Меликузиев Умаржон Урмонжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мирзо Хайрулло Хўқандий лирикаси бадияти”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil7391.
Илмий раҳбар: Қобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ражабова Маърифат Бақоевна, филология фанлари доктори, профессор; Аҳмадалиев Лочинбек Муҳаммадюсуф ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мирзо Хайрулло Хўқандийнинг биографиясини илмий асосда яратиш, шеърларининг манбаларини аниқлаш ва ўрганиш орқали шоирнинг поетик маҳорати юзасидан илмий хулосалар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мирзо Хайрулло Хўқандийнинг дастхат “Баёз” и (197 шеър, 4448 мисра) илк бор манбавий-матний жиҳатдан тўлиқ тавсифланиб, ундаги муаллиф ҳошия-глосслари таҳлили асосида шоирнинг матн устидаги кўп босқичли таҳрир жараёни, ижодий лабораторияси очиб берилган ҳамда матн эски ўзбек ёзувидан жорий алифбога табдил этилиб, биринчи марта илмий муомалага киритилган;
шоир таржимаи ҳолидаги манбалараро зиддиятлар ( туғилган йили (1879/1880), ижтимоий келиб чиқиши (“майда савдогар” – “ҳунарманд-косиб”), отасининг исми ва вафоти билан боғлиқ хронологик чалкашликлар (Пўлатжон Қайюмий, A.Madaminov ва A.Rustamov маълумотлари) қиёсий-матний таҳлил қилиш орқали илк бор илмий асосда ойдинлаштирилиб, ижодкорнинг биографияси тикланган;
Мирзо лирикаси илк бор жанрий жиҳатдан таснифланиб, ғазаллари композицион (якпора, пароканда, мусалсал, воқеабанд) ҳамда қофия санъати ва яратилиш тарзи (мувашшаҳ, қитъа, мусажжа, назира, мушоира) бўйича гуруҳланган; шеърлар аруз баҳрлари кесимида ўрганилиб, шоирнинг туркий арузда кам қўлланиладиган комил баҳрига ҳамда ғазалнинг анъанавий ҳажм меъёридан (5-13 байт) чекинувчи кенг ҳажмли шаклларига мурожаат қилгани аниқланган;
Мирзо шеъриятининг Навоий, Фузулий, Ҳувайдо, Амирий, Муқимий анъанасидаги ворисийлиги назира, татаббуъ ва мухаммаслар мисолида далилланиб, совет даври талқинларида “демократик-ижтимоий” руҳда баҳоланган бир қатор шеърларнинг аслида диний-тасаввуфий ва ишқий мазмунга эгалиги, мажозий ишқнинг илоҳий ишққа кўприк бўлиши ҳамда шоирнинг нақшбандия тариқатига мансублиги (пири Шайх Зайниддин) матн асосида илк бор асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мирзо Хайрулло Хўқандийнинг дастхат “Баёз” и (197 шеър, 4448 мисра) илк бор манбавий-матний жиҳатдан тўлиқ тавсифланиб, ундаги муаллиф ҳошия-глосслари таҳлили асосида шоирнинг матн устидаги кўп босқичли таҳрир жараёни, ижодий лабораторияси очиб берилган ҳамда матн эски ўзбек ёзувидан жорий алифбога табдил этилиб, биринчи марта илмий муомалага киритилганлиги ҳақидаги ўринлардан АЛ – 322103020 рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича веб-сайт ва платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Қўқон университетининг 2026-йил 01.06. 01/03-612 -сонли маълумотнома). Натижада, Мирзо Хайрулла Хўқандийнинг дастхат баёзига оид илмий маълумотлар, муаллифнинг матн устидаги кўп босқичли таҳрир жараёни ва ижодий лабораториясига доир хулосалар веб-сайт ва электрон платформанинг илмий мазмун билан бойитилишига, Қўқон адабий муҳити ижодкорлари меросини ишончли манбалар асосида рақамлаштириш, тизимлаштириш ва кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.
Шоир таржимаи ҳолидаги манбалараро зиддиятлар ( туғилган йили (1879/1880), ижтимоий келиб чиқиши (“майда савдогар” – “ҳунарманд-косиб”), отасининг исми ва вафоти билан боғлиқ хронологик чалкашликлар (Пўлатжон Қайюмий, A.Madaminov ва A.Rustamov маълумотлари) қиёсий-матний таҳлил қилиш орқали илк бор илмий асосда ойдинлаштирилиб, ижодкорнинг биографияси тикланган ўринлардан “Ўзбекистон- 24” телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт” , “Ғазал бўстони” номли дастурлари ссенарийларининг 2024-2026-йил сонларида фойдаланилган. (“Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 17-сентабрдаги 05-09-1574 -сонли маълумотномаси). Натижада шоирнинг ҳаёти ва ижодига оид биографик маълумотларнинг илмий ишончлилиги таъминланиб, мавжуд манбалараро зиддиятларга ойдинлик киритиш орқали ижодкорнинг ҳаёт йўли ва ижтимоий келиб чиқиши ҳақидаги аниқлаштирилган биографик қарашлар оммалаштирилган, шоир меросини холис ва ҳаққоний ёритишга хизмат қилган;
Мирзо лирикаси илк бор жанрий жиҳатдан таснифланиб, ғазаллари композицион (якпора, пароканда, мусалсал, воқеабанд) ҳамда қофия санъати ва яратилиш тарзи (мувашшаҳ, қитъа, мусажжа, назира, мушоира) бўйича гуруҳланган; шеърлар аруз баҳрлари кесимида ўрганилиб, шоирнинг туркий арузда кам қўлланиладиган комил баҳрига ҳамда ғазалнинг анъанавий ҳажм меъёридан (5-13 байт) чекинувчи кенг ҳажмли шаклларига мурожаат қилгани аниқланган ўринлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг йўналишларида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” доирасидаги “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 4-июндаги 10/396-сонли маълумотномаси). Натижада, Мирзо Хўқандий лирик меросининг жанрий, композицион ва аруз хусусиятларига оид илмий хулосалар асосида мумтоз адабий меросни тарғиб этиш, миллий адабий қадриятларнинг ўзига хос жиҳатларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда янги маънавий маконни шакллантиришга қаратилган маърифий тадбирларнинг илмий мазмуни ва самарадорлигини оширишга эришилган;
Мирзо шеъриятининг Навоий, Фузулий, Ҳувайдо, Амирий, Муқимий анъанасидаги ворисийлиги назира, татаббуъ ва мухаммаслар мисолида далилланиб, совет даври талқинларида “демократик-ижтимоий” руҳда баҳоланган бир қатор шеърларнинг аслида диний-тасаввуфий ва ишқий мазмунга эгалиги, мажозий ишқнинг илоҳий ишққа кўприк бўлиши ҳамда шоирнинг нақшбандия тариқатига мансублиги (пири Шайх Зайниддин) матн асосида илк бор асосланган ўринларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг шеърият кенгаши йиғинларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 25-июндаги 01-03/293 рақамли маълумотномаси). Натижада Мирзо шеъриятининг мумтоз адабий анъаналар билан узвийлиги, шоир ижодидаги диний-тасаввуфий ва ишқий қарашларнинг моҳияти ҳамда нақшбандия тариқати билан алоқадорлиги ҳақидаги тасаввурлар кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish