Усмонова Замира Жахонгировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда лингвокултурологик ёндашув”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12253.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Илмий раҳбар: Салишева Зилола Исмаиловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Рашидова Гулноза Ғуломовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Шерматова Умида Сапаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хорижлик талабаларга ўзбек тилини ўргатишнинг методик тизимини лингвокултурологик ёндашув асосида такомиллаштириш ва унинг назарий-методик моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хорижликларга ўзбек тилини ўргатишда лисоний билим билан миллий-маданий мазмуннинг ўзаро узвийлигини таъминлаш муаммосини ҳал этишга қаратилган лингвокултурологик ёндашувнинг назарий-дидактик асослари тил бирликларини лингвомаданий жиҳатдан идрок этиш, миллий-маданий маънони семантик декодлаш, прагматик талқин қилиш, коммуникатив вазиятга мос қўллаш ва маданиятлараро рефлекцияни амалга ошириш жараёнларини функсионал бирлаштириш орқали, аутентик матнлар, миллий реалиялар, нутқий одоб бирликлари ва лингвомаданий коммуникатив вазиятлар воситасида антропотсентрик, коммуникатив-прагматик ва компетенциявий ёндашувлар интеграцияси асосида аниқлаштирилган ҳамда ўқитишнинг лингвокогнитив, коммуникатив-прагматик ва аксиологик дидактик имкониятлари асосланган;
ўзбек тили лингвокултуремаларини хорижликларнинг нутқий эҳтиёжлари ва тил билиш даражаларига мувофиқ танлашнинг ягона методик мезонлари етарлича ишлаб чиқилмаганлиги муаммосидан келиб чиқиб, лингвокултуремаларни тизимлаштириш, минималлаштириш ва саралаш мезонлари уларнинг миллий-маданий репрезентативлиги, коммуникатив зарурлиги, ситуатив қўлланиши, прагматик қиймати, семантик мураккаблиги ва ўзлаштириш имкониятини ўзаро боғлиқ ҳолда дифференциал баҳолаш орқали, консептуал-тематик тасниф ва критериал саралаш матритсаси воситасида A1 – A2 даражаларига хос коммуникатив эҳтиёжлар ҳамда даражавий-дифференциал ёндашув асосида ишлаб чиқилган ва лингвокултуремаларнинг даражалаштирилган лингвомаданий минимуми аниқлаштирилган;
хорижликларда лингвокултурологик компетенцияни алоҳида билим ва нутқий машқлар мажмуи сифатида эмас, балки босқичма-босқич ривожланувчи яхлит компетенция сифатида шакллантириш муаммосини бартараф этишга йўналтирилган структур-мазмунли модел мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий компонентларнинг функсионал алоқадорлигини лингвомаданий бирликни англаш, контекстуал интерпретация қилиш, коммуникатив вазиятда қўллаш, мустақил нутқий трансферни амалга ошириш ва рефлексив баҳолаш жараёнлари билан уйғунлаштириш орқали, адаптив топшириқлар, интегратив машқлар ва креатив нутқий вазиятлар воситасида компетенциявий, коммуникатив-фаолиятли ва босқичли ўзлаштириш ёндашувлари асосида ишлаб чиқилган ҳамда лингвокултурологик компетенцияни A1 даражасидан A2 даражасигача адаптив, интегратив ва креатив босқичларда ривожлантириш алгоритми асосланган;
мултимедиа, глоссарий ва дарсликдан алоҳида ҳамда фрагментар фойдаланиш натижасида лингвокултурологик билимни мустақил коммуникатив фаолиятга кўчиришдаги методик узилишларни бартараф этишга қаратилган лингвокултурологик методик таъминотни амалиётга татбиқ этиш тизими мазкур воситаларнинг ахборот бериш, семантик изоҳлаш, маданий контекст яратиш, нутқий машқ қилдириш ва рефлексив қайта алоқани таъминлаш функцияларини ўқув жараёнининг босқичлари билан мувофиқлаштириш орқали, мултимедиавий материаллар, лингвокултурологик глоссарий, даражалаштирилган дарслик топшириқлари ва диагностик воситалар ёрдамида адаптивлик, интегративлик, коммуникативлик ва методик изчиллик тамойиллари асосида такомиллаштирилган ҳамда унинг самарадорлигини экспериментал текширишга хизмат қилувчи мезонли-диагностик механизм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилини хорижликларга лингвокултурологик ёндашув асосида ўқитиш юзасидан ишлаб чиқилган методик материалларни амалий қўллаш асосида:
хорижликларга ўзбек тилини ўргатишда лисоний билим билан миллий-маданий мазмуннинг ўзаро узвийлигини таъминлаш муаммосини ҳал этишга қаратилган лингвокултурологик ёндашувнинг назарий-дидактик асослари тил бирликларини лингвомаданий жиҳатдан идрок этиш, миллий-маданий маънони семантик декодлаш, прагматик талқин қилиш, коммуникатив вазиятга мос қўллаш ва маданиятлараро рефлекцияни амалга ошириш жараёнларини функсионал бирлаштириш орқали, аутентик матнлар, миллий реалиялар, нутқий одоб бирликлари ва лингвомаданий коммуникатив вазиятлар воситасида антропотсентрик, коммуникатив-прагматик ва компетенциявий ёндашувлар интеграцияси асосида аниқлаштирилган ҳамда ўқитишнинг лингвокогнитив, коммуникатив-прагматик ва аксиологик дидактик имкониятларини асослашга оид илмий натижалар Ўзбек тили (рус тилида сўзлашувчилар учун электрон дарслигига ўқув қўлланма) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва талабаларга ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 21-февралдаги 83/11-08-сонли буйруғи, 3/11-08-13-нашр рухсатномаси). Натижада мазкур лингвистик ва маданий бирликлар уйғунлиги ҳамда нутқий этикетга асосланган интегратив ёндашув хорижлик талабаларда ўзбек тилининг бой лисоний имкониятларини тизимли тушунишни шакллантиришга ҳамда мулоқот жараёнида миллий-маданий фон билимларини тўғри қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўзбек тили лингвокултуремаларини хорижликларнинг нутқий эҳтиёжлари ва тил билиш даражаларига мувофиқ танлашнинг ягона методик мезонлари етарлича ишлаб чиқилмаганлиги муаммосидан келиб чиқиб, лингвокултуремаларни тизимлаштириш, минималлаштириш ва саралаш мезонлари уларнинг миллий-маданий репрезентативлиги, коммуникатив зарурлиги, ситуатив қўлланиши, прагматик қиймати, семантик мураккаблиги ва ўзлаштириш имкониятини ўзаро боғлиқ ҳолда дифференциал баҳолаш орқали, консептуал-тематик тасниф ва критериал саралаш матритсаси воситасида A1–A2 даражаларига хос коммуникатив эҳтиёжлар ҳамда даражавий-дифференциал ёндашув асосида ишлаб чиқилган ва лингвокултуремаларнинг даражалаштирилган лингвомаданий минимуми аниқлаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ФЗ- 2019062034 “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедия маҳсулотларини яратиш” амалий лойиҳа доирасида “Хорижликлар учун ўзбек тили” A1-A2 даража электрон дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 16-мартдаги маълумотномаси). Натижада методик мезонлар ва минималлаштирилган лингвокултурологик бирликлар тизими электрон дарсликнинг ўқув контентини хорижлик талабалар учун илмий асосланган ҳолда танлаб олишга ҳамда Москва давлат лингвистик университети талабаларининг ўзбек тили миллий-маданий қатламини ўзлаштиришдаги когнитив ва нутқий фаоллигини оширишга хизмат қилган;
хорижликларда лингвокултурологик компетенцияни алоҳида билим ва нутқий машқлар мажмуи сифатида эмас, балки босқичма-босқич ривожланувчи яхлит компетенция сифатида шакллантириш муаммосини бартараф этишга йўналтирилган структур-мазмунли модел мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий компонентларнинг функсионал алоқадорлигини лингвомаданий бирликни англаш, контекстуал интерпретация қилиш, коммуникатив вазиятда қўллаш, мустақил нутқий трансферни амалга ошириш ва рефлексив баҳолаш жараёнлари билан уйғунлаштириш орқали, адаптив топшириқлар, интегратив машқлар ва креатив нутқий вазиятлар воситасида компетенциявий, коммуникатив-фаолиятли ва босқичли ўзлаштириш ёндашувлари асосида ишлаб чиқилган ҳамда лингвокултурологик компетенцияни A1 даражасидан A2 даражасигача адаптив, интегратив ва креатив босқичларда ривожлантириш алгоритмига оид илмий натижалар Ўзбек тили (рус тилида сўзлашувчилар учун электрон дарслигига ўқув қўлланма) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва талабаларга ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 21-февралдаги 83/11-08-сонли буйруғи, 3/11-08-13-нашр рухсатномаси). Натижада, ўзбек тилини ўзлаштириш жараёнининг методик мазмунини бойитишга хизмат қилган;
мултимедиа, глоссарий ва дарсликдан алоҳида ҳамда фрагментар фойдаланиш натижасида лингвокултурологик билимни мустақил коммуникатив фаолиятга кўчиришдаги методик узилишларни бартараф этишга қаратилган лингвокултурологик методик таъминотни амалиётга татбиқ этиш тизими мазкур воситаларнинг ахборот бериш, семантик изоҳлаш, маданий контекст яратиш, нутқий машқ қилдириш ва рефлексив қайта алоқани таъминлаш функцияларини ўқув жараёнининг босқичлари билан мувофиқлаштириш орқали, мултимедиавий материаллар, лингвокултурологик глоссарий, даражалаштирилган дарслик топшириқлари ва диагностик воситалар ёрдамида адаптивлик, интегративлик, коммуникативлик ва методик изчиллик тамойиллари асосида такомиллаштирилган ҳамда унинг самарадорлигини экспериментал текширишга хизмат қилувчи мезонли-диагностик механизм ишлаб чиқишга оид натижалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотлари” мавзусидаги ФЗ-2019062034 рақамли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 16-мартдаги маълумотномаси). Натижада методик ишланмалар хорижлик талабаларнинг ўзбек тили бўйича лингвокултурологик компетенциясини аутентик материаллар ва инновацион технологиялар воситасида ривожлантириш ҳамда маданий мулоқотдаги тўсиқларни бартараф этиш орқали ўқув жараёнининг методик самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish