Саъдуллаев Жалоладдин Шерзод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ахборот билан ишлаш компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11506.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc 01/2025.27.12.Ped.03.04
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Якуббаев Муродилла Маруфович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили” таълим йўналиши
1–2-курс талабаларининг ахборот билан ишлаш компетенцияларини ривожлантиришнинг самарали методик тизимини ишлаб чиқиш, замонавий педагогик ва ахборот технологиялари имкониятларини илмий асосда таҳлил этиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича методик тавсиялар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ахборот компетентлигини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи педагогик ва психологик омиллари таркибий компонентларни ривожланиш траекторияларига конвергенциялаш, инглиз тилидаги таълим ресурсларини рақамли интерактив, синхрон ва асинхрон мултимедиа воситаларига мос трансформациялаш, пассив ахборот истеъмолчисини фаол ахборот субектига айлантириш, индивидуал таълим траекториясини касбий компетенция меъёрларига мувофиқлаштириш ва тил ўқитувчиси касбий фаолиятига боғлаш асосида аниқлаштирилган;
талабалар ахборот компетентлигини ривожлантириш тузилмаси уч босқичи (мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли ва натижавий-рефлексив) ўқув траекторияларини Инглиз тилидаги ахборот ресурслари билан ишлашга адаптив персоналлаштириш, рақамли ўқув ресурсларнинг дидактик конфигурациясини касбий билиш фаолиятига проекциялаш, қуйи курслардагиларни ўтиш даври когнитив-психологик хусусиятларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг праксеологик ёндашувга асосланган тизимли-функсионал модели корпус лингвистикаси воситаларини (COCA, BNC, Sketch Engine, AntConc) рақамли қидирув ва аналитик фаолиятининг дидактик экотизимига интеграциялаш, «Амалий тилшуносликда корпус лингвистикаси» фанининг модулли архитектоникасини информацион, технологик ва рефлексив мезонларига конвергенциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси Портфолио технологиясининг функциялари (диагностик, мотивацион, ривожлантирувчи ва коррексион)ни компетенциявий мониторингнинг дидактик архитектоникасига интеграциялаш, баҳолаш мезонлари (информацион, технологик ва рефлексив)ни интуитив, норматив ва ижодий ривожланиш даражалари индикаторлари билан корреляцион мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот доирасида эришилган илмий ва амалий натижалар қуйидаги йўналишларда татбиқ этилди:
талабалар ахборот компетентлигининг компонентлари такомиллаштиришга оид таклифлар “Тил аспектлари амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги № 7937-5269-d3f0-101d-ec63-3555-4700-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар ахборот компетентлигининг компонентлари (ахборот-қидирув, ахборот-аналитик, ахборот-коммуникатив, ахборот-рефлексив, ахборот-технологик ва ахборот-касбий) интерактив, синхрон ва асинхрон мултимедиа воситалари орқали такомиллаштирилган;
талабалар ахборот компетентлигини ривожлантириш босқичларини аниқлаштиришга оид таклифлар “Тил аспектлари амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги 7937-5269-d3f0-101d-ec63-3555-4700-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар ахборот компетентлигини ривожлантириш босқичлари (мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолият, натижавий-рефлексив) педагогик имкониятлар (таълим ва ривожланишнинг траекторияси, ўқув материаллари банкини яратиш, билиш фаолиятини самарали ташкил этиш) орқали аниқлаштирилган;
талабалар ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделини такомиллаштиришга оид таклифлар “Тил аспектлари амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги 7937-5269-d3f0-101d-ec63-3555-4700-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал модели праксеологик ёндашув орқали такомиллаштирилган ҳамда ривожлантириш интенсивлиги ва самарадорлиги таъминланган;
баҳолаш портфолио технологиялари (диагностик, мотивацион, ривожлантириш, коррекциялаш) асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантириш мезонлари (технологик, рефлексив), даражалари (интуитив, норматив, ижодий), кўрсаткичлари аниқлаштиришга оид таклифлар “Тил аспектлари амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги № 7937-5269-d3f0-101d-ec63-3555-4700-сонли маълумотномаси). Натижада, баҳолаш портфолио технологиялари (диагностик, мотивацион, ривожлантириш, коррекциялаш) асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантириш мезонлари (технологик, рефлексив), даражалари (интуитив, норматив, ижодий), кўрсаткичлари аниқлаштирилганлиги натижадорликни оширишга хизмат қилган.