Икромова Мадинахон Бахтиёржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (“Креатив педагогика” фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10822.
Илмий раҳбар: Касимов Нозим Козимович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Муҳайё Ботиралиевна Артикова, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шаҳноза Кўпайсиновна Хўжамбердиева, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион талим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигига оид детерминант компонентлар касбий-педагогик муаммоларга ноодатий ечим топиш, янги ғояларни илгари суриш, педагогик вазиятларни вариатив лойиҳалаш ҳамда ижодий фаолият натижаларини рефлексив баҳолаш имкониятларини ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда креативликни такомиллаштиришнинг методик асослари шахсга йўналтирилган таълимий ёндашувнинг асосий дидактик принсиплари (мустақил изланиш, ижодий қарор қабул қилиш, дифференциал ва адаптив таълим) ҳамда рақамли технологияларни (таълимий платформалар, интерактив ресурслар, мобил иловалар ва сунъий интеллектга асосланган воситалар) креатив топшириқлар мазмунига функсионал-дидактик жиҳатдан интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел таркиб жиҳатдан интегратив блоклар (шахсий-психологик, билим-кўникма ва ижодий-педагогик фаолият) билан бойитилиб, инновацион таълим муҳити элементлари (рақамли платформалар, интерактив таълим воситалари ва фаол ўқитиш методлари)ни вертикал (гуруҳлар кесимида) ва горизонтал (мавзулараро) уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
машғулотлар жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ривожлантиришнинг диагностик аппарати ижодий ўқув фаолияти самарадорлигини мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлар асосида обектив баҳолаш орқали ошириш, уни индивидуал ривожланиш динамикасига мувофиқ коррекциялаш ва оптималлаштириш ҳамда инновацион ташкил этиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, уларнинг илмий-педагогик дунёқарашини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи параметрларни бир тизимга келтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Innovasion талим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигига оид детерминант компонентлар касбий-педагогик муаммоларга ноодатий ечим топиш, янги ғояларни илгари суриш, педагогик вазиятларни вариатив лойиҳалаш ҳамда ижодий фаолият натижаларини рефлексив баҳолаш имкониятларини ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302- буйруғи асосида берилган 302-53-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада креативликнинг илмий-назарий асосларини тизимли ўрганиш, ижодий ўқув фаолияти самарадорлигини оптималлаштириш ҳамда уни такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларда креативликни такомиллаштиришнинг методик асослари шахсга йўналтирилган таълимий ёндашувнинг асосий дидактик принсиплари (мустақил изланиш, ижодий қарор қабул қилиш, дифференциал ва адаптив таълим) ҳамда рақамли технологияларни (таълимий платформалар, интерактив ресурслар, мобил иловалар ва сунъий интеллектга асосланган воситалар) креатив топшириқлар мазмунига функсионал-дидактик жиҳатдан интеграциялаш орқали такомиллаштиишга оид хулосалар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунини қамраб олади ва таълим тизимига қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302- буйруғи асосида берилган 302-53-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг креативлигини баҳолаш ва ривожлантиришнинг методик таъминоти бойитилди ҳамда мавжуд илмий-назарий ёндашувларнинг таълим жараёнига интеграцияси таъминланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел таркиб жиҳатдан интегратив блоклар (шахсий-психологик, билим-кўникма ва ижодий-педагогик фаолият) билан бойитилиб, инновацион таълим муҳити элементлари (рақамли платформалар, интерактив таълим воситалари ва фаол ўқитиш методлари)ни вертикал (гуруҳлар кесимида) ва горизонтал (мавзулараро) уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “2021-2023 йилларга мўлжалланган имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган мултимедиа маҳсулотини яратиш” номли илмий-амалий грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги C202003161-сон шартномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилар креативлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик моделнинг таркибий тузилмаси илмий асосда бойитилган ва амалий қўллаш механизми такомиллаштирилган;
машғулотлар жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ривожлантиришнинг диагностик аппарати ижодий ўқув фаолияти самарадорлигини мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлар асосида обектив баҳолаш орқали ошириш, уни индивидуал ривожланиш динамикасига мувофиқ коррекциялаш ва оптималлаштириш ҳамда инновацион ташкил этиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, уларнинг илмий-педагогик дунёқарашини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи параметрларни бир тизимга келтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсия ва хулосалар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302- буйруғи асосида берилган 302-53-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилар креативлигини баҳолаш мезонлари тизимлаштирилган ҳамда уларнинг илмий-педагогик дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик тавсиялар ишлаб чиқилган.