Қодиров Бехзодбек Хушнуд ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари хизматларининг рақамли трансформацияси”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3756.
Илмий раҳбар: Рахимов Акмал Матяқубович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосаятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отамуродов Ҳакимжон Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари хизматларининг рақамли трансформациясини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банк хизматларини кўрсатиш тизимини трансформация қилиш жараёнида рақамли молиявий технологиялар ривожланиш даражасини баҳолашнинг умумлашган кўрсаткичлардан иборат 10 баллик рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш орқали рақамли банк хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш таклиф этилган;
банк хизматларини кўрсатишнинг рақамли экотизимини шакллантириш мақсадида банклар томонидан хизматлар кўрсатишда “Рақамли платформа” ёндашувини жорий этиш орқали банк харажатларини 1,2 фоизга камайтириш асосланган;
банклар томонидан факторинг хизматларини кўрсатишда рақамли молиявий технологияларни жорий этиш алгоритмидан фойдаланиш орқали инсон омилининг тасирини 30 фоизгача камайтириш таклиф этилган;
банклар томонидан мижозларига хизмат кўрсатишда рақамли молиявий технологияларни жорий этиш алгоритмидан фойдаланиш орқали банк мижозларининг содиқлигини ошириш ҳисобига йирик мижозлар базасини шаклантириш ҳамда рақамли хизматлар кўрсатиш кўламини оширишнинг 2030-йилгача прогнозини ишлаб чиқиш таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари хизматларининг рақамли трансформацияси бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
банк хизматларини кўрсатиш тизимини трансформация қилиш жараёнида рақамли молиявий технологиялар ривожланиш даражасини баҳолашнинг умумлашган кўрсаткичлардан иборат 10 баллик рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш орқали рақамли банк хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш таклифи ATB “Микрокредитбанк” томонидан банкнинг 2025 йилга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ҳамда “Банкни трансформацияси бўйича Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (ATB «Микрокредитбанк»нинг 2024 йил 16 декабрдаги 22/12-сон). Шунингдек, банк хизматларини стратегик ривожлантириш, рақамли хизматлар ва мижозларга масофавий хизмат кўрсатиш каналларининг сифати ва хавфсизлигини 10 баллик рейтингда баҳолашга хизмат қилди хизмат қилган.
банк хизматларини кўрсатишнинг рақамли экотизимини шакллантириш мақсадида банклар томонидан хизматлар кўрсатиш тизими архитектурасида “Рақамли платформа” моделини ишлаб чиқиш орқали банк харажатларини 1,2 фоизга камайтириш таклифи (ATB «Микрокредитбанк»нинг 2024 йил 16 декабрдаги 22/12-сон). ATB “Микрокредитбанк” томонидан амалиётга жорий этилиши натижасида рақамлаштириш орқали банк девонхона харажатлари 12 млрд. сўмдан 5 млрд. сўмга тушиши, умумий банк харажатларининг эса 1,2 фоизга камайишига хизмат қилган;
банклар томонидан факторинг хизматларини кўрсатишда рақамли молиявий технологияларни жорий этиш алгоритмидан фойдаланиш орқали инсон омилининг тасирини 30 фоизгача камайтириш таклифи ATB “Микрокредитбанк”да юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган жозибадор tranzaksion бизнес хизматлари ва чакана мижозларга кўрсатиладиган онлайн хизмат турларини кўпайтиришга хизмат қилган (ATB «Микрокредитбанк»нинг 2024 йил 16 декабрдаги 22/12-сон). Натижада қарор қабул қилиш жараёнларининг шаффофлиги ва тезлиги ошади, субектив хатолар камаяди ҳамда факторинг операцияларининг аниқлиги ва ишончлилиги мустаҳкамланади. Шу билан бирга, банкларнинг операцион харажатлари қисқаради, ходимларнинг иш юкламаси оптималлаштирилади ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади.
банклар томонидан мижозларига хизмат кўрсатишда рақамли молиявий технологияларни жорий этиш алгоритмидан фойдаланиш орқали банк мижозларининг содиқлигини ошириш ҳисобига йирик мижозлар базасини шаклантириш ҳамда рақамли хизматлар кўрсатиш кўламини оширишнинг 2030-йилгача прогнозини ишлаб чиқиш таклифи ATB “Микрокредитбанк”да юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган жозибадор tranzaksion бизнес хизматлари ва чакана мижозларга кўрсатиладиган онлайн хизмат турларини кўпайтиришга хизмат қилган (ATB «Микрокредитбанк»нинг 2024 йил 16 декабрдаги 22/12-сон). Натижада, 2030-йилгача банклар томонидан рақамли молиявий технологияларни жорий этиш алгоритмидан фойдаланиш натижасида мижозлар содиқлиги ошади, банк мижозлари базаси 1,5-1,8 бараварга кенгаяди, рақамли хизматлар улуши 85-90 фоизга етади ҳамда банкларнинг рақобатбардошлиги ва молиявий барқарорлиги сезиларли даражада мустаҳкамланган.