Тиллабаева Гулжаҳон Илҳомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришда тайм менежмент технологиясидан фойдаланиш методикаси (педагогика фанлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7540.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Ўринова Нилуфар Мухаммадовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03.
Расмий оппонентлар: Наркабилова Гулноза Пулатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришда тайм менежмент технологиясидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш тузилмаси компонентлари (когнитив, мотивацион, метакогнитив, рефлексив, фаолиятли, ахборотли-коммуникатив, эмоционал, экстремал) тайм менежмент технологияси (ўқув фаолиятини самарали ташкил этиш, вақт ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ўз-ўзини бошқариш) кўрсаткичлари билан праксиологик даражадаги уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш модели тайм менежмент технологиялари асосида ўқув фаолиятини мақсадли режалаштириш, устуворликларни аниқлаш, мониторинг қилиш ва рефлексив таҳлилни босқичма-босқич амалга оширишга йўналтирилган педагогик жараённи моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш методикаси педагогика фанларини ўқитишда тайм менежмент технологиялари ва интерфаол методларни (“Стоп-фактор”, “Ривожланиш индикаторлари”, “Дуал вазифа мувозанати”, “3T (Таҳлил-Тақсимлаш-Тадбиқ)”) интеграциялаш асосида ўқув фаолиятини ташкил этиш, мустақил ишлаш самарадорлигини ошириш, ўз-ўзини бошқариш ва касбий ривожланиш компетенцияларини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришда тайм менежмент технологиясидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти ўқув жараёнида тайм менежмент технологияларини қўллаш, вақтни режалаштириш, ўқув фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда натижаларни рефлексив баҳолаш асосида мустақил таълим самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган муаллифлик платформасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришда тайм менежмент технологиясидан фойдаланиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш тузилмаси компонентлари (когнитив, мотивацион, метакогнитив, рефлексив, фаолиятли, ахборотли-коммуникатив, эмоционал, экстремал) тайм менежмент технологияси (ўқув фаолиятини самарали ташкил этиш, вақт ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ўз-ўзини бошқариш) кўрсаткичлари билан праксиологик даражадаги уйғунлаштириш ҳамда талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш модели тайм менежмент технологиялари асосида ўқув фаолиятини мақсадли режалаштириш, устуворликларни аниқлаш, мониторинг қилиш ва рефлексив таҳлилни босқичма-босқич амалга оширишга йўналтирилган педагогик жараённи моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йиллар давомида бажарилган ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 17-июндаги 02/01-01-562-сонли маълумотномаси). Натижада, тайм менежмент технологиясига асосланган ҳолда талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик мазмуни такомиллаштирилди.
талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш методикаси педагогика фанларини ўқитишда тайм менежмент технологиялари ва интерфаол методларни (“Стоп-фактор”, “Ривожланиш индикаторлари”, “Дуал вазифа мувозанати”, “3T (Таҳлил-Тақсимлаш-Тадбиқ)”) интеграциялаш асосида ўқув фаолиятини ташкил этиш, мустақил ишлаш самарадорлигини ошириш, ўз-ўзини бошқариш ва касбий ривожланиш компетенцияларини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2024-йиллар давомида бажарилган Ф-ОТ-2021-248-сонли “Функционал жадваллар асосида ахборотларни ҳимоялаш учун хавф-хатарларни аниқлаш, идентификация ва бартараф қилишнинг интеллектуал усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 17-июндаги 02/01-01-562-сонли маълумотномаси). Натижада, тайм менежмент технологиялари ва интерфаол методлар интеграцияси асосида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришнинг амалий-методик жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилган.
талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришда тайм менежмент технологиясидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти ўқув жараёнида тайм менежмент технологияларини қўллаш, вақтни режалаштириш, ўқув фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда натижаларни рефлексив баҳолаш асосида мустақил таълим самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган муаллифлик платформасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йиллар давомида бажарилган ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 17-июндаги 02/01-01-562-сонли маълумотномаси). Натижада, тайм менежмент технологиясига асосланган муаллифлик платформаси орқали талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.