Рахматуллаева Барно Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили дарсларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш (7-8-синф ўқувчилари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12171.
Илмий раҳбар: Нарзикулова Дилноза Хашимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12Ped.08.05.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Асланова Нозима Ҳакимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари 7-8-синфларида инглиз тили дарсларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини рақамли технологиялар асосида ўқитиш жараёнининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли, когнитив ва коммуникатив таълим компонентларининг ўзаро интеграцияси ҳамда функсионал боғлиқлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
7–8-синф инглиз тили дарсларини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш методикаси “Prepare.uz” таълим платформаси ва мултимедиа технологияларини таълим жараёнига босқичма-босқич ва тизимли интеграциялаш ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал коммуникатив ривожланиш траекторияларини белгилаш асосида ишлаб чиқилган;
инглиз тилини рақамли технологиялар асосида ўқитишнинг ташкилий-методик таъсирини кучайтиришга йўналтирилган методик модел маданий хабардорлик, дифференциал ўқитиш, мотивация ва рағбатлантириш, ҳамкорликда ўрганиш ҳамда тил кўникмаларини интеграциялаш тамойиллари асосида “Prepare.uz” платформаси, мултимедиа воситалари ва мониторинг натижаларига мослаштирилган топшириқларнинг узвий интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
инглиз тилини рақамли технологиялар асосида ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари ўқувчиларнинг хорижий тилга оид билим ва кўникмаларини амалий нутқ фаолиятида қўллашга йўналтирилган мотивацион, когнитив, нутқий – коммуникатив, фаолиятли – технологик диагностик кўрсаткичлар билан бойитиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили дарсларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш (7–8-синф ўқувчилари мисолида)” мавзусида бажарилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тилини рақамли технологиялар асосида ўқитиш жараёнининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли компетенция компонентлари ўзаро мантиқий узвийликда намоён бўладиган интегратив ёндашув асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сонли буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган Ал-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2025-йил 20-ноябрдаги 03-17-09-992-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини рақамли технологиялар асосида ўқитиш жараёнининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришда ишнинг амалий натижадорлигини оширган;
инглиз тили дарсларида рақамли таълим платформалари, интерактив ўқув ресурслари ҳамда мултимедиа технологияларини таълим жараёнига босқичма-босқич ва тизимли интеграциялаш асосида ўқувчиларнинг коммуникатив ва рақамли компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг телевизион кўрсатувларнинг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 18-июндаги 05-09/957-сон маълумотномаси). Натижада, лингодидактикада мултимедиа технологияларини қўллаш ҳамда таълимга доир кўрсатувлар сифатини оширишда илмий-амалий аҳамият касб этган;
инглиз тили дарсларида рақамли таълим платформаси, интерактив ўқув ресурслари ҳамда мултимедиа технологияларини таълим жараёнига босқичма-босқич ва тизимли интеграция қилишга асосланган ҳолда ўқувчиларнинг тил компетенцияларини шакллантириш методикаси такомиллаштирилганлигига оид таклифлар ва илмий хулосалар “Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2025-йилнинг 14-декабридаги 234020522-рақамли маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида рақамли таълим платформаси, интерактив ўқув ресурслари ҳамда мултимедиа технологияларини таълим жараёнига босқичма-босқич ва тизимли интеграция қилиш имкони сезиларли ошган;
инглиз тилини рақамли технологиялар асосида ўқитиш жараёнининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли компетенция компонентлари ўзаро мантиқий узвийликда намоён бўладиган интегратив ёндашув асосида аниқлаштиришга оид назарий хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг чет тилларини ўқитишга оид таълим жараёнида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2026-йил 30-январдаги 11-05-528/04-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили дарсларини рақамли технологиялар асосида ташкил этишнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш, ўқувчиларнинг коммуникатив ва рақамли компетенцияларини ривожлантириш ҳамда таълим жараёнининг илмий-методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish