Эргашева Умриниссо Комиловнанинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини миллий қадриятлар асосида экологик тарбиялашнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped112.
Илмий раҳбар: Абдуллажонова Дилдорахон Рустамжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01(бир марталик) рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мактабгача таълим ташкилоти директор ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини миллий қадриятлар асосида экологик тарбиялашнинг назарий, методологик ва методик асосларини такомиллаштириш ҳамда экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи самарали педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача ёшдаги болаларни миллий қадриятлар асосида экологик тарбиялашнинг психологик-педагогик хусусиятлари аниқлаштирилиб, болаларнинг экологик онги, экологик маданияти ва қадриятли муносабатини шакллантиришга таъсир этувчи оилавий тарбия анъаналари, миллий урф-одат ва қадриятлар, халқ педагогикаси, табиат билан амалий фаолият, экологик ўйинлар, меҳнат тарбияси ҳамда ижтимоий муҳит омилларининг ўзаро интеграциясига асосланган тарбиявий имкониятлар тизимлаштирилган;
миллий қадриятларга таянган экологик тарбия жараёнида оила, мактабгача таълим ташкилоти ва маҳалла ҳамкорлигининг болаларда экологик масъулият ва экологик хулқ-атворни ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик модел ва механизмлар такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни миллий қадриятлар асосида экологик тарбиялашнинг психологик-педагогик хусусиятлари аниқлаштирилиб, болаларнинг экологик онги, экологик маданияти ва қадриятли муносабатини шакллантиришга таъсир этувчи оилавий тарбия анъаналари, миллий урф-одат ва қадриятлар, халқ педагогикаси, табиат билан амалий фаолият, “Учаласига ҳам керакли”, “Ини бузилган қушга ёрдам”, “Яхши ният – яхши сўз – яхши иш”, “Бу эмиш қайсиники?”, “Таърифини айт” каби экологик ўйинлар, меҳнат тарбияси ҳамда ижтимоий муҳит омилларининг ўзаро интеграциясига асосланган тарбиявий имкониятлар тизимлаштирилган;
миллийликка йўғрилган экологик тарбияни йўлга қўйишда эртак терапиядан истеъфода этишнинг амалий-методик жиҳатлари халқ эртаклари, адабий эртаклар ҳамда тадқиқот давомида яратилган муаллифлик асарлари воситасида экологик тафаккурни босқичма-босқич сингдиришнинг адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мактабгача ёшдаги болаларга миллий қадриятлар асосида экологик тарбия беришнинг илмий-методик жиҳатлари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларни миллий қадриятлар асосида экологик тарбиялашнинг психологик-педагогик хусусиятлари, экологик онг ва экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи оилавий тарбия анъаналари, миллий урф-одатлар, халқ педагогикаси, табиат билан амалий фаолият ҳамда ижтимоий муҳит омилларининг интеграциясига доир ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар мактабгача таълим ташкилотлари ўқув жараёнларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил, 17-июндаги 01/11-6-380-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда миллий педагогик хусусиятга эга бўлган экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган илмий-методик таҳлиллар ишлаб чиқилган;
миллий қадриятларга таянган экологик тарбия жараёнида оила, мактабгача таълим ташкилоти ва маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўйиш, болаларда экологик масъулият ҳамда экологик хулқ-атворни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик механизмларни амалиётга татбиқ этишга оид тавсиялар “Мактабгача таълимни меъёрий асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи билан тасдиқланган, 149-130 рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача таълим ташкилотларининг оила ва маҳалла билан ҳамкорлик фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилган;
мактабгача ёшдаги болаларни миллий қадриятлар асосида экологик тарбиялашда “Учаласига ҳам керакли”, “Ини бузилган қушга ёрдам”, “Яхши ният – яхши сўз – яхши иш”, “Бу эмиш қайсиники?”, “Таърифини айт” каби экологик ўйинлардан фойдаланиш, болаларда экологик тафаккур ва табиатга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришга оид методик тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар учун”, “Болалар ва биз” номли дастурлар сенарийларини ишлаб чиқиш жараёнида (2026-йил январ–март ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 8-апрелдаги 05-09-636-сон маълумотномаси). Натижада дастурларнинг илмий-методик савияси юксалган ҳамда болаларни экологик руҳда тарбиялашга оид тарғибот самарадорлиги ошган;
миллийлик руҳидаги экологик тарбияни ташкил этишда эртак терапиясидан фойдаланиш, халқ ва адабий эртаклар ҳамда тадқиқот давомида яратилган муаллифлик асарлари орқали экологик тафаккурни босқичма-босқич ривожлантиришга оид методик тавсиялар “Мактабгача таълим-тарбияни ташкил этиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан тасдиқланган, 218-507 рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда экологик тафаккурни шакллантиришда эртак терапиясидан фойдаланишнинг амалий механизмлари такомиллаштирилган.