Хамдамова Малика Илхамовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Таълим жараёнини рақамли трансформация қилиш шароитида «Одам анатомияси ва физиологияси» фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped531
Илмий маслаҳатчи: профессор, b.f.d. Шахмурова Гулнара Абдуллаевна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.К/В.38.02 рақамли илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Қорахонова Лобар Мусохоновна, T.N.Qori Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти бўлим мудири, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Дилшод Хамидович Турдибоев, Гулистон давлат университети педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашева Малоҳат Турсуновна, Абдулла Авлоний номидаги Миллий тадқиқот институти, Халқаро баҳолаш илмий бўлими мутахассиси педагогика фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли трансформация шароитида таълим технологиялари ва ўқитишнинг когнитив стратегияларини интеграция қилиш асосида “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнини рақамли трансформация қилиш шароитида “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўқитувчиларнинг методик компетентлигини ривожлантириш контекстида “рақамлаштириш” ва “трансформация” тушунчаларини консептуал-методологик жиҳатдан асослаш ҳамда таълим жараёнига рақамли технологияларни интеграция қилиш асосида аниқлаштирилган;
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикаси таълим жараёнининг рақамли трансформациясини амалга ошириш механизмларини компетенциявий ёндашув, замонавий педагогик технологиялар ва когнитив ўқитиш стратегияларини қўллаган ҳолда аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим трансформацияси шароитида “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасининг таркибий-мазмунли модели рақамли таълим технологияларини замонавий педагогик консепсиялар, шунингдек бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга ёрдам берадиган мақсадли, ташкилий-дидактик ва натижавий компонентлар билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш мазмуни таълим маконининг рақамли трансформацияси шароитида шахсга йўналтирилган, интерфаол ва визуаллаштирилган таълим тамойилларини амалга оширишга қаратилган, таълимий мақсадлар билан интеграция қилинган рақамли ўқув-методик таъминотнинг кўп босқичли моделини назарий жиҳатдан асослаш асосида такомиллаштирилган;
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш самарадорлиги репродуктив ва продуктив тайёргарлик даражаларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш мезонларига (когнитив, мотивацион, креатив, шахсий-рефлектив ва амалий) бўлган критериал ёндашувларни интеграциялаш, шунингдек қўшимча рақамли-технологик ва методик ресурсларни аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот жараёнида олинган натижалар асосида:
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш сифатини оширишнинг муҳим омили сифатида ўқитувчиларнинг методик компетентлигини шакллантириш контекстида таълим жараёнини “рақамлаштириш” ва “трансформацияси” тушунчаларини контсептуал-методик жиҳатдан асослаш бўйича таклифлар “Одам анатомияси ва физиологияси (1-қисм)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2023-йил 30-ноябрдаги 4/31-сон буйруғи билан берилган 2023/359U-132-сон нашр рухсатномаси). Натижада бу кўрсатилган фанни ўқитишга рақамли технологияларни интеграция қилиш консепсиясини ишлаб чиқишга имкон берган;
замонавий педагогик технологиялар ва когнитив таълим стратегияларини ҳисобга олган ҳолда “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш орқали таълим жараёнининг рақамли трансформациясини амалга ошириш механизмларини аниқлаш ва асослаш бўйича таклифлар “Одам анатомияси ва физиологияси (1-қисм)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2023-йил 30-ноябрдаги 4/31-сон буйруғи билан берилган 2023/359U-132-сон нашр рухсатномаси). Натижада таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий қилиш механизмларини аниқлаштирадиган консепсия ишлаб чиқилган;
таълим жараёнининг рақамли таълим трансформацияси шароитида рақамли технологиялар ва замонавий педагогик ёндашувларни интеграция қилувчи “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг таркибий-мазмунли моделини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар “Одам анатомияси ва физиологияси (1-қисм)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2023-йил 30-ноябрдаги 4/31-сон буйруғи билан берилган 2023/359U-132-сон нашр рухсатномаси). Натижада “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитишнинг юқори самарадорлигига эришилган, талабаларнинг ўқув фанларига қизиқиши ва ўқув фаоллиги ошган;
таълим жараёнининг рақамли трансформацияси шароитида “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган рақамли ўқув-методик ресурсларнинг интеграциялашган тизимини яратиш ва назарий асослаш бўйича таклифлар “Одам анатомияси ва физиологияси (2-қисм)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2023-йил 30-ноябрдаги 4/31-сон буйруғи билан берилган 2023/359U-133-сон нашр рухсатномаси). Натижада бу яратилган таълим жараёнининг рақамли трансформацияси шароитида мазкур фанни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган рақамли ўқув-методик ресурсларнинг интеграциялашган тизимининг амалий аҳамиятини тасдиқлаган;
когнитив, мотивацион, креатив, шахсий-рефлексив ва амалий баҳолаш мезонларини интеграция қилиш, шунингдек, тайёрлашнинг тадқиқот, репродуктив ва самарали даражаларини ҳисобга олган ҳолда, таълим жараёнининг рақамли трансформацияси шароитида “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Одам анатомияси ва физиологияси (1-қисм)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2023-йил 30-ноябрдаги 4/31-сон буйруғи билан берилган 2023/359U-132-сон нашр рухсатномаси). Натижада таълим жараёни самарадорлигини ошириш учун қўшимча рақамли, технологик, методик ва педагогик ресурсларни аниқлаш орқали “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish