Тожиева Гавхар Якубовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг компенсаторли компетенциясини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10836.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Махкамова Гулнара Турдахуновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Курбанбаев Жавот Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларининг 1–2-курс талабаларида лисоний-маданий интуиция (сезгирлик) назариясига таянган ҳолда компенсаторли компетенцияни ривожлантиришнинг илмий жиҳатдан асосланган ва тажриба-синов орқали текширилган методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив ва прагматик компетенциялари таркибида 1-2-курс талабалари компенсаторли компетенциясини ривожлантиришнинг когнитив-рефлексив ҳамда лингводидактик асослари аниқлаштирилди, шунингдек, чет тилидаги мулоқот жараёнида мос стратегия ва тактикаларни танлашнинг методологик асоси сифатида лингвомаданий сезгирликнинг ўрни илмий асосланган;
когнитив-рефлексив, лингвомаданий, когнитив-стратегик ва коммуникатив-функсионал ёндашувлар интеграцияси асосида 1-2-курс талабаларида компенсаторли компетенцияни ривожлантириш модели ишлаб чиқилди; унда компенсаторли компетенция чет тилидаги мулоқот жараёнида юзага келадиган лексик, грамматик ҳамда дискурсив-прагматик қийинчиликларни мавжуд лисоний ва нолисоний ресурслар ёрдамида бартараф этиш қобилияти сифатида асосланган;
1-2-курс талабаларида компенсаторли компетенцияни ривожлантиришга қаратилган модулли машқ ва топшириқлар тизими ишлаб чиқилди; мазкур тизим ахборот-таҳлилий, стратегик-фаоллаштирувчи, коммуникатив-продуктив, дискурсив-прагматик ҳамда рефлексив-метакогнитив машқ ва топшириқларни ўз ичига олган;
1-2-курс инглиз тили йўналиши талабаларида компенсаторли компетенциянинг шаклланганлик даражасини баҳолашга мўлжалланган диагностик-мезонли воситалар ишлаб чиқилди; улар стратегик фаоллик, стратегик хилма-хиллик, прагматик адекватлик ҳамда сезгирлик ва рефлекция мезонларини қамраб олди, шунингдек, мазкур мезонларнинг паст, ўрта ва юқори даражаларда намоён бўлишини тавсифловчи дескрипторлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг компенсаторли компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
чет тилидаги мулоқот шароитида адекват стратегия ва тактикаларни танлаш механизми сифатида лисоний-маданий intuitsiya/sezgirlik нуқтайи назаридан компенсаторли компетенцияни ривожлантиришнинг когнитив-рефлексив ва лингводидактик асослари “Speaking” (Оғзаки нутқ, 2023) дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 24-июндаги 11-05-3752/04-сонли маълумотномаси). Натижада профессор-ўқитувчилар ва талабаларда самарали коммуникатив ҳамда касбий фаолиятни амалга оширишда стратегиялардан фойдаланиш асоси сифатида лисоний-маданий интуициянинг аҳамияти тўғрисидаги тасаввурлар шакллантирилган;
1–2-курс талабалари компенсаторли компетенциясини ривожлантиришнинг когнитив-рефлексив, лингвомаданий ва коммуникатив-функсионал ёндашувлар интеграциясига асосланган модели, шунингдек, ахборот-таҳлилий, стратегик-фаоллаштирувчи, коммуникатив-продуктив, дискурсив-прагматик ва рефлексив-метакогнитив топшириқлар тизими “Speaking Skills” (2024) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 24-июндаги 11-05-3752/04-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар парафразлаш, тавсифлаш, аниқлаштириш, қайта сўраш, лисоний ва контекстуал тахмин қилиш, ўз-ўзини тузатиш ҳамда нутқни коммуникатив вазиятга мослаштириш стратегияларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини эгаллаган;
тил ва дискурс даражасидаги қийинчиликларни бартараф этиш бўйича методик тавсиялар, шунингдек компенсаторли компетенциянинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари “Speaking Skills” (2024) ўқув қўлланмасида ҳисобга олинган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 24-июндаги 11-05-3752/04-сонли маълумотномаси). Натижада ўқитувчилар ва талабаларда коммуникатив узилишларни турли компенсатор стратегиялар ёрдамида бартараф этиш ва уларни мониторинг қилишга оид методик кўникмалар ривожлантирилган;
компенсаторли компетенциянинг структуравий-мазмуний хусусиятлари ҳамда уларни баҳолаш мезонлари “Чет тил ўқитишнинг халқаро тажрибалари” (2023) дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 24-июндаги 11-05-3752/04-сонли маълумотномаси). Натижада 1–2-курс талабаларининг компенсаторли компетенциясини тавсифловчи мотивацион-мақсадли, когнитив-лингвистик, операцион-стратегик, прагматик-лингвомаданий ва рефлексив-метакогнитив компонентлар ҳамда уларни баҳолашга мўлжалланган диагностик-баҳолаш воситалари таклиф этилган.