Азизова Рохила Баходир қизи

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Заргарлик хизматларини кўрсатишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш”, 08.00.05 - “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”, 08.00.11 - “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4538
Илмий раҳбар: Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, в. б. профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Хусанова Зулфия Рахматуллаевна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, дотсент; Умидова Фотима Искандарбековна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, дотсент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида заргарлик хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва маркетинг стратегияларидан самарали фойдаланишнинг илмий-назарий асосларини такомиллаштириш ҳамда соҳада хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Заргарлик хизматларини ташкил этишда перфоманс-маркетинг ибораларини қўллаш орқали “Перфоманс З600” нинг таркибий қисрнлари бўйича (360° × 10 та стратегик восита) консептуал модели ишлаб чиқилди ва унинг таркибий қисмлари такомиллаштирилди;
Мамлакатда заргарлик хизматларини ривожлантиришнинг “Wishing on a star jewyelry” заргарлик бренди асосида тўрт босқичли ривожланиш механизми ишлаб чиқилди;
Детерминация коеффитсиенти R2 = 0.991 бўлган, яъни натижавий белгининг 99,1% ўзгарувчанлигини тушунтириб бера оладиган, автокорреляция ва мултиколлинеарликдан холи (Дарбин-Уотсон мезони бўйича 1.5 < d < 2.5) барқарор регрессия модели (Y = 15.9167 + 0.02627 X1 + 6.6577 X2) ишлаб чиқилди;
Ўзбекистон Республикасида заргарлик саноати ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичлари 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Заргарлик хизматларини ривожлантиришнинг янги маркетинг стратегияларини ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Заргарлик хизматларини ташкил этишда перфоманс-маркетинг иборалари қўллаш орқали “Перфоманс 3600” нинг таркибий қисмлари бўйича ишлаб чиқилган таклифи Наманган вилояти фаолиятига тадбиқ этилган (Наманган вилояти хокимлигининг 2025 йил 5-сентябрдаги 2/56-602-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида заргарлик хизматларини ривожланишига хизмат қилувчи “Перфоманс 3600” нинг таркибий қисмларини қайта ишланишидан “Наманган вилоятида заргарлик саноатини рақамлаштириш” вилоят дастурини ишлаб чиқишда фойдаланиш имкониятларини очиб берган;
Мамлакатда заргарлик хизматларини ривожлантиришнинг “Wishing on a star jewyelry” заргарлик бренди асосида тўрт босқичли ривожланиш механизми бўйича ишлаб чиқилган таклифи Наманган вилояти фаолиятига тадбиқ этилган (Наманган вилояти хокимлигининг 2025 йил 5-сентябрдаги 2/56-602-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида “Wishing on a star jewyelry” заргарлик бренди асосида тўрт босқичли ривожланиш механизмини ишлаб чиқилиши таъсирида SRM (етказиб берувчилар билан муносабатлар), CRM (мижозлар билан муносабатлар), DRP (режалаштириш ва тарқатишдаги ресурслар бўлиниши), ECR (харидор саволларига самарали реакция бериш) мохиятини очиш имкони яратилган;
Детерминация коеффитсиенти R2 = 0.991 бўлган, яъни натижавий белгининг 99,1% ўзгарувчанлигини тушунтириб бера оладиган, автокорреляция ва мултиколлинеарликдан холи (Дарбин-Уотсон мезони бўйича 1.5 < d < 2.5) ишлаб чиқилган барқарор регрессия модели (Y = 15.9167 + 0.02627 X1 + 6.6577 X2) таклифи Наманган вилояти хокимлиги фаолиятига тадбиқ этилган (Наманган вилояти хокимлигининг 2025 йил 5-сентябрдаги 2/56-602-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида барча омиллар (X1 ва X2) нолга тенг бўлса, натижавий кўрсаткич Y ўртача 15.9167 га тенг бўлишини англатади. X1 - реклама ва бозор конъюктурасини ўрганиш харажатлари омил таъсири (b1 = 0.02627) 1 бирликка ошса, Y натижа ўртача 0.02627 бирликка ошади, X2 -рўйхатга олинган никохлар сони омил таъсири (b2 = 6.6577) 1 бирликка ошиши, Y натижа сезиларли даражада — 6.6577 бирликка ошишини аниқлаш имконияти яратилган;
Ўзбекистон Республикасида заргарлик саноати ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичлари 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлардан Наманган вилояти хокимлиг фаолиятида фойдаланилган (Наманган вилояти хокимлигининг 2025 йил 5-сентябрдаги 2/56-602-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти хокимлигнинг 2027 йилга қадар бўлган заргарлик махсулотлари ишлаб чиқиш ва заргарлик хизматларини оширишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish