Мухаммедова Озода Ахтамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (лотин тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6311.
Илмий раҳбар: Хамидова Муборак Ҳафизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12Ped.08.05.
Расмий оппонентлар: Нигматова Лолахон Ҳамидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатишдаги мавжуд интегратив ёндашув бўлимлараро ва мавзулараро турлари Flipped classroom модели асосида ўрганилиши билан янада бойитилган;
интегратив ёндашув асосида тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатишнинг таркибий компоненти когнитив ва рефлексив компонентлар қўшилиши билан такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатиш методикаси Flipped classroom модели грамматик аниқликни (accuracy) ривожлантирувчи методика асосида ривожлантирилган;
тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатишга хизмат қилувчи машқ ва топшириқлар тизими Flipped classroom модели асосидаги “дарс олди” ( pre-class) топшириқларини интеграциялаш орқали бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий, услубий ва амалий натижалар асосида:
тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатишдаги мавжуд интегратив ёндашув бўлимлараро ва мавзулараро турлари Flipped classroom модели асосида ўрганилиши билан янада бойитилганлиги тажриба-синов ишларининг илмий-назарий асоси сифатида тадқиқотчи томонидан тиббиёт олий таълим муассасалари бакалаврият таълим йўналишлари “Даволаш иши” йўналиши талабалари учун яратилган “Лотин тили ва тиббий терминология асослари” (рус тилида) номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат тиббиёт университетти ректорининг 2026-йил 3-июндаги 2253-сонли буйруғига асосан 856585-сон маълумотномаси). Натижада, интегратив ёндашув асосида тиббиёт йўналиши талабарига клиник терминларни ўргатиш самарадорлиги таъминланиб, таълим олувчиларнинг коммуникатив вазиятларга мос равишда ўқув кўникмалари ривожлантирилди;
интегратив ёндашув асосида тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатишнинг таркибий компоненти когнитив ва рефлексив компонентлар бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 26-майдаги 04/1-2680-сон маълумотномаси). Натижада, рефлексив машқ турларига оид тавсиялар асосида лотин тили ўрганувчиларида ўз-ўзини баҳолаш қобилияти ривожлантирилди ҳамда ушбу машқ турларининг ўрни ва аҳамияти борасидаги тасаввурлар кенгайтирилган;
интегратив ёндашув асосида тиббиёт йўналиши талабаларига клиник терминларни ўргатиш методикаси Flipped classroom модели грамматик аниқликни (accuracy) ривожлантирувчи методикага оид тавсиялардан Оъзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йиллар давомида бажарилган REP-25112021/113 – сонли “УзУДТ: Оъзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги халқаро илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг 2026-йил 24-августдаги 04/11-22065-сонли маълумотномаси). Натижада, интегратив ёндашувнинг дидактик имкониятлари клиник терминларни ўргатиш методикасини такомиллаштириш учун назарий асос бўлиб тиббиёт йўналиши талабаларининг лотин тилини ўрганишидаги мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф қилиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар мазмун-моҳияти ўқитишнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish