Тошбоева Одинахон Элбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сарлавҳаларнинг прагматик пресуппозитив жиҳатлари (инглиз ва ўзбек газеталарининг интернет нашрлари материали асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6292.
Илмий раҳбар: Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эгамназарова Дурдонахон Шухратиллаевна филология фанлари доктори, дотсент; Ахмедова Мехринигор Боходировна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида сарлавҳаларнинг прагматик пресуппозитив жиҳатларини газеталарнинг интернет нашрлари материали асосида чоғиштирма асосда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
газета сарлавҳасининг прагматик пресуппозитив мазмуни тил бирликларининг маъноси, воқеа контексти ва адресант–адресатнинг умумий деб қабул қилинган фон билимлари билан шартланиши, сарлавҳада ахборотнинг ихчам ифодаланиши муайян мазмунни олдиндан назарда тутиш билан боғлиқлиги ҳамда ушбу мазмуннинг англанишида лексик-семантик, синтактик ва стилистик воситаларнинг ўзаро алоқаси инглиз ва ўзбек тилларидаги таҳлил қилинган материал асосида очиб берилган;
инглиз ва ўзбек интернет газета сарлавҳаларида прагматик пресуппозицияни намоён этувчи лексик-семантик воситалар сифатида кўчма маъноли сўзлар, антонимик, синонимик ҳамда уядош бирликлар ажратилиб, улар орқали англашиладиган пресуппозицион маънолар икки тил доирасида чоғиштирма таҳлил асосида далилланган; сарлавҳаларда қўлланиладиган синтактик бирликлар илк бора икки қатламли тасниф асосида ёритилиб асосий лексик-синтактик категориялар (содда сентенсемали ва қўшма сентенсемали сарлавҳалар) ҳамда улар таркибида пресуппозицияни фаоллаштирувчи субкатегориялар (содда сарлавҳаларда: мажҳул ва сўроқ конструкциялари, атоқли отлар, макон ва замон бирликлари; қўшма сарлавҳаларда: боғловчисиз, боғланган ва эргашган қўшма сентенсемалар, as/after/while билан боғланган тузилмалар ҳамда аниқловчи (relative clause) конструкциялар) ҳамда улар орқали англашилган пресуппозицион маънолар очиб берилган;
инглиз ва ўзбек интернет газета сарлавҳаларида прагматик пресуппозицияни талқин қилишда 4 та стилистик воситанинг вазифалари, жумладан, метафора сарлавҳада таъсирчанликни ошириш, баҳоловчи муносабатни, муайян тушунчани бошқа манба асосида яширин ифодалаш, метонимия сарлавҳани ихчамлаштириш, бир сўз ёки бирикма орқали бутун бир воқеа-ҳодисани пресуппозиция қилиш, жонлантириш сарлавҳанинг нарратив хусусиятни кучайтириш, воқеани динамик жараён сифатида талқин этиш, муболаға ўқувчини эътиборини жалб этиш, ахборотни долзарблиги кўрсатиш каби хусусиятлар ҳар иккала тилдаги аниқ мисоллар билан далилланган;
прагматик пресуппозицияларнинг инглиз ва ўзбек интернет газета сарлавҳаларидаги изоморфик ва алломорфик хусусиятлари очиб берилиб, уларнинг тиллараро мутаносиблик даражаси аниқланган; инглизча сарлавҳалардаги пресуппозицияларни ўзбекча таржимада сақлаш билан боғлиқ 3 та асосий муаммо юзасидан 6 та тавсия, жумладан, лексик пресуппозициянинг йўқолишини камайтириш учун қўшимча лексик бирлик ва функсионал эквивалентдан фойдаланиш, грамматик пресуппозициянинг кучсизланишига йўл қўймаслик учун муқобил грамматик воситалар асосида синтактик қайта тузиш ҳамда сўроқ шаклини хабар ва савол бирикмасида ифодалаш, маданий пресуппозициянинг тушунарсизлигини бартараф этиш учун маданий бирликни сарлавҳадаги маъносига кўра изоҳлаш ҳамда маданий эквивалент ёки мослаштирилган бирликдан фойдаланиш кабилар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек газеталарининг интернет нашрларидаги сарлавҳаларда прагматик пресуппозициянинг ифодаланиши бўйича олиб борилган тадқиқотдан олинган хулосалар қуйидагича жойлаштирилди:
газета сарлавҳасининг прагматик пресуппозитив мазмуни тил бирликларининг маъноси, воқеа контексти ва адресант–адресатнинг умумий деб қабул қилинган фон билимлари билан шартланиши, сарлавҳада ахборотнинг ихчам ифодаланиши муайян мазмунни олдиндан назарда тутиш билан боғлиқлиги ҳамда ушбу мазмуннинг англанишида лексик-семантик, синтактик ва стилистик воситаларнинг ўзаро алоқаси инглиз ва ўзбек тилларидаги таҳлил қилинган материал асосида очиб берилганлигида доир илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 2-июндаги 11-25/395-сон маълумотномаси). Натижада, сарлавҳаларда прагматик пресуппозицияни вужудга келтирувчи лексик-семантик бирликларни дастурий жиҳатдан аниқлаш, тизимлаштириш ва автоматик ишлов бериш воситаларида қўллаш учун илмий-методологик асос яратилган ҳамда аудитория томонидан ушбу тавсияларга тегишли муносабатни шакллантиришга эришилган;
инглиз ва ўзбек интернет газета сарлавҳаларида прагматик пресуппозицияни талқин қилишда 4 та стилистик воситанинг вазифалари, жумладан, метафора сарлавҳада таъсирчанликни ошириш, баҳоловчи муносабатни, муайян тушунчани бошқа манба асосида яширин ифодалаш, метонимия сарлавҳани ихчамлаштириш, бир сўз ёки бирикма орқали бутун бир воқеа-ҳодисани пресуппозиция қилиш, жонлантириш сарлавҳанинг нарратив хусусиятни кучайтириш, воқеани динамик жараён сифатида талқин этиш, муболаға ўқувчини эътиборини жалб этиш, ахборотни долзарблиги кўрсатиш каби хусусиятлар ҳар иккала тилдаги аниқ мисоллар билан далилланганлигига оид хулосалардан 2025-2026 йилларда молиялаштирилган Эрасмус+ Интернатионал Mobility (KA171) лойиҳаси доирасида Павол Жозеф Šафáрик университети билан ҳамкорликда ўтказилган “Бритиш and American Студиес – Британия ва Америка тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 9-июндаги 06/4400-сон маълумотномаси). Натижада, маданиятлараро янгиликлар мулоқотида сарлавҳаларнинг имплитсит мазмунини адекват етказиш, прагматик эквивалентликни таъминлаш ҳамда интернет газета дискурсини қиёсий-таржимашунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш самарадорлигини оширишга эришилган;
прагматик пресуппозицияларнинг инглиз ва ўзбек интернет газета сарлавҳаларидаги изоморфик ва алломорфик хусусиятлари очиб берилиб, уларнинг тиллараро мутаносиблик даражаси аниқланган; инглизча сарлавҳалардаги пресуппозицияларни ўзбекча таржимада сақлаш билан боғлиқ 3 та асосий муаммо юзасидан 6 та тавсия, жумладан, лексик пресуппозициянинг йўқолишини камайтириш учун қўшимча лексик бирлик ва функсионал эквивалентдан фойдаланиш, грамматик пресуппозициянинг кучсизланишига йўл қўймаслик учун муқобил грамматик воситалар асосида синтактик қайта тузиш ҳамда сўроқ шаклини хабар ва савол бирикмасида ифодалаш юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Фан уфқлари” номли эшиттиришларнинг 2026-йил март ва апрел ойларидаги сонларида ўтказилган суҳбатларда ёритилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 3-мартдаги Ўz/RV-05-09-344-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар ссенарийси илмий-назарий ва амалий жиҳатдан бойитилиб, эшиттиришларнинг ижтимоий-маърифий аҳамияти сезиларли даражада ортган.