Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Бахтиёр Алмахматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишни судга қадар юритишда исбот қилишнинг умумий шартларига риоя этилишини таъминлаш», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Yu62.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Ўткирбек Хазраткулович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.27.06.2017.Yu.25.01.
Расмий оппонентлар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Мухитдинов Фахриддин Мухитдинович, юридик фанлар доктори, катта илмий ходим; Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишни судга қадар юритишда исбот қилишнинг умумий шартларига риоя этилишини таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳимоячининг жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ҳуқуқини қонунда белгилаш орқали уни далилларни тўплашга ваколатли субъектлар доирасига киритиш асосланган;
сохталаштириш йўли билан олинган фактик маълумотлардан далил сифатида фойдаланишнинг мақбул эмаслигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш асослаб берилган;
ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, эксперимент тергов ҳаракатлари натижаларини қайд қилишда видеоёзув воситаларидан фойдаланишнинг мажбурийлигини белгилаш асосланган;
далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушганда арз қилувчининг важларини хизмат текшируви ва экспертиза тайинлаш йўли билан текшириш зарурлиги асослаб берилган;
жабрланувчи, гувоҳнинг хабардорлиги манбасини айтиб бера олмаган кўрсатувларидан далил сифатида фойдаланишнинг мақбул эмаслиги асосланган;
ҳодиса жойи терговчи томонидан шахсан кўздан кечирилишини таъминлаш, ҳодиса содир бўлган жойга ўзга шахсларнинг киришини қатъиян тақиқлаш орқали далилларни тўплашда қонун талаблари бузилишининг олдини олиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишни судга қадар юритишда исбот қилишнинг умумий шартларига риоя этилишини таъминлашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ҳимоячининг жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ҳуқуқини қонунда белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2018 йил 4 апрелдаги қонуни  2-моддасининг 4-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 4 мартдаги 06/1-05/880-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши далилларни тўплашга ваколатли субъектлар доирасини кенгайтиришга хизмат қилган;
сохталаштириш йўли билан олинган фактик маълумотлардан далил сифатида фойдаланишни мақбул эмас деб топишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2018 йил 4 апрелдаги қонуни 2-моддасининг 6-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 4 мартдаги 06/1-05/880-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши исбот қилишда қонун талаблари бузилишининг олдини олишга ҳисса қўшган;
ўта оғир жиноятлар бўйича тергов ҳаракатлари натижаларини қайд қилишда видеоёзув воситаларидан фойдаланишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2018 йил 4 апрелдаги қонуни 2-моддасининг 5-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 17 майдаги 06/1-05/890вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши тергов ҳаракатлари натижаларини қайд қилишда қонун талабларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилган;
арз қилувчининг важларини хизмат текшируви ва экспертиза тайинлаш йўли билан текширишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2018 йил 24 августдаги 24-сон қарори 4-бандининг 4-хатбошисида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 16 майдаги 11-34-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усулларнинг қўлланилишини олдини олишга ҳисса қўшган;
жабрланувчи, гувоҳнинг хабардорлиги манбасини айтиб бера олмаган кўрсатувларидан далил сифатида фойдаланишни мақбул эмас деб топишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2018 йил 24 августдаги 24-сон қарори 9-банди 1-хатбошисининг «е» кичик бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 16 майдаги 11-34-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши исбот қилишда қонун талаблари бузилишининг олдини олишга хизмат қилган;
ҳодиса жойи терговчи томонидан шахсан кўздан кечирилишини таъминлаш, ҳодиса содир бўлган жойга ўзга шахсларнинг киришини қатъиян тақиқлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 12 июндаги 100-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқноманинг 54-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 18 февралдаги 33/02-02/453-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини кучайтиришга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish