Ибрагимова Озода Абдулхаковнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумий фазовий электромагнит майдон бошқаруви тизимининг қурилмалари», 05.01.06 – ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: 2013 йил 20 декабрдаги LA0001849-сонли гувоҳнома, қайд рақами №1865.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/В2015.1.Т466
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳамда Энергетика ва автоматика институти, 16.07.2013.Т.02.01.
Илмий маслаҳатчи: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Раджабов Тельман Дадаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор; Абдукаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти қошидаги махсус конструкторлик технологик бюроси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Умумий фазовий электромагнит майдон бошқаруви тизими ёрдамида оқова ва ичимлик сувларини тозалаш, зарарсизлантириш, тузсизлантириш қурилмаларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Сувни импульсли электромагнит майдон ёрдамида тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш ускунаси учун тиристорли частота ўзгартиргич бошқарув тизимининг конструктив схемалари ва қурилмалари яратилган;
илк бор сувни реагентсиз, умумий фазовий электромагнит майдон ёрдамида тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш юмшатиш учун қурилмалар яратилган;
импульсли бўйлама электромагнит майдон, импульсли электр майдон, айланувчи электромагнит ва гравитация майдонлари ўзаро таъсирлашувчи умумий фазовий электромагнит майдон ҳосил қилиш мумкинлиги назарий асосланган;
илк бор сувни тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш ускунаси учун бўйлама ва кўндаланг қўзғатиш чулғамларига эга бўлган умумий фазовий электромагнит майдон бошқаруви тизими қурилмалари ишлаб чиқилган;
сувни тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш ускунаси учун импульсли электромагнит майдон уч фазали бошқарув тизими яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илмий-тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган умумий фазовий электромагнит майдон бошқарув тизими қурилмаси темир йўл тизими ва бошқа корхоналарда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2015 йил 15 декабрдаги НГ/3893-15-сон маълумотномаси). Яратилган умумий фазовий электромагнит майдон бошқарув тизими қурилмаси қўлланилиши сувни тозалаш, зарарсизлантириш ва тузсизлантириш технологияси ишончлилиги 1,4 баробарга, фойдали иш коэффициенти 20 фоизга ва ишлаш муддатининг икки баробарга оширилишига эришилиб, йиллик иқтисодий самара 134 млн. сўмни ташкил этган.