Давлаев Ғолиб Ашуровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махсус иқтисодий зона иштирокчиларини солиққа тортишни такомиллаштириш масалалари (“Навоий” EIZ мисолида)”. 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4425.
Илмий раҳбар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12 I.23.01.
Расмий оппонентлар: Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида махсус иқтисодий зоналарда солиққа тортиш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус иқтисодий зоналарда фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари томонидан янги иш ўринлари яратилганда ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда мол-мулк ва ер солиғи бўйича 50-100 фоиз чегарасида табақалаштирилган имтиёзларни қўллаш таклифи асосланган;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларни ишга қабул қилган MIZ иштирокчиларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 100 фоиз, ижтимоий солиқни 50 фоиз миқдорида қайтариш бўйича таклиф асосланган;
махсус иқтисодий зона иштирокчилари ҳисобланувчи корхоналарнинг солиқ қарзларини ундириш бўйича тақдимномани Мажбурий ижро бюросига юбориш муддатини 30 кундан 60 кунга узайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
махсус иқтисодий зона иштирокчиларини солиққа тортиш жараёнларига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик таҳлили асосида “Навоий” ЭИЗда солиқ имтиёзларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда солиқ тушумларини ошириш бўйича 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида махсус иқтисодий зоналарда солиққа тортиш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
махсус иқтисодий зоналарда фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари томонидан янги иш ўринлари яратилганда ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда мол-мулк ва ер солиғи бўйича 50-100 фоиз чегарасида табақалаштирилган имтиёзларни қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сонки Фармонида ўз аксни топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-февралдаги 01-06-30-1631-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши МИЗларда жойлашган корхоналарда ишловчи ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш имконини берилишини таъминлаб, MIZ иштирокчиси бўлган корхоналарни молиявий жиҳатдан қувватлашга шароит яратилган;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларни ишга қабул қилган MIZ иштирокчиларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 100 фоиз, ижтимоий солиқни 50 фоиз миқдорида қайтариш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сонли Фармонида ўз аксни топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-февралдаги 01-06-30-1631-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида MIZ иштирокчилари бўлган корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш ҳамда уларда ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш имкони яратилган;
махсус иқтисодий зона иштирокчилари ҳисобланувчи корхоналарнинг солиқ қарзларини ундириш бўйича тақдимномани Мажбурий ижро бюросига юбориш муддатини 30 кундан 60 кунга узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги 812-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-февралдаги 01-06-30-1631-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши корхоналарнинг молиявий юкламасини камайтириб, жарималарнинг олдини олишга имкон яратган;
махсус иқтисодий зона иштирокчиларини солиққа тортиш жараёнларига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик таҳлили асосида “Навоий” ЭИЗда солиқ имтиёзларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда солиқ тушумларини ошириш бўйича 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг истиқболдаги асосий фаолият натижаларини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-февралдаги 01-06-30-1631-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши “Навоий” ЭИЗда истиқболда солиқ имтиёзларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда солиқ тушумларини ошириш бўйича асосий параметрлар ўртасидаги ўзар мувофиқликни таъминлаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish