди ҳамда мижозлар қониқиш даражаси 10,8 фоизга яхшиланди;
хизматлар сифатини бошқариш жараёнларини миқдорий ва сифат жиҳатидан дифференциал диагностика қилиш услубиёти асосида хизмат кўрсатиш корхоналарида сифатни бошқариш тизими самарадорлигини баҳолашнинг жуда паст (1,0–1,5), паст (1,6–2,5), ўрта (2,6–3,5), ўртадан юқори (3,6–4,0) ва юқори (4,1–5,0) даражалардан иборат мезонлари асосланиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 3-июндаги 05-12-15-4565-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона шаҳрида жойлашган “Olimpic” хусусий корхонасида хизматлар сифатини бошқариш жараёнларининг интеграл баҳоси 4,115 баллни ташкил этган. Бу кўрсаткич корхонада хизмат кўрсатиш стандартлари, мижозлар билан ишлаш маданияти, ходимлар малакаси ҳамда истеъмолчилар қониқишини таъминлаш механизмлари етарли даражада шаклланганлигини англатади;
хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини бошқаришнинг инновацион механизми корхонада сифат менежменти тизимининг инновационлик даражаси (И), амалга оширилаётган жараёнларнинг ўзаро уйғунлиги (У), стратегик мақсадларга мувофиқлиги (С), ташқи ва ички шароитларга мослашувчанлиги (М) ҳамда технологик барқарорлиги (Т) каби таркибий компонентларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 3-июндаги 05-12-15-4565-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хизмат кўрсатиш корхоналарида сифат менежменти тизимининг инновацион механизми такомиллашиши ҳисобига бошқарув қарорлари самарадорлиги, жараёнлар уйғунлиги, стратегик мувофиқлик, мослашувчанлик ва технологик барқарорлик кўрсаткичлари ўртача 11,8 фоиз га ошган;
инновацион хизматлар улуши, хизмат кўрсатилган мижозлар сони, ходимлар сони, корхонанинг реклама ва маркетинг харажатлари ва корхонага жалб қилинган ташқи маблағлар ҳажми ҳисобига хизмат кўрсатиш корхоналарида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 3-июндаги 05-12-15-4565-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хизмат кўрсатиш корхоналари бўйича 2030-йилга қадар прогноз параметрлар асосида микро даражадаги ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари кенгайиб, бошқарув қарорларини қабул қилишнинг аниқлиги ҳамда самарадорлиги сезиларли даражада ошиши таъминланган.
Юқорида келтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини бошқариш жараёнларини илмий асосда такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш ҳамда бошқарув самарадорлигини юксалтиришга қаратилган. Тадқиқот натижаларидан хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли стратегия ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, ҳудудларда хизмат кўрсатиш фаолиятини самарали ташкил этишда ва бошқарув қарорларини асослашда фойдаланиш мумкин. Натижада ушбу таклиф ва тавсиялар хизматлар сифатини ошириш, корхоналар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда хизматлар соҳасини комплекс ривожлантиришга хизмат қилади.